Президент фармони билан Азиз Абдуҳакимов номзоди бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири сифатида тасдиқланди. Қолаверса, президент қарорлари билан унинг ўринбосарлари ҳам тайинланмоқда.
ЕЧЛ ўйинлари натижаси, Наманганда футбол мухлисларининг тартибсизлиги, медаллар олган ўзбекистонлик дзюдочилар, «Насаф»ни ОФК Кубоги гуруҳ босқичига «олиб чиққан» АГМК ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
«Тошкент метрополитени» вагонлардан бирининг эшиги ёпилмай қолгани учун кечирим сўраб, хизмат текшируви бошланганини маълум қилди.
Мисрда уч минг йиллик шаҳар топилгани, Япониянинг Фукусимадан тозаланган радиоактив сувни океанга оқизиши, Норвегия бош вазирининг карантин чекловларини бузганлиги учун жаримага тортилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Термизда мактаб ўқувчиси бўлган вояга етмаган қизнинг номусига тегиш ҳолати Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди. Сенатор Фарҳод Боқиев шаҳар ИИО ФМБ жиноят ишини қўзғатишни рад этгани ва бир йилдан зиёдроқ вақт мобайнида гумондорга чора кўрилмаганини маълум қилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Анвар Асамов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасига ўтди. Унинг аввалги лавозимига Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Бахтиёр Раҳимов тайинланди.
Ўзбекистонда 2021 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.
Тошкент ҳокимлиги Миллий боғ ҳудудида маданий-маърифий комплекс қурилиши бошланганлиги ҳақида хабар берди. Бу ерда жойлашган «Наврўз» тўйхонасининг бузилиши пойтахт аҳолиси учун кутилмаган янгилик бўлди. Унинг ўрнига 1,5 млн китоб фондига эга кутубхона қурилиши кутилмоқда. «Газета.uz» мухбири қурилиш жойида бўлди.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филип 99 ёшида вафот этди.
Долларнинг расмий курси 4 сўмга кўтарилди ва жами 10 478 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса бироз арзонлади.
Тошкентнинг Яккасарой туманида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Дам олиш кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7−12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17−22 даража илиқдан юқори ва меъёрдан 2−3 даража паст бўлади.
«Ўзавтосаноат» компаниясининг Boston Consulting Group билан ҳамкорликда ташкил этилган трансформация офиси ўз ишини бошлади. У ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнларини модернизация қилиш ҳамда компанияни хусусийлаштириш босқичига тайёрлашга ёрдам бериши керак.
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ва водород энергетикасини ривожлантириш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.
Келаси ҳафта Шавкат Мирзиёевнинг Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти режалаштирилмоқда. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
7 апрелдан бошлаб Фарғона вилоятидан Россия Федерацияси ҳудудига помидор ва қалампирдан ташқари барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга рухсат берилди.
ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде келаси ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради.
Шавкат Мирзиёев ишдан олинган сектор раҳбарларини «сиёсатга ҳиёнатчи» деб атади. «Ишдан олинганлар ишлаган давридан бошлаб ҳамма ойлигини давлатга топширсин. Телевизорда расмини чиқазиб, „хиёнатчи“ деб бериш керак», — деди президент.
Тошкент шаҳар ва Фарғонадаги чиқиндиларни йиғиш пунктларида ишлатилган батарейкаларни йиғиш учун контейнерлар ўрнатилди. Ҳозирда улар 171 та ташкил этмоқда ва кейинчалик республиканинг барча чиқинди йиғиш жойлари қамраб олиниши кўзда тутилган.
Депутат Дониёр Ғаниев Ангрендаги шина заводи лойиҳаси охиригача ўйланмагани ва самарасиз фаолият юритаётгани масаласини кўтариб чиқди. Ҳисоб палатаси раҳбари ўринбосари Баҳодир Туробов эса мазкур лойиҳа бўйича материаллар Президент администрацияси топшириғи билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг