Молия вазирлиги меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягони тизимини жорий этиш бўйича президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқади. Давлат органлари сонини административ ислоҳотлар доирасида қисқартириш, қолаверса, ҳокимликлар таркиби ва бошқарув кадрлари сонини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
50 минг долларга Андижон шаҳар шимолий саноат ҳудудидан ер олиб беришни ваъда қилган шахс 20 минг долларни олган вақтида ушланди. У ерни юқори лавозимдаги танишлари орқали олиб беришини айтган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.
Якшанба куни юз берган сув тошқинлари ва ер ўпирилиши оқибатида Индонезия ва Шарқий Тиморда жами 76 киши ҳалок бўлди, минглаб аҳоли уйсиз қолди.
2020 йилда Давлат хавфсизлик хизмати органлари тўртта терактнинг олдини олди, улардан иккитаси Ўзбекистонда, яна иккитаси МДҲ мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган эди. Бундан ташқари, 67 та яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, 594 та қурол ноқонуний муомаладан чиқарилди.
Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига тан жароҳати етказганлик, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситганлик учун жазони кучайтириш, шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш учун жавобгарликни жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Жамшид Абдусаламов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори вазифасига тайинланди.
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 2 киши жароҳатланди.
Наманган вилоятидаги махсус боғча тарбияланувчиси иссиқ сув жўмрагини очиб юбориши натижасида 70% куйиш тан жароҳатидан вафот этди. Бола ақлий ривожланиши орқада қолиш ташхиси билан тарбияланиб келгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Россия ҳукумати яна олтита мамлакат, шу жумладан Ўзбекистондан бўлган талабаларга ўқишларини давом эттиришлари учун мамлакатга қайтиб келишига рухсат берди. Бунинг учун бир қатор қоидалар белгиланган.
Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик саккиз нафар боксчининг барчаси ғалаба қозонди. Муроджон Аҳмадалиев Рёсукэ Ивасани муддатидан олдин мағлуб этиб, WBA Super ва IBF йўналишлари чемпионлигини муносиб ҳимоя қилди. Шунингдек, Шаҳром Ғиёсов мексикалик Патрисио Моренони нокаутга учратди, Ҳасанбой Дўсматов эса Мухсин Кизот устидан ғалаба қозонди. Яккаликлар натижалари — «Газета.uz» шарҳида.
Прокуратура органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс сўралган 30 минг доллардан 5 минг долларини олаётганида қўлга олинди.
Таниқли ҳайкалтарош Яков Иосифович Шапиро 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У Тошкентдаги Максим Горький, Шота Руставели, Ҳамид Олимжон ҳайкаллари, бир қатор архитектура-ҳайкалтарошлик ансамбллари, хусусан, «Космонавтлар» метро станциясидаги композиция ва бошқа ёдгорликлар ижодкори ҳисобланади.
Президент қарори билан давлат органларида 5288 та штат қисқартирилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 40 нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.
Яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи Токио Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Энди 2021 йилги ёзги олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 11 нафар боксчи иштирок этади.
Президент қарори билан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилди. Агентликнинг барча ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилди.
Жазоланган футболчи ва мураббийлар, гол урган Машарипов, ОФК президенти билан учрашган Равшан Эрматов ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Интернетда асли ироқлик, курд миллатига мансуб Мулло Маҳмуд Ҳасан Алий Калак Курдистонийнинг Ўзбекистонга келгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. ССВ сохта «табиблар» таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ташриф буюради.
АОКА ва Ички ишлар вазирлиги наркотик моддалар рекламаси ҳақида хабар бериш мумкин бўлган Telegram-ботни ишга туширди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг учта туманида «бу каби рекламалар кўпайиб кетгани» ҳақида хабар тарқалган эди.
Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олганларда иситма, аллергик реакциялар ва укол қилинган жойда қизариш кузатилиши мумкин, дея маълум қилди инновацион ривожланиш вазири ўринбосари.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг