Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган кафелардан бирида маст ҳолатдати икки киши ҳисобни тўламасликларини айтиб, кафе ишчисини дўппослаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шахлохон Турдикулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Олимжон Тўйчиев инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
«Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги 5-тур учрашувини «Трактор» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Бугун Олмалиқнинг АГМК жамоаси «Ал Ҳилол» клубига қарши майдонга тушади.
Туркияда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ карантин чекловлари амал қилади. Бунда барча мактабларда дарслар тўхтатилиши ва имтиҳонлар қолдирилиши эълон қилинди. Шунингдек, барча савдо марказлари фаолияти вақтинчалик чеклаб қўйилади.
Telegram’даги гуруҳлар ва каналларда тўловларни қабул қилиш имконияти мавжуд бўлди. Иловада саккизта ўрнатилган тўлов тизимларидан иккитаси — Ўзбекистондаги PayMе ва CLICK.
Қурилиш вазири Ботир Зокиров Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида барпо этиладиган «Истиқлол» концепцияси лойиҳа яқин кунларда тасдиқланишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, президент танлов иштирокчиларининг лойиҳалари билан танишиб, танлов муддатини яна 10 кунга чўзиш топшириғини берган.
Индонезияда чўкиб кетган сувости кемасининг топилгани, Суриянинг 1 млндан ортиқ аҳолиси ичимлик сувисиз қолганида Туркияни айблагани, Исроилнинг Ғазо соҳилидаги балиқ ови ҳудудини бутунлай ёпиб қўйгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси биринчи Airbus A320 самолётини қабул қилиб олди. Бир ой ичида яна бир худди шундай бортнинг етиб келиши кутилмоқда.
«Mehr va оqibat» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти вилоятларда фаолият кўрсатувчи ветеринарларни уйсиз мушук ва итларни стрелизация қилишга ўқитиш бўйича лойиҳани ишга туширди.
Тошкент механика заводи (собиқ ТАПОиЧ) ҳудудида саноат чиқиндилари ёниб кетди. Ҳодисада жабрланган ва қурбонлар йўқ.
Сергели туманида Damas юк автомобили билан тўқнашиб кетди. ЙТҲ натижасида ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Давлат жаҳон тиллари университетининг 6 нафар талабаси масофавий таълим вақтида электр узилиши сабаб назорат ишларини модулга кирита олмай, 4 курсдан йиқилган. Ота-оналарнинг вазирлик ва ташкилотларга қилган мурожаати эса бесамар кетган. Орадан қарийб бир йил ўтиб, Омбудсман аралашуви билан талабалар ўқишга қайта тикланди.
Долларнинг расмий курси 8 сўмга қимматлади ва жами 10 548 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Андижон вилояти Марҳамат ҳамда Сурхондарё вилояти Денов туманларида коронавирус инфекциясининг ўчоғи аниқланган ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган.
Жорий йилнинг илк уч ойида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 108 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Шундан, 79 мингдан ортиғи муддат бузилиши ва 1129 таси ортиқча ҳужжат талаб қилишга тўғри келмоқда. Энг кўп қонунбузарлик коммунал ташкилотлари билан боғлиқ бўлиб, 88 509 та ҳолат қайд этилган. Натижада 20 нафар мансабдор ишдан олинган.
Ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчи Нигина Ўктамовага Nexia-3 автомобили совға қилинди.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун истеъфога чиқди. Бу вақт ичида у Вазирлар Маҳкамасининг раҳбари бўлиб ишлайди.
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 64 ёшли отахонга оилали эркакка бошқа бир аёл билан никоҳ ўқигани учун 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. У олдинроқ ҳам ушбу қоидабузарликни содир этган ва жаримага тортилган.
Ҳафта давомида Ўзбекистонга ҳарорат меъёрдан 5−8 даражага кўп бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 14−17 даража, кундуз кунлари 32−35 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида 37−38 даражагача бўлади.
Президент апрель ойининг сўнгги ҳафтасида қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказади. Унинг матбуот котиби маълум қилишича, яна 3 та тақдимот ўтказилиши ҳамда Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқоти ҳам режа қилинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг