Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Авиакомпания Қувайт — Тошкент — Қувайт йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга оширади.
Ҳафтанинг биринчи ярмида республикада илиқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳафтанинг иккинчи ярмига келиб ҳаво ҳарорати ҳафтанинг бошига нисбатан кечалари 9−14 даража, кундузи 22−27 даража илиқ бўлган бироз юқори, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Долларнинг расмий курси 2 сўмга арзонлади ва жами 10 475 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса бироз қимматлади.
Избоскан туманида Г. ва О. кимдан экани номаълум бўлган 3 ойлик чақалоғини сотишга уринди. Улар Андижон шаҳридаги «Дарётранс» ёнида 700 доллар эвазига «эр-хотин мижоз»га чақалоқни берган. Фуқаро О. 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, чақалоқнинг онасига эса шартли жазо тайинланди.
Telegram мессенжери IPO ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Мессенжернинг 30−50 млрд долларга баҳоланиши кўзда тутилмоқда.
Texnopark ва Kuka компаниялари «Иннопром-2021» халқаро саноат кўргазмаси доирасида стратегик шериклик тўғрисида шартномалар тузишди.
Фарғона вилоятининг Данғара туманида Lacetti ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Шунингдек, Марғилонда ҳам Lacetti автомашинаси велосипедчини уриб юборган. Натижада велосипедчи шифохонада вафот этган.
«Толибон»нинг Қатардаги ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Ахунд ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан музокаралар давомида Ўзбекистоннинг йирик инфратузилма лойиҳалари Афғонистонда тўлақонли тинч сиёсий жараённи бошлаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилишини таъкидлади.
Шу кунга қадар бир вақтнинг ўзида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти этиб сайланди.
Қирғизистондаги конституция референдумида сайловчиларнинг деярли 80 фоизи президентнинг ваколатларини кенгайтирадиган конституциянинг янги таҳририни қўллаб-қувватлашди.
Нура ал-Матруш араб давлатларидаги илк аёл-астронавтга айланади. У ва Муҳаммад ал-Мулла БААда 4 минг нафар номзод орасидан танлаб олинди. Улар тез орада NASA астронавтлар тайёрлаш дастурига қўшилишади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари икки мамлакат чегараси ҳудудида «Марказий Осиё» халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик маркази қурилишига старт беришди. Марказ орқали суткасига икки томонга 35 минг киши ва 5000 дона юк машиналари ўтиши мумкин бўлади.
Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун мазали ва тўйимли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
«Бродвей»даги ДХХнинг собиқ биноси, «Малика» бозори ва бошқа объектлар, шу жумладан биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш зонасини сотиб олишга аризалар қабули бошланди.
Хоразм вилоятининг Шовот туманида 19 ёшли Мухлиса Қадамбоева осилган ҳолда топилди. Ижтимоий тармоқларда унинг ҳомиладор бўлгани ҳамда эри ва унинг оиласи томонидан калтаклаб келингани ҳақида маълум қилинди. Прокуратура ушбу хабарни ўрганмоқда. Вазият юзасидан Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдирди.
Термиз прокурори 16 ёшли ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ўтказилган қўшимча текширув ҳаракатлари натижасига кўра, «мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида» жиноят иши қўзғатилди.
«Наврўз» қабуллар уйи бузилиши бошланганидан икки кун ўтиб Қурилиш вазирлиги бино пойдевори 27 смга чўкканини маълум қилди. Мажмуа авария ҳолатида бўлгани сабабли уни реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан эмлаш, шунингдек, укол қилиш рўзани бузадими, деган саволга жавоб берди.
Ўсимлик ёғи нархининг ўсиши ташқи бозорда нархлар ошиши билан боғлиқ, дея хабар қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси. Қўмита мамлакатда ёғ захиралари етарлича эканини ва нархларни барқарорлаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Метро поезди эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланиши ортидан олиб борилган ўрганишлардан сўнг ҳаракат таркибининг машинисти, электр-чилангари ва катта устаси ишдан бўшатилди. Элеткродепо раҳбари ўринбосари ойлигининг 40 фоизи миқдорида жаримага тортилди, дея хабар қилди «Тошкент метрополитени».
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг