Наманган вилоятида Damas русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборган. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг прогнозларига кўра, 2021 йилда ЯИМ ўсиши юқори прогноз чегарасида (5,5%) кутилмоқда.
1 майдан «ёшлар дафтари»га киритилганларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун субсидиялар берилади. 25 ёшгача бўлган иш берувчиларга 2023 йилгача ижтимоий солиқ қайтариб берилади. Тошкентда ижарада яшаётган талабаларга ижара тўловининг БҲМнинг 1, вилоятдагиларга эса 0,5 баравар миқдоридаги қисми қоплаб берилади.
Тошкентда ички ишлар органлари ходимларининг формасини кийиб макулатура тўплаб юрган эркак ва аёлга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Тошкентда юк автомобили ағдарилиши оқибатида автомашинанинг мотор ва кабина қисмида ёнғин юзага келган. Хабар берилишича, ёнғин бартараф этилган.
8 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида реклама қурилмаларини оммавий бузиб ташлаш ишлари олиб борилмоқда. Тадбиркорлар 300га яқин билбордларни демонтаж қилган ҳокимият вакилларининг ҳаракатини ноқонуний эканлигини айтмоқда ва ушбу қарорни асослаб беришни талаб қилмоқда. Бизнес-омбудсман вазиятни ўрганишга киришди. «Газета.uz» тадбиркорлар ва Реклама индустрияси миллий ассоциацияси билан гаплашди.
Халқаро юридик форумда Акмал Саидов нутқ сўзлаб, янги Ўзбекистонда янги ҳуқуқий асослар яратила бошланганини айтди. Унинг фикрича, илгари номи айтилмаган ташкилотларга тегишли қонунлар ҳам ишлаб чиқилган. У шунингдек, айни вақт мамлакатда 18 та кодекс мавжудлиги, яна 12 та янги кодекс ишлаб чиқиш жараёнида эканлигини қўшимча қилди.
Наманганда тунда фарзандини ўзига боғлаган ҳолда кўприкдан ўзини ташлаган аёл Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро томонидан қутқариб олинди.
Икки йилда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, охирига етказилмаган ҳамда таъмирланиши лозим бўлган йўлларда 532 та ЙТҲ содир бўлди. Уларда 191 киши вафот этиб, 511 нафар фуқаро жароҳатланган.
Бухоро вилоятидаги 11 та умумтаълим мактаби масофавий таълимга ўтказилди. Вилоят халқ таълими тизими ходимларининг 6 нафарида, мактаб ўқувчиларининг эса 26 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Жасур Умиров иши бўйича терговга қадар текширув ўтказган терговчига ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли ҳайфсан берилди. Шунингдек, ҳолат бўйича идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига «ҳайфсан», туман ИИБ бошлиғига эса «танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилди.
Русланбек Давлетов халқаро юридик форум очилишида эскича ишлашга ўрганган айрим мансабдорлар ва ташкилотлар ҳануз рақамлаштиришга қарши эканини қайд этди. Уларга қарши курашиш учун эса соҳаларда очиқликни таъминлаш стандартларини яратиш кераклиги айтилди. «Амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги маълумотлар очиқланиши керак», — дея қўшимча қилди вазир.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади. Сентябргача 77 та шундай зона очилади.
Халқ таълими вазирлиги 110 мактабдаги калта пайпок билан боғлиқ ҳолатни ўрганганида, ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаганини таъкидлади. Вазирлик тақдим этган видеолавҳага кўра, ўқитувчи боланинг калта пайпоқда эканлигини кўриб, «Бизда нима, ЛГБТми? Олий Мажлис мактабларимизда пайпоқсиз юришни тақиқлаган», — деб айтган. Директор ўринбосари эса ўғил болаларга калта пайпоқ кийиб юрмасликни уқтирган.
Ўзбекистонда сўнгги бир сутка ичида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 384 нафарни ташкил этиб, 21 апрель ҳолатига кўра умумий ҳолатлар сони 87 935 тага етди. Охирги бир ҳафта ичида кунлик қайд этилаётган ҳолатлар сони 300 дан деярли тушаётгани йўқ.
Наманган вилоятида Nexia-2 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида 3-тур учрашувни БААнинг «Шабаб Ал Аҳли» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 2:1 ҳисобида олмалиқликлар иродали ғалабага эришишди.
Университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи THE Impact Ranking рейтингидаги 500 та университетлар орасида ТДЮУ 401 ўринни эгаллади.
Қарши туманидаги газ қуйиш шохобчасида автомобилга ўрнатилган газ баллони ёрилди. Бир киши вафот этди, яна бир нафари жароҳатланган.
Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак кишининг жасади аниқланди. Мурдада аломатлари топилмаган, тергов олди текширув олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг