«Яқин икки йил ичида давлат иштирокидаги корхоналар сони камида 3 баравар камаяди» — президент
29 декабрь 2020, 13:46

«Яқин икки йил ичида давлат иштирокидаги корхоналар сони камида 3 баравар камаяди» — президент

Давлат иштирокидаги аксарият корхоналар молиявий беқарорлиги сабабли у учун оғир юк бўлиб қолмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. Кейинги икки йилда давлат иштирокидаги корхоналар сони камида 3 баравар камайтирилиши режалаштирилган.

«Бизнинг ишимиздаги асосий камчилик, бу — билим етишмаслиги ва коррупция» — президент
29 декабрь 2020, 13:40

«Бизнинг ишимиздаги асосий камчилик, бу — билим етишмаслиги ва коррупция» — президент

«Бизнинг ишимиздаги энг катта нуқсон, бу — билимларнинг етишмаслиги ва коррупция. Бу барча соҳаларда сезилади», деди президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида. Давлат раҳбари, шунингдек, келгуси йилда бюджети 3 триллион сўм бўлган «Минтақавий инфратузилмани ривожлантириш жамғармасини» ташкил этишни таклиф қилди.

Республика жамоат хотин-қизлар кенгаши ташкил этилади
29 декабрь 2020, 13:19 2

Республика жамоат хотин-қизлар кенгаши ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев Республика жамоат хотин-қизлар кенгашини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди ва ушбу ташкилотга раиси сифатида Танзила Нарбаевани таклиф қилди. Аёлларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва аниқланган муаммоларни ҳал қилиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди
29 декабрь 2020, 12:31

2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилни Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилишни таклиф қилди.

«Газета.uz» «Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар» танловида номинация ғолиби бўлди
28 декабрь 2020, 21:24

«Газета.uz» «Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар» танловида номинация ғолиби бўлди

«Газета.uz» «Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар» танловининг «Адлия эътирофи» номинациясида ғолиб деб топилди.

«Тошкент» халқаро аэропортида сохта ПЗР-тести маълумотномаларини сотаётган шахслар қўлда тушди
28 декабрь 2020, 20:53

«Тошкент» халқаро аэропортида сохта ПЗР-тести маълумотномаларини сотаётган шахслар қўлда тушди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбирда «Тошкент» халқаро аэропортида 4 нафар фуқаро ёнидан сохта ПЗР-тести маълумотномалари чиққан. Тергов натижасида тошкентлик икки нафар шахс сохта маълумотномаларни Бухоро ва Хоразм вилоятидан бўлган шахсларга етказиб тургани аниқланган.

Жиззахда давлат буюртмаларини қўлга киритган компаниялар вилоят ҳокими ўринбосарига алоқадор бўлиши мумкин
28 декабрь 2020, 19:32

Жиззахда давлат буюртмаларини қўлга киритган компаниялар вилоят ҳокими ўринбосарига алоқадор бўлиши мумкин

Жиззах вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати»дан 292,1 млрд сўмлик давлат буюртмаларини Qurilish Ta’minoti, J-Quruvchi и Abduvohid Qurilish Ta’mir компаниялари қўлга киритган. Ушбу компаниялар асосчилари вилоят ҳокими ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга алоқадор бўлиши мумкин.

COVID-19
28 декабрь 2020, 18:52

COVID-19

Коронавируснинг янги штамми ҳақида дастлабки маълумотларга кўра, у олдингисидан 70% га кучлироқ дейилмоқда. Ҳозирда ушбу штамм COVID-19'нинг бошқа штаммларини ўрнини эгалламоқда. У ҳозиргача 10га яқин мамлакатларда аниқланди.

Ҳокимларнинг ерни олиб қўйиш бўйича ваколатлари қисқарди
28 декабрь 2020, 17:59

Ҳокимларнинг ерни олиб қўйиш бўйича ваколатлари қисқарди

Президент ҳокимларнинг ерни олиб қўйиш бўйича ваколатларини қисқартиришга қаратилган қонунни имзолади. Эндиликда ҳокимлар ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга ҳақли эмас.

Бухорода йўловчи поезди аёл кишини уриб юборди
28 декабрь 2020, 17:13

Бухорода йўловчи поезди аёл кишини уриб юборди

Бухоро вилоятида йўловчи поезди аёл кишини уриб юборди. У Когон шаҳрида ҳамшира бўлиб ишлаган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди етим қолди.

Coca Cola’нинг янги йил тантаналари рамзига айланганига роппа-роса 100 йил тўлди: тарихнинг энг ҳаяжонли онлари
28 декабрь 2020, 17:00

Coca Cola’нинг янги йил тантаналари рамзига айланганига роппа-роса 100 йил тўлди: тарихнинг энг ҳаяжонли онлари

Биласизми, Coca-Cola'нинг янги йил кампанияси тарихи 1920 йилга бориб тақалади. Coca-Cola брендининг янги йил тантаналари кампаниясига 100 йил тўлгани муносабати билан сизларга байрамона кайфият туҳфа этади. Янги йил тантаналари давомида компания «Янги йилда омад кулади» акцияси иштирокчилари орасида 21 та Nissan Sylphy автомобилини ўйнайди. 31 декабрда эса барча телетомошабинларни ZO’R TV телеканалида Coca-Cola ва шоу-бизнес юлдузларидан мусиқий сюрприз кутмоқда (янги йил рекламаси).

Ўзбекистонда электр энергия бўйича 3,5 трлн сўм қарздорлик мавжуд
28 декабрь 2020, 16:50

Ўзбекистонда электр энергия бўйича 3,5 трлн сўм қарздорлик мавжуд

«Ҳудудий электр тармоқлари» вакили матбуот анжуманида Ўзбекистонда электр энергия бўйича жисмоний ва юридик шахслар ҳисобида 3,5 трлн сўм қарздорлик мавжудлигини маълум қилди. Қолаверса, республика бўйича энг кўп қарздорлик Самарқанд вилоятига тўғри келиши таъкидланди.

2020 йилда 1,2 миллион нафардан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди — «Ўзсувтаъминот»
28 декабрь 2020, 16:46

2020 йилда 1,2 миллион нафардан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди — «Ўзсувтаъминот»

2020 йил давомида 1,2 миллион нафардан зиёд аҳолига илк бор ичимлик суви етказилди. Бундан ташқари, авария ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 16,8 мингтага, яъни 12 фоизга камайгани қайд этилди.

Президент бир гуруҳ ватандошларга мукофотларни топширди
28 декабрь 2020, 16:36

Президент бир гуруҳ ватандошларга мукофотларни топширди

Президент мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида тақдирланган бир гуруҳ ватандошларга фахрий унвонлар, орден ва медалларни топширди. «Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари» — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Президент мурожаатномаси 29 декабрь куни бўлиб ўтади
28 декабрь 2020, 15:57

Президент мурожаатномаси 29 декабрь куни бўлиб ўтади

Давлат раҳбари мурожаатномада 2021 йилга ном бериши, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишларни белгилаши кутилмоқда.

Янги йил арафасида қор бўлмайди
28 декабрь 2020, 15:15

Янги йил арафасида қор бўлмайди

Декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунларида ҳарорат меъёрдан 4−7 даражага паст бўлиб, бу ҳафта давомида сақланиб туради. Якшанба куни 27 декабрда ёғган қор бу йилги сўнгги қор бўлди, Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олишади.

Маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилди
28 декабрь 2020, 15:07

Маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилди

Ички ишлар органи ҳодимининг маст ҳолатда жамоат тартибини бузаётганлиги ҳақидаги видеога ИИВ муносабат билдирди. Унга кўра, ушбу ҳодисадан сўнг меъёрий буйруқ талабларини бузган ходим ўз вазифасидан четлатилди.

Control Union Central Asia қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сертификациясини ўтказади
28 декабрь 2020, 15:00

Control Union Central Asia қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сертификациясини ўтказади

Control Union Central Asia компанияси қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро GLOBAL G.A.P. ва Organic сертификатларни олишни таклиф қилади.

«Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик». Бир гуруҳ аёллар Қўқон ҳокимияти олдида йўлни тўсишди
28 декабрь 2020, 13:25

«Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик». Бир гуруҳ аёллар Қўқон ҳокимияти олдида йўлни тўсишди

Уйида газ ва свет йўқ 10 дан ортиқ хотин-қизлар Қўқон шаҳар ҳокимияти олдидаги йўлни тўсиб қўйди. Таъкидланишича, мутасаддилар уларнинг сўзларини эшитмаяпти. Йўлни бўшатишни сўраган ҳайдовчиларга қарата аёллар, — «уриб кетишингиз мумкин, барибир уй совуқ», — дея жавоб қайтаришган.

Наманганда 22 та тарихий обида йўқ бўлиб кетиш арафасида эканлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
28 декабрь 2020, 13:23

Наманганда 22 та тарихий обида йўқ бўлиб кетиш арафасида эканлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Наманган вилоятидаги 22 та тарихий обида йўқ бўлиб кетиш арафасида эканлиги тўғрисидаги видеолавҳага муносабат билдирилди. Жумладан, вилоят ҳокимлиги «Ғўзапоя масжиди» ёдгорлигини таъмирламаган, «Мугтепа» археология ёдгорлигида очиқ осмон остидаги музейини ташкил этмаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг