Президент Шавкат Мирзиёев Тоғли Қорабоғ ҳудудининг Озарбайжонга қайтарилганлигини «тарихий адолатни тиклаш йўлидаги ғалаба» дея таърифлади. Ўзбекистон ҳудуддаги кўҳна обидалар ва маданият масканларини тиклаш ишларига кўмак беришга тайёр
Фарғона вилоятидаги Риштон ва Сўх туманини боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўлнинг очилиши режалаштирилмоқда. Ушбу йўналишдаги чегара назорат-ўтказиш пунктлари тайёр ҳолатга келтирилди.
Пойтахт Ички ишлар бошқармаси якшанба куни Тошкент марказида икки фуқаро калтакланганини тасдиқловчи видеони эълон қилди. Бир гуруҳ эркаклар кўчадан ўтаётганларни ЛГБТ тарафдорлари деб қабул қилишган.
Апрель ойидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган. Майдан қўшимча шаҳар ва туман марказларида, июнь ойидан эса бутун республика бўйича вакцинация қилиш кўзда тутилмоқда. Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, «коронавирусга қарши вакцина — замонавий тиббиётнинг энг юксак ютуғи, унга ишончсизлик билдирмаслик керак».
Туркияда карантин чекловларининг кучайтирилиши, Беларусда экстремизм билан боғлиқ 700 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилгани, AҚШнинг хорижий мутахассислар учун визаларни қайта расмийлаштиришни режалаштириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг норасмий саммитида қатнашиб, бир қанча таклифларни илгари сурди. Кенгашнинг яқин ва ўрта истиқболдаги иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш, Инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш, қолаверса, Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилиш шулар жумласидан.
АОКА 28 март куни калтакланган блогер Миразиз Бозоровнинг хатти-ҳаракатлари тўғрисида алоҳида хулоса тайёрлаганлигини маълум қилди. Шунингдек, ЛГБТ ва сўнгги кунлардаги воқеалар ҳақида фикр билдирилган жамият ва интернет фаоллари позициялари юзасидан хулосаларини эълон қилади.
Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг айтишича, туман ҳокимларининг ойлик маоши 5 млндан 6 млн сўмгача бўлиши мумкин. Бундан ташқари, у ўзига ходимлари билан бир ҳил миқдорда рағбат пули ажратишини айтиб ўтди.
Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров Тошкент шаҳар раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ишлаш тартиби ва шахсий сифатлари ҳақида сўзлаб берди. «У чапани одам ва тадбиркорларга хос фикрлайди», деди у.
Рамазон ойининг кириб келишига республика бўйлаб масжидларда тайёргарликлар бошланди. Таровеҳ намозлари учун шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида 10 апрелда «Озодалик куни» ўтказилади.
Долларнинг расми курси 10,68 сўмга кўтарилди ва жами 10 485,66 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Сергели тумани ҳокими контейнерга кўчиб ўтмаслигини ва бу учун «айб иш қилмаганини» маълум қилди. Унинг таъкидлашича, президент ҳамма контейнерга кўчиш кераклиги ҳақида айтмаган. «Лекин одамга ишлаши ва яшаши учун контейнер қулай бўлса, нега ундай қилмаслиги керак?» — деди туман ҳокими.
Ўзбекистонга май-июнь ойларида COVAX дастури доирасида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель-июнь ойларида 3,5 миллион доза ўзбек-хитой вакциналари олиб келинади. Шунингдек, Россия Федерациясидан 1 миллион доза Спутник V вакцинаси харид қилиш юзасидан шартнома имзоланмоқда.
БМТнинг Ўзбекистондаги жамоаси Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини ўтган ҳафта охирида содир бўлган хавотирли воқеалар юзасидан холис текширув ўтказишга чақиради.
Шарқшунос олим Андрей Кубатин коронавирус асоратлари туфайли вафот этганидан сўнг, унинг опаси Зангиота касалхонаси тиббиёт ходимларининг ҳаракатларини баҳолашни прокуратурадан сўраган эди. Прокуратура жиноий иш қўзғатишни рад этди. Текширув натижаларига кўра, ташхис тўғри қўйилган ва даволаш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиялари асосида амалга оширилган.
Оммавий тартибсизликлар ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга чақирганлар 100 млн сўмгача жаримага тортилиши ёки маълум муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин бўлади.
Қонун билан белгиланган янги тартибга кўра, қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга даъват қилганлик учун 20 млн сўмгача миқдорда жарима қўлланилади.
Интернетда Ўзбекистон президентини ҳақоратлаганлик ёки унга туҳмат қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Вилоятлар бўйлаб ҳаракатланувчи «Синемобил» платформаси ташкил этилди. Самарқанд вилояти қишлоқларида мазкур кўчма кинотеатрда фильмлар намойиши бўлиб ўтди.
Комил Алламжонов «Ўзбекистонга бирор талаб қўйишдан олдин миллатнинг менталитети, дини, маданияти, урф-одатларини инобатга олиши керак» дея таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бесоқолбозликка қарши қонунлар юмшатилган тақдирда ҳам, улар қоғозда қолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг