Коронавирус ҳолатлари сони 16 мингдан ошди
18 июль 2020, 17:28

Коронавирус ҳолатлари сони 16 мингдан ошди

Ўзбекистонда 172 кишида коронавирус аниқланиб, расмий тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари 16068 тага етди. Энг кўп ҳолат пойтахт (87) ва Тошкент вилоятидан (22) қайд этилди.

Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди
18 июль 2020, 17:15

Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди

Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан экспорт қилиш ва жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди.

Коронавирусга тест оладиган нодавлат тиббий муассасалар — рўйхат
18 июль 2020, 15:07

Коронавирусга тест оладиган нодавлат тиббий муассасалар — рўйхат

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга тест топшириш мумкин бўлган нодавлат тиббиёт ташкилотлари рўйхатини эълон қилди. Уларнинг 5 таси Тошкент шаҳрида, Самарқанд, Навоий, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида эса 1 тадан ташкилотлар COVID-19 га тест олади.

Вафот этган Маданият вазирлиги ходимида коронавирус аниқланган
18 июль 2020, 14:44

Вафот этган Маданият вазирлиги ходимида коронавирус аниқланган

Маданият вазирлиги олдинроқ икки томонлама пневмония ва COVID-19 ташхиси қўйилган 32 ёшли ходими вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Уйда тайёрлаймиз: карамдан тайёрланган салатлар
18 июль 2020, 10:30 1

Уйда тайёрлаймиз: карамдан тайёрланган салатлар

Zira.uz карамдан тайёрланадиган етти хил фойдали ва мазали салат турини сизга тақдим этади. Уларга кўкатлар, маккажўхори, сухарик ва турли хил зираворлар қўшишингиз мумкин.

Кун давомида 541 кишининг коронавирус юқтиргани расман тасдиқланди
18 июль 2020, 01:06

Кун давомида 541 кишининг коронавирус юқтиргани расман тасдиқланди

Ўзбекистонда кун давомида 541 кишининг коронавирус инфекциясига чалингани расман тасдиғини топиб, жами ҳолатлар 15,6 мингтадан ошди. Айни вақтга қадар 9003 бемор соғайди. Вафот этганлар сони, расмий маълумотларга кўра 80 нафарга яқинлашди. 6525 киши тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.

Режиссёр Сарвар Каримов отасининг коронавирусдан вафот этганини маълум қилди
18 июль 2020, 00:11

Режиссёр Сарвар Каримов отасининг коронавирусдан вафот этганини маълум қилди

«Расмий статистикага ишонманг, ўзингизни ва яқинларингизни асранг». Кинорежиссёр Сарвар Каримов коронавирусга чалинган отасининг вафот этганини маълум қилди. Уни бир ҳафта давомида «тез ёрдам»га жойлаштира олишмаган. Ҳозирда бутун оиласи уйда COVID-19 дан даволанмоқда.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди
17 июль 2020, 23:53 1

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 6,4 трлн сўмга тенг бўлди. Энг кўп маблағ — 2,2 трлн сўм ижтимоий соҳага йўналтирилди.

20 июль-2 август оралиғида амалга ошириладиган чартер рейслари жадвали эълон қилинди
17 июль 2020, 20:03

20 июль-2 август оралиғида амалга ошириладиган чартер рейслари жадвали эълон қилинди

Кейинги икки ҳафта давомида Россия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, БАА, АҚШ, Исроил ва Германиядан Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун 18 та чартер рейси ташкил этилади.

«Аниқ маълумот, таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли қарорларимиз натижани бермаяпти» — президент
17 июль 2020, 19:35

«Аниқ маълумот, таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли қарорларимиз натижани бермаяпти» — президент

Коронавирусга қарши кураш бўйича қабул қилинган қарорлар аниқ маълумот ва таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли кутилган натижаларни бераётгани йўқ, дея маълум қилди президент. «Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидай куну тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим», — дея қўшимча қилди у.

Нурафшонда йўл четидаги кўп йиллик чинорлар кесиб ташланди
17 июль 2020, 19:01

Нурафшонда йўл четидаги кўп йиллик чинорлар кесиб ташланди

Тошкент вилоятида 37 туп дарахт, жумладан, 26 туп кўп йиллик чинорлар ноқонуний равишда кесиб ташланди. Етказилган зарар миқдори 1,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Хоразмда инжиниринг компанияси ходимларининг 2,7 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
17 июль 2020, 18:09

Хоразмда инжиниринг компанияси ходимларининг 2,7 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди

Хоразм вилоятида «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахслари қурилиш объектларини сохта пудратчиларга тендерсиз бериш орқали 2,7 млрд сўмлик бюджет пулларини ўзлаштиргани аниқланди.

«Москванинг 60% аҳолисида коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланган» — Собянин
17 июль 2020, 18:01

«Москванинг 60% аҳолисида коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланган» — Собянин

Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахтида коронавирус ҳолатлари сезиларли даражада пасайганига асосий сабаб шаҳар аҳолисининг 60 фоизида коронавирус инфекциясига қарши «жамоавий иммунитет шакллангани», дея таъкидлади.

Тошкентда коронавирусга чалинган 62 ёшли аёл вафот этди
17 июль 2020, 17:59

Тошкентда коронавирусга чалинган 62 ёшли аёл вафот этди

Тошкентда 8 июль куни коронавирус тасдиқланган 62 ёшли аёл ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Бу — Ўзбекистонда коронавирсга чалинган беморлар орасидаги 77-ўлим ҳолатидир.

«Ўзбекистон суд тизимини ҳозирча мустақил дея олмаймиз» — БМТ махсус маърузачиси
17 июль 2020, 17:20

«Ўзбекистон суд тизимини ҳозирча мустақил дея олмаймиз» — БМТ махсус маърузачиси

Ўзбекистонда суд тизими доирасида президент ва прокуратура ваколатларини қисқартириш, бош прокурорни тайинлашнинг объектив мезонларини ишлаб чиқиш ва адвокатлар фаолиятининг минимал хавфсизлигини таъминлаш. БМТнинг махсус маърузачиси томонидан берилган мустақил ва холис суд тизимини яратиш бўйича тавсияларни кўриб чиқамиз.

Шакар заводлари ишлаб чиқаришни нега тўхтатди
17 июль 2020, 17:18

Шакар заводлари ишлаб чиқаришни нега тўхтатди

Ўзбекистоннинг иккита энг йирик шакар заводи «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» хом ашё етишмовчилиги сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйди. Корхоналарнинг омборларида кунига минг тоннадан реализация қилинадиган 47 минг тоннадан ортиқ шакар захираси мавжуд, шунинг учун танқислик кузатилмайди. «Газета.uz» нинг аниқлашича, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт қилувчилар билан рақобат сабабли қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Собиқ мудофаа ходими ва унинг рафиқасига суд ҳукми ўқилди
17 июль 2020, 16:23 2

Собиқ мудофаа ходими ва унинг рафиқасига суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон Ҳарбий суди собиқ мудофаа ходими А. Ярбабаев ва унинг рафиқаси Е. Ярбабаевани давлатга хоинлик қилганликда айбдор деб топди. А. Ярбабаевга 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг турмуш ўртоғи эса 3 йилга синов муддати белгиланган ҳолда шартли равишда жазодан озод этилди.

Чуст тумани ҳокими ўзгарди
17 июль 2020, 15:42

Чуст тумани ҳокими ўзгарди

Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Баҳодир Охунов ўз лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Бекзод Ҳамдамов ҳоким этиб тайинланди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи вафот этди
17 июль 2020, 14:58

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи вафот этди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Санжар Абдуқодиров 40 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади
17 июль 2020, 14:33

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кира бошлайди. Кундузи ҳарорат +42 даражагача кўтарилиб, ёз ўртасидаги меъёрий об-ҳаводан 4−6 даража юқори бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг