Фарғонада 5,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
30 сентябрь 2024, 09:48

Фарғонада 5,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

Марғилонда ноқонуний фаолият юритувчи оҳак ишлаб чиқариш цехи газдан яширинча фойдаланаётгани маълум бўлди. Оқибатда 5,6 млрд сўмлик зарар етди. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.

Блогер Нигина Мелиқўзиева машинадаги хавфли ҳаракатлари учун жаримага тортилди
29 сентябрь 2024, 17:21

Блогер Нигина Мелиқўзиева машинадаги хавфли ҳаракатлари учун жаримага тортилди

Тошкентда блогер Нигина Мелиқўзиева йўлда машинасида «шашка ўйини» қилгани учун жавобгарликка тортилди. У билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилди. Блогер бундай ҳайдашини «азартда бўлгани» билан изоҳлади, шунингдек, юртдошлари ва обуначиларидан «узр сўради».

Tashkent City Mall ўзига хос таассуротлар муҳитини яратади
29 сентябрь 2024, 17:00

Tashkent City Mall ўзига хос таассуротлар муҳитини яратади

Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар маркази ташриф буюрувчиларга харидлар, кўнгилочар ва ўзбек маданияти элементларини бир маконда бирлаштирган ҳолда ноёб таассуротларни тақдим этади.

Сурхондарёда темирйўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган юк машинаси ағдарилди
29 сентябрь 2024, 16:01

Сурхондарёда темирйўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган юк машинаси ағдарилди

Термиз туманида темирйўл кесишмасидан қоидаларни бузган ҳолда ўтмоқчи бўлган «Газел» ағдарилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган, йўловчи поезд йўналишини кечикиб давом эттирган.

Дарс вақтида ўқувчини калтаклаган аёл жаримага тортилди, 188-мактаб директори ишдан бўшатилди
29 сентябрь 2024, 15:02

Дарс вақтида ўқувчини калтаклаган аёл жаримага тортилди, 188-мактаб директори ишдан бўшатилди

Тошкентдаги 188-мактаб ўқувчисини калтаклаган Озода Равшанова (7 сутка қамоқ жазосини ўтамоқда) устидан навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди. У қасддан баданга енгил шикаст етказиш ва ҳақорат қилишда айбдор деб топилиб, жаримага тортилди. Мактаб директори воқеа бўлган куннинг эртасига ишдан бўшатилди.

НКМК соф фойдаси йилнинг биринчи ярмида 882 млн долларга етди
29 сентябрь 2024, 08:52

НКМК соф фойдаси йилнинг биринчи ярмида 882 млн долларга етди

Биринчи ярим йил якунларига кўра, Навоий кон-металлургия комбинатининг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ошиб, 882 млн долларни ташкил қилди. Даромади эса 3,35 млрд долларга етди. Олтиннинг ўртача сотиш нархи 14 фоизга ошиб, 2206 долларни ташкил қилди.

Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб йилига барқарор 7,5 фоизга ўсиб боради — энергетика вазири
29 сентябрь 2024, 08:40

Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб йилига барқарор 7,5 фоизга ўсиб боради — энергетика вазири

Ўзбекистонда 2030 йилгача электр энергиясига бўлган талаб ҳар йили 7,5 фоизга ошади, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг айтишича, қайта тикланадиган энергетика лойиҳаларини амалга ошириш билан бирга, ГЭС қуриш, ИЭСларни модернизация қилиш ва қуриш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда дастлабки сайловолди дебатлар бўлиб ўтди. Партия раҳбарлари нималар ҳақида гапирди?
28 сентябрь 2024, 18:07

Ўзбекистонда дастлабки сайловолди дебатлар бўлиб ўтди. Партия раҳбарлари нималар ҳақида гапирди?

Ўзбекистонда парламент сайловлари олдидан дастлабки дебатлар бўлиб ўтди. Уларда илк бор партия раҳбарлари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида сўзлади, депутатлар эса ўз рақибларининг ташаббусларида камчиликларни топишга ҳаракат қилди. Дебатлар қандай ўтгани ҳақида ушбу мақолада танишишингиз мумкин.

«Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллоҳ Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди
28 сентябрь 2024, 17:40

«Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллоҳ Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллоҳ Исроил кучлари ҳужуми оқибатида вафот этди. Хабарни ҳаракатнинг ўзи ҳам тасдиқлади. «Ҳизбуллоҳ» ўз баёнотида Исроилга қарши курашни давом эттириши маълум қилган.

2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг қайси компаниялари энг кўп имтиёзлар олди?
28 сентябрь 2024, 15:11

2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг қайси компаниялари энг кўп имтиёзлар олди?

Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 63,4 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди (ёпиқ ҳужжатлар билан тақдим этилган имтиёзларни ҳисобга олинмаган). Коррупцияга қарши курашиш агентлиги энг кўп имтиёз олган компаниялар рўйхатини эълон қилди.

Chery Tiggo 7 Pro 2024 ва Tiggo 8 Pro Max 2024 Ўзбекистон тоғларида синовдан ўтказилди
28 сентябрь 2024, 15:00

Chery Tiggo 7 Pro 2024 ва Tiggo 8 Pro Max 2024 Ўзбекистон тоғларида синовдан ўтказилди

21 сентябрь куни Бўстонлиқ туманида Chery Tiggo 7 Pro 2024 ва Tiggo 8 Pro Max 2024 янги кроссовер моделларининг тест-драйви бўлиб ўтди. Тадбир Chery компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилди.

«Газпром нефть» Ўзбекистонда АЁҚШлар тармоғини қуриш масаласини ўрганмоқда
28 сентябрь 2024, 14:29

«Газпром нефть» Ўзбекистонда АЁҚШлар тармоғини қуриш масаласини ўрганмоқда

Россиянинг «Газпром нефть» компанияси Ўзбекистонда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш имкониятини муҳокама қилмоқда, деди компания раҳбари. Энергетика вазирлиги ушбу компанияни Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари қурилишига жалб қилиш режалари ҳақида хабар берди.

Тошкент вилоятидаги божхона постида 3 метрлик илонни ноқонуний равишда олиб киришга уриниш аниқланди
28 сентябрь 2024, 12:31

Тошкент вилоятидаги божхона постида 3 метрлик илонни ноқонуний равишда олиб киришга уриниш аниқланди

Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона постида халқаро Қизил китобга киритилган йўлбарссимон албинос бўғма илонини мамлакатга олиб киришга уриниш фош этилди. Узунлиги 3 метр бўлган илон Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Нью-Йоркда «C5+1» форматидаги йиғилиш бўлиб ўтди
28 сентябрь 2024, 10:52

Нью-Йоркда «C5+1» форматидаги йиғилиш бўлиб ўтди

АҚШда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда АҚШ давлат котиби ўртасида «C5+1» форматидаги учрашув бўлиб ўтди.

Тошкентда тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
28 сентябрь 2024, 09:35

Тошкентда тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди

Сергели туманида эркак 10 ёшли фарзандини кўчага тиланчилик учун чиқариб, кузатиб турган. Шу вақтда у ИИО ходимлари томонидан қўлга олинган. Ота 10 суткага қамалди.

«Адолат»: ижтимоий объектлар фақат халқники бўлиши керак
28 сентябрь 2024, 09:00

«Адолат»: ижтимоий объектлар фақат халқники бўлиши керак

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ўзининг янги сайловолди дастурида ижтимоий объектларни сотиш, хусусийлаштириш ва бегоналаштиришни тақиқлаш орқали уларнинг ҳимоясини кучайтиришни таклиф қилмоқда.

Футзал ЖЧ: Чорак финалнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди
28 сентябрь 2024, 00:01

Футзал ЖЧ: Чорак финалнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди

Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатида 27 сентябрь куни нимчорак финал босқичи доирасидаги сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди: Франция Таиландни 5:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Аргентина Хорватия дарвозасига жавобсиз иккита гол урди.

Президент бир қатор ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади
27 сентябрь 2024, 21:58

Президент бир қатор ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшган ходимлардан бир гуруҳини фахрий унвон, медаль ва орденлар билан мукофотлади.

Қашқадарёда Lacetti ва Nexia тўқнашувида 4 киши ҳалок бўлди
27 сентябрь 2024, 21:29

Қашқадарёда Lacetti ва Nexia тўқнашувида 4 киши ҳалок бўлди

Қашқадарёнинг Кўкдала туманида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 4 нафари шифохонага ётқизилди.

Қирғизистонда Ўзбекистон цементи импортига тақиқ бўйича баҳс юз берди
27 сентябрь 2024, 20:37

Қирғизистонда Ўзбекистон цементи импортига тақиқ бўйича баҳс юз берди

Қирғизистон парламенти депутати маҳаллий маҳсулотлардан арзон бўлган Ўзбекистон цементи импортига тақиқни олиб ташлашни талаб қилди. Иқтисодиёт вазири ўринбосари ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар нархлар демпингига йўл қўйганини айтди ва импорт маҳаллий заводларни вайрон қилишини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг