Коронавирус беморлари сони 3769 нафарга етди
3 июнь 2020, 10:03

Коронавирус беморлари сони 3769 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 9 нафарга ортиб, жами 3769 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 7 нафари Тошкент вилоятида ва 2 нафари Сирдарё вилоятида аниқланган.

Президент Халқ қабулхонаси: Қарши туманида 500 га ер 500 оила ва ёшларга бўлиб берилади
3 июнь 2020, 09:45

Президент Халқ қабулхонаси: Қарши туманида 500 га ер 500 оила ва ёшларга бўлиб берилади

Қарши туманида фойдаланилмаётган 93 га ер майдони 132 нафар ёшга бўлиб берилди. Яна 500 га ер ўзлаштирилиб, 500 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ва ёшларга тақдим этилади.

Бўстонлиқда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди
3 июнь 2020, 09:37

Бўстонлиқда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бўстонлиқда қорамол харид қилиш учун ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ФВВ: Сув остида қолган 6 та қабристондаги 311 та қабр қайта тикланди
3 июнь 2020, 09:25

ФВВ: Сув остида қолган 6 та қабристондаги 311 та қабр қайта тикланди

ФВВ «Сардоба» сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот берди. 5171 та уй лойқадан тозаланди, 6 та қабристондаги 311 та қабр қайтa тикланди.

Самарқанд вилоятида чиқиндиларни қайта ишлайдиган кластер қурилади
3 июнь 2020, 09:05

Самарқанд вилоятида чиқиндиларни қайта ишлайдиган кластер қурилади

Жанубий кореялик сармоядор Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этади. Лойиҳа 35 млн долларга баҳоланмоқда.

Кун давомида 58 кишида коронавирус аниқланди
2 июнь 2020, 23:33

Кун давомида 58 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 58 кишида коронавирус инфекцияси тасдиғини топди ва жами ҳолатлар 3760 тага етди. Аҳоли орасидаги ҳолатлар Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида аниқланди. 2 беморнинг аҳволи ўта оғир.

Гурланда «Агробанк» филиалининг собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
2 июнь 2020, 21:40 1

Гурланда «Агробанк» филиалининг собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Гурланда 400 млн сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган «Агробанк» филиалининг собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Avto 60 oy иши бўйича тергов якунига етди
2 июнь 2020, 20:25

Avto 60 oy иши бўйича тергов якунига етди

Avto 60 oy компаниясининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш бўйича дастлабки тергов якунига етди. Улар сохта тадбиркорлик, пул маблағларини ноқонуний жалб этиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

Қашқадарёда карантин қоидаларига риоя қилинмаётган бозор ёпилди
2 июнь 2020, 19:58

Қашқадарёда карантин қоидаларига риоя қилинмаётган бозор ёпилди

Қашқадарё вилоятида ҳудудида карантин қоидаларига риоя қилинмаётган бозор вақтинча ёпилди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бозорни «вирус учун тайёр ўчоқ» деб атади.

Тошкент вилояти СЭОМ бош врачи ходимларини сўккани учун вазифасидан озод этилди
2 июнь 2020, 19:44

Тошкент вилояти СЭОМ бош врачи ходимларини сўккани учун вазифасидан озод этилди

Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев вазифасидан озод этилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг ходимларини сўкаётгани тасвирланган видео тарқалган эди.

«Рейтинги баланд ҳокимларни ҳам ёқтирмайдиганлар бор»
2 июнь 2020, 19:11

«Рейтинги баланд ҳокимларни ҳам ёқтирмайдиганлар бор»

Бош вазир Абдулла Ариповнинг Сўх тумани аҳолиси билан ўтказган учрашувида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев танқид қилинди. Ижтимоий тармоқларда ҳоким «жанжалкаш» қишлоқларни Сўх тумани харитасидан ўчириб ташлашини айтган аудиоёзув тарқалди. Вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбари рейтинги баланд ҳокимларни ҳам ёқтирмайдиганлар борлигини таъкидлади.

Нима учун меҳрибонлик уйлари ёпилиши керак?
2 июнь 2020, 18:54 1

Нима учун меҳрибонлик уйлари ёпилиши керак?

«Газета.uz сайтида яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра, аксарият ўқувчилар, ишончни оқламаётган бўлсалар ҳам, Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйлари сақлаб қолиниши керак, деб ҳисоблайди. Улар нима сабабларга кўра болалар учун зарарли ва болаларни қандай қилиб оилавий васийликка топшириш керак? Дилмурод Юсупов болалар уйларининг кераклиги ҳақидаги афсоналарнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини асослайди.

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилиши кутилмоқда
2 июнь 2020, 18:35

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилиши кутилмоқда

Тошкентда Япония рақамли университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унга кўра, университетда таълим 2020/2021 ўқув йилидан бошланади, ўқиш жараёни эса япон ва инглиз тилларида олиб борилади.

Коронавирус ҳолатлари 32 тага кўпайди (жами — 3750)
2 июнь 2020, 17:39

Коронавирус ҳолатлари 32 тага кўпайди (жами — 3750)

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 32 тага кўпайиб, жами 3750 тага етди. Кун давомида 48 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Ҳукумат аъзолари ва вазирлар Сўх туманига етиб келишди
2 июнь 2020, 17:31

Ҳукумат аъзолари ва вазирлар Сўх туманига етиб келишди

Президент топшириғи билан бир гуруҳ ҳукумат аъзолари ва вазирлар Сўх туманига вертолёт орқали етиб келишди. Улар тумандаги муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича дастур ишлаб чиқади.

Korean and migrations xususiy bandlik agentligi иши бўйича очиқ суд бошланди
2 июнь 2020, 17:21

Korean and migrations xususiy bandlik agentligi иши бўйича очиқ суд бошланди

Тошкентда Korean and migrations xususiy bandlik agentligi мансабдор шахслари устидан очиқ суд жараёни бошланди. Судланувчилар орасида икки аёл ва Жанубий Корея фуқароси ҳам бор.

АҚШда ирқчилик ва полициянинг ўзбошимчалигига қарши намойишлар давом этмоқда
2 июнь 2020, 14:42

АҚШда ирқчилик ва полициянинг ўзбошимчалигига қарши намойишлар давом этмоқда

АҚШда Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг бошланган ирқчилик ва полициянинг ўзбошимчалигига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Ўнлаб шаҳарларда комендандлик соати жорий этилди.

Қорақалпоғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди
2 июнь 2020, 14:32

Қорақалпоғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Ҳодисага ёқилғини қуйишда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик сабаб бўлгани айтилмоқда. Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Сўх-Риштон йўли ЕОИИ талаблари сабабли ёпилган — бош вазир
2 июнь 2020, 13:32

Сўх-Риштон йўли ЕОИИ талаблари сабабли ёпилган — бош вазир

Бош вазир Абдулла Арипов Сўх-Риштон йўли 2019 йил августида очилганидан икки кун ўтиб Қирғизистон аъзо бўлган ЕОИИ талаби билан ёпилганини маълум қилди. Қирғиз делегацияси билан учрашувда йўлни қисқа муддатларда очиш масаласи яна кўтарилди.

2 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди
2 июнь 2020, 11:34

2 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди

Қизил китобга киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган 2 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар Қўнғирот туманида табиатга қўйиб юборилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг