Telegram’да фаол фойдаланувчилар сони 500 миллионга яқинлашмоқда. Фойдаланувчилар сони билан бирга компания ҳаражатлари ҳам ошаётгани сабаб, Павел Дуров 2021 йилдан бошлаб Telegram’ни тижоратлаштиришини маълум қилди.
«Ўзбекистон тарихида бир йилда бунча компенсация тўлаб берилмаган». Бу йили «снос"лар бўйича ер ёки пул кўринишига тўловлар 700−800 млрд сўмни ташкил этди, дея маълум қилди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев. У 2021 йил сўнггига қадар барча бузилишлар бўйича қарзларни тўлашга ваъда берди.
Ҳиротда жойлашган Алишер Навоий мақбарасининг қайта таъмирланиши ва ободонлаштирилишида Ўзбекистон Афғонистонга ёрдам беради.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига хорижлик мутахассис Оливье Норман маслаҳатчи этиб тайинланди. У қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш масалаларида вазирлик масъул ходимларига кўмаклашади.
Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов келишилган учрашувларда қатнашганлиги учун 12 минг долларга жаримага тортилди ва 7 йилга дисквалификация қилинди.
«Россия темир йўллари» компанияси Ўзбекистон ва Тожикистондан келтириладиган мева ва сабзовот маҳсулотларини ташишда 50% лик чегирма жорий қилди. 2021 йил давомида тўлиқ амалда бўлади.
Тошкентда 47 йўналишдаги Mercedes-Benz русумли автобуснинг двигателида ёнғин юзага келди. Жабрланганлар йўқ.
Эквадорда COVID-19 нинг янги турлари қайд этилди. Олимларнинг айтишига кўра, уларнинг Буюк Британиядаги коронавируснинг янги штамми билан алоқаси йўқ.
Испаниянинг Балеар университетида Тошкент давлат стоматология институтининг филиали ташкил этилади. Келишувга кўра, ҳар иккала олий таълим муассасаси томонидан йилига 30 нафар педагоглар жалб этилади.
Ўзбекистон, Жаҳон банки, Masdar компанияси (БАА) ва Осиё тараққиёт банки 100 МВт кучга эга бўлган Ўзбекистондаги илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича кредит ва суғурта шартномаларини имзолашди. Навоидан 35 узоқликда жойлашадиган станция 2021 йилдан бошлаб «Миллий электр тармоқлари» га электр энергиясини етказиб беради.
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида маҳаллалардан бирининг имом вакили жомеъ масжиди биноси ичида масжид котибини пичоқлади. Котиб шифохона йўлида вафот этди.
Трампнинг Синдзо Aбэ, Нарендра Моди ва Скотт Моррисонни «Фахрий легион» ордени билан тақдирлагани, Туркия ҳукуматининг меҳмонхоналарда янги йил байрамларини ўтказишни тақиқлаши, BioNTech’нинг 6 ҳафта ичида янги COVID-19 мутациясига қарши вакцина яратиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган ва Ўзбекистоннинг аризаси қабул қилинган.
Амударё орқали Хоразм вилояти Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи 413 метрлик кўприк қурилиши бошланди. Кўприк қурилиши 2022 йил сентябр ойига якунланиши режалаштирилган.
Россияда 2020 йилнинг 9 ойи давомида чет эл фуқаролари томонидан содир этилган ЙТҲларнинг аксариятига ўзбекистонликлар сабабчи бўлган. Ўзбекистон фуқаролари келтириб чиқарган 797 ЙТҲда 58 киши вафот этган, 1080 киши жароҳатланган. Тожикистон фуқаролари келтириб чиқарган аварияларда энг кўп ўлим ҳолатлари (76 нафар қурбон) қайд этилган.
АҚШда инқирозни енгиллаштриш учун кўплаб фуқароларга 600 доллардан берилади, пандемия сабабли ишини йўқотганлар қўшимча тўлов олади.
The Economist Малави давлатини йил давлати деб эълон қилди. Бу қарорни нашр «авторитар ҳудудда демократиянинг тикланиши» учун дея изоҳлади.
Инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича эса 20 кундан 1 ойга қадар узайтирилмоқда.
Навоий вилоятида спиртли ичимлик таъсиридаги икки фуқаро орасида жанжал юзага келди. Оқибатда улардан бири, 45 ёшли эркак олган жароҳатлари туфайли вафот этди.
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний унга суиқасд уюштирганликда гумонланаётган ФСБ ходимларидан бири билан бўлган қўнғироқ суҳбатини интернетга жойлади. Навальнийнинг айтишича, ФСБ ходими унга суиқасд уюштирилганлигини тан олган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг