Ҳукумат қарори билан Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб жорий қилинмоқда. Унга кўра, «Аёллар дафтари» киритиладиган хотин-қизлар тоифалари ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш тартиби ва муддатлари белгиланмоқда.
2020 йилда Ўзбекистонга 1 млн 504 минг хорижий турист ташриф буюрган бўлса, маҳаллий 1 млн 800 минг фуқаронинг сайёҳати таъминланган. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 2020 йил натижаларини таҳлил қилиб, 2021 йилдаги аниқ режалар ҳақида маълумот берди.
Smart medical pharm ва Billur Medical Trade 70 фоизлик этил спирти ҳамда «Меновазин» маҳсулотларини ноқонуний йўллар билан ишлаб чиқармоқда. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотларига кўра, улар дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган лицензиатлар реестрига киритилмаган.
Zira.uz ҳатто оғир иш кунидан кейин ҳам тайёрласа бўладиган оддий иссиқ таомлар рўйхатини тақдим этади.
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бош директори Муратбай Базаримбетов пора олганликда гумонланиб, қўлга олинди. Иддао қилинишича, у тадбиркордан газ станциясини электр тармоғига улаш учун 20 минг доллар сўраган.
Транспорт вазири вазифасини бажарувчи Илҳом Маҳкамов жамоат транспортидаги бир қатор муаммолар, жумладан, 1115 та аҳоли пунктига жамоат транспорти етиб бормаганини маълум қилди. Буни ҳал этиш учун 2021 йилда вилоят марказларида жамоат транспортининг бош режаси ишлаб чиқилишини таъкидлади.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков 2019 йилда маданий мерос объектларини хатловдан ўтказишда ҳокимиятлар йўл қўйган камчилик ва хатолар ҳақида фикр билдирди. «Ҳудуд ҳокимиятлари томонидан кўр-кўрона рўйхат беришлар ёки 20 йил олдинги рўйхатини сандиғидан олиб, бизга шуни тақдим қилган ҳолатлар келиб чиқяпти», — деди вазир.
Фарғона вилоятида «Cobalt» русумли автомашина Фарғона канали чеккасида ўрнатилган бетон тўсиққа урилиб, канал ичига тушиб кетди. Ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи вафот этган.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаров қувурларнинг 35 фоизи эскиргани ва бу сув йўқотилишига сабаб бўлаётганини таъкидлади. Бунга ечим сифатида Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида лойиҳалар амалга оширилаётганини айтди.
Исломобод шаҳрида икки мингга яқин шифокорлар ва талабалар икки кун давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон университетлари дипломларини тан олишни талаб қилиб намойишлар уюштиришди.
8 январь куни Наманган вилоятида қулаган кўприк ҳақида расмий муносабат билдирилди. Унга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбон бўлганлар йўқ. Ушбу иншоотга давлат бюджетидаги маблағ ажратилмаганлиги ва у хусусий тадбиркор шахсий маблағи ҳисобига қурилганлиги айтилмоқда.
Тошкент шаҳрида 31 ёшли аёл маст ҳолида танишига «каратэ» услубларини кўрсатгани учун пичоқланди. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида вафот этган.
Озодбек Назарбеков маҳаллий ҳокимиятлар 32 та маданият объектини балансига ўтказиб, сотиб юборганини маълум қилди. Бу ҳақда эса Маданият вазирлигига хабар берилмаган.
Самарқанд вилоятида бир кунда 20 нафар совуқда бошпанасиз қолган шахслар реабилитация марказига олиб келинди. Самарқанд ИИБ (66) 234−96−32 рақами орқали вилоятда бошпанасиз қолган ва кўчада совқотаётган одамлар ҳақида маълумот бериш мумкинлигини маълум қилди.
Дам олиш кунлари совуқ антициклон чекинади, кундузги ҳарорат якшанба кунигача +10 га кўтарилади. Ушбу кунларда ёғингарчиликлар бўлмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
24 январдан бошлаб Тошкентда ичимлик суви ва оқова суви хизмати учун учун янги тарифлар амал қилади. Ичимлик суви учун тарифлар декабрдаги режадан пастроқ миқдорга оширилган.
Таллимаржон ИЭСдаги иккита энергоблоклар тўхтагани сабабли Қашқадарё вилоятининг 7 та туман ва 1 та шаҳар электр таъминотида тўлиқ узилиш қайд этилди. Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.
Сурхондарё вилоятида ҳайдовчидан узр сўраб, ўзаро келишишни сўраган ЙПХ ходими ўз вазифасидан озод этилди.
Самарқанд вилоятида икки ёшли ўғлини 2500 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.
Доналд Трамп сайловлар натижаларини қайта кўриб чиқилишига эриша олмаганини тан олди ва асосий эътиборини ҳукуматни Жо Байденга опширишга қаратишини таъкидлади. У Конгресс биносига ҳужум уюштирганларни қоралаб, айбдорлар қонун олдида жавоб беришини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг