Тошкент мозаикаларини реклама баннерларидан озод қилиш бўйича лойиҳа икки халқаро реклама фестивалида — Грузиядаги AdBlackSea ва Қозоғистондаги Red Jolbors фестивалларида ғолиб чиқди.
Янги «Жокер» ва яна бешта кинопремьера, сомса фестивали, концертлар, театр томошалари, коинот ҳақидаги кўргазма, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун шоулар ҳамда келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Президент фармонига кўра, боғчаларда директор ўринбосари лавозими жорий этилади. Муассасаларда кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмалар ривожлантирилади. Боғча раҳбари ва педагог кадрларини вазир жамғармаси ҳисобидан рағбатлантиришга рухсат этилади.
Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. У ижтимоий ҳимоя тизими, темирйўл ва энергетика соҳалари, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва бошқа соҳаларни қамраб олади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Шахмат федерациясига раис этиб сайланди. Мазкур лавозимда ишлаб келаётган Алишер Саъдуллаев эса унинг биринчи ўринбосари бўлди.
Қозоғистон 2015 йилдан бери илк марта еврооблигациялар чиқаради. Мамлакат Молдова инвесторлари билан узоқ муддатли келишмовчиликни ҳал қилгандан сўнг евробондлар чиқаришни бошлашга муваффақ бўлди.
Президент фармонига кўра, 2026 йилдан бошлаб санитария тозалаш корхоналари чиқинди йиғиш жойларига видеокамералар ўрнатиши, шунингдек, чиқинди ташувчи машиналарни GPS кузатув тизимлари билан жиҳозлаши шарт бўлади. Аҳоли шикоятларини қабул қилиш учун алоқа маркази ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкентдан Будапештга парвозларни таклиф қилади, у ерда Маргит ороли жойлашган — шаҳар ташвишларидан дам олиш ва очиқ ҳавода дам олиш учун қулай жой.
Тошкент-Самарқанд йўлида автомобилини 195 км/соат тезликда бошқариб, йўл ҳаракати қоидасини бузган хонанда Жаҳонгир Отажонов 3 млн 375 минг сўм жаримага тортилди. Йўлда телефондан фойдалангани учун эса 1 млн 125 минг сўм жарима белгиланди.
Ўзбекистонда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. У чиқиндини саралаш, қайта ишлаш натижасида энергия ресурслари, хомашё ва материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш чораларини татбиқ этилишини ташкил этади.
Туркияда ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 2 нафар қиз ва бир нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Фуқаролардан чет элда қаровсиз қолиб кетган болалар тўғрисида дипломатик ваколатхоналарига хабар беришлари сўралди.
Энди Pulman ММТда ариза тасдиқланишининг юқори эҳтимоли билан фақат паспорт ва машина техник паспорти ёрдамида 100 млн сўмгача кредит олиш мумкин.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Cobalt машинаси ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолди ва олдидаги юк машинасига урилди. У воқеа жойида ҳалок бўлди, йўловчилар эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Ўзбекистон давлат бюджети даромадлари сентябрда августга нисбатан 20,8 фоизга, харажатлари эса 21,4 фоизга ўсди. Тўққиз ойда бюджет дефицити ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,05 трлн сўмга қисқариб, 37,3 трлн сўмни ташкил этди.
Тошкент вилояти ИИББ Янгийўлда 30 та кобра илон очиқликка чиқиб кетганини рад этди. Аслида уларнинг 4 таси қочиб кетган ва қисқа вақт ичида барчаси тутилган.
Наманган вилояти Косонсой туманида 30 нафардан ортиқ боғча тарбияланувчисини Hyundai Starex микроавтобусида ташиган ҳайдовчига чора кўрилди.
Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан чуқур хавотир билдирди. «Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига олиб келиши мумкин», — дейилади баёнотда.
Сингапур суди собиқ транспорт вазирини бизнесменлардан қимматбаҳо совғалар олганликда айбдор деб топиб, бир йилга озодликдан маҳрум қилди. Сиёсатчи айбига иқрор бўлди. Бу иш мамлакатда катта резонансга сабаб бўлди — сўнгги 40 йил ичида бу вазир билан боғлиқ биринчи коррупция можароси ҳисобланади.
АҚШ ва G7 нинг бошқа давлатлари Исроилни Эроннинг ядровий объектларига зарба беришдан огоҳлантирди. Ғарб ОАВ объектлар Теҳрон ракета ҳужумига жавобан Тель-Авив учун нишон бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.
Uzbekistan Airways 60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябргача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга 15 фоизгача чегирма элон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг