Коронавирус ҳолатлари 11 тага кўпайди (жами — 3673)
1 июнь 2020, 17:16

Коронавирус ҳолатлари 11 тага кўпайди (жами — 3673)

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 11 тага кўпайиб, жами 3673 тага етди. Янги аниқланган ҳолатлар аҳоли орасида 5 нафар, карантин марказидагилар 4 нафар ва қолган 2 нафари эса халқаро юк ташувчилар орасида аниқланди. Ҳозиргача кун давомида 50 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Импорт қилинадиган тез ёрдам автомобиллари божхона божидан озод қилинди
1 июнь 2020, 16:55

Импорт қилинадиган тез ёрдам автомобиллари божхона божидан озод қилинди

Президент қарорига биноан, 2022 йил 1 январгача тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди. Таъкидланишича, ушбу имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотларига ҳам тегишли.

«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 маркали бензиндан воз кечишни режалаштирмоқда
1 июнь 2020, 16:49

«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 маркали бензиндан воз кечишни режалаштирмоқда

«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда. Унинг ўрнига Аи-91, Аи-93, Аи-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда.

МТРКнинг собиқ раиси Қирғизистонга элчи этиб тайинланди
1 июнь 2020, 16:12

МТРКнинг собиқ раиси Қирғизистонга элчи этиб тайинланди

МТРКнинг собиқ раиси ва АКТ вазири бўлиб ишлаган Хуршид Мирзоҳидов мамлакатнинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У Бишкек шаҳрига етиб борди.

Сўхда юз берган тўқнашув муҳокама қилинди
1 июнь 2020, 15:13

Сўхда юз берган тўқнашув муҳокама қилинди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов иштирокида бир кун олдин икки давлат чегара ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси ўртасида юз берган тўқнашув муҳокама қилинди. Томонлар ушбу кўнгилсизлик авж олиб кетмаслиги учун биргаликда тергов ҳаракатларини олиб боришга келишиб олди.

Украина президенти йиллик даромад декларациясини тақдим этди
1 июнь 2020, 13:31

Украина президенти йиллик даромад декларациясини тақдим этди

2019 йилда Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг оиласининг умумий даромади 1,06 млн долларни ташкил этгани маълум бўлди. Декларацияга кўра, Зеленский даромадининг аксарияти тадбиркорлик фаолиятидан келган. Харажатлари эса — қарийб 500 минг доллар бўлиб, асосан президентлик сайлов кампаниясига сарфланган.

Арманистон бош вазирида коронавирус аниқланди
1 июнь 2020, 12:19

Арманистон бош вазирида коронавирус аниқланди

Арманистон бош вазири Никол Пашинянда ва унинг оила аъзоларида коронавирус инфекцияси аниқланди. Таъкидланишича, у музокаралар давомида хизмат кўрсатаётган официантдан COVID-19 билан зарарланган. Даволаниш пайтида бош вазир ўз уйидан туриб ишлашни давом эттиришини маълум қилган.

Долларнинг расмий курси иккинчи ҳафта кўтарилмоқда
1 июнь 2020, 11:13

Долларнинг расмий курси иккинчи ҳафта кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 9 сўмга қимматлади ва 10 148 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг иккинчи ҳафта давомида ўсиши.

Коронавирус беморлари сони 3662 нафарга етди
1 июнь 2020, 10:14

Коронавирус беморлари сони 3662 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортиб, жами 3662 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, инфекцияга чалинганлар Тошкент шаҳрида (10), Сирдарё вилоятида (2), Тошкент вилоятида (2) ва Наманган вилоятида (1) қайд этилган.

Самарқандда стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди
1 июнь 2020, 10:00

Самарқандда стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди

1 июндан бошлаб Самарқанд вилоятидаги «қизил» ҳудудларда, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ҳам автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланишига рухсат берилди. Бунда, автотранспорт воситалари фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан — 10:00 гача, 17:00 дан — 20:00 гача) ҳаракатланиши кўзда тутилган.

1 июндан кучга кирадиган 10 та ўзгариш
31 май 2020, 18:48

1 июндан кучга кирадиган 10 та ўзгариш

Солиқ тўлашдан вақтинча озод қилинаётган тадбиркорлар, сони оширилаётган нафақахўрлар, аэропортлар, бозорлар ва ташкилотлардаги фитобарлар, акциз солиғи олинадиган янги турдаги тамаки маҳсулотлари ва бошқалар — 1 июндан кучга кирадиган ўзгаришлар.

Яна бир бемор коронавирусдан вафот этди (жами — 15)
31 май 2020, 17:55

Яна бир бемор коронавирусдан вафот этди (жами — 15)

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўпка — юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 инфекциясидан вафот этганлар сони 15 нафарга етди.

Фирибгарлар UzAutoMotors компаниясига ишга жойлаштирамиз, деб 31 кишини 42 минг долларга чув туширди
31 май 2020, 14:34

Фирибгарлар UzAutoMotors компаниясига ишга жойлаштирамиз, деб 31 кишини 42 минг долларга чув туширди

Асакадаги UzAutoMotors компаниясига ишга жойлаштириш учун 31 кишидан 42 минг доллар олган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди
31 май 2020, 12:58

Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида коронавирусда гумонланаётган шахс кўплаб беморлар билан мулоқотда бўлгани учун туман ҳудуди тўлиқ карантинга олинди.

Кун давомида 58 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди
30 май 2020, 23:48

Кун давомида 58 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 58 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 3546 тага етди. «Ўрикзор» бозори сотувчисининг ўғли ва қизига ҳам инфекция юқтиргани маълум қилинди.

Тошкентда аҳоли орасида 9 та COVID-19 ҳолати аниқланди
30 май 2020, 17:32

Тошкентда аҳоли орасида 9 та COVID-19 ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 3523 тага етди. 9 та ҳолат Тошкентда аҳоли орасида қайд этилди.

Навоийда инқирозга қарши курашишга ажратилган пуллар талон-торож қилинди
30 май 2020, 14:39 1

Навоийда инқирозга қарши курашишга ажратилган пуллар талон-торож қилинди

Навоий вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдор шахслари инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган 222,3 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди.

Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди
30 май 2020, 13:47

Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди

Республика махсус комиссияси қарори билан карантин мамлакатда карантин муддати 15 июнга қадар узайтирилди. Шу билан бирга, 1 июндан бошлаб «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда айрим фаолият турларига рухсат берилди.

Вилоятлар ўртасида автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилмади
30 май 2020, 13:05

Вилоятлар ўртасида автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилмади

Вилоятлар ўртасида шахсий автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилмади. Фақатгина «яшил» ҳудудлардаги санатория ва болалар оромгоҳларига одамларни марказлаштирилган ҳолда олиб бориш мумкин.

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари қайта кўриб чиқилди (рўйхат)
30 май 2020, 12:51

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари қайта кўриб чиқилди (рўйхат)

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг