ОТМга топшириш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар
4 июнь 2020, 15:10

ОТМга топшириш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар

Абитуриентлар ОТМларга топшириши учун талаб килинадиган ҳужжатлар рўйхати маълум бўлди. Олдинги йилларда ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун тўлов бу йил 111,5 минг сўм миқдорда бўлиши белгиланди.

Абитуриентлар фақат иккита фандан тест синовлари топширади
4 июнь 2020, 14:29

Абитуриентлар фақат иккита фандан тест синовлари топширади

2020−2021 ўқув йили учун ОТМга кириш имтиҳонларида абитуриентлар иккита фандан тест синовлари топширади. Тест синовлари карантин чекловлари тугагандан сўнг июль-август ойларида (тахминан 27 июлдан 15 августгача) ўтказилади. Ижодий имтиҳон топшириши керак бўлган абитуриентлар фақатгина битта таълим йўналишида, қолган ҳолатларда 3 та таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин бўлади.

ОТМларга қабул 15 июндан 15 июлгача онлайн бўлиб ўтади
4 июнь 2020, 14:00 1

ОТМларга қабул 15 июндан 15 июлгача онлайн бўлиб ўтади

Абитуриентлар республика ОТМларига 15 июндан 15 июлгача Ягона интерактив давлат хизматлари портали, ДТМ сайти ва Давлат хизматлари марказлари орқали онлайн ҳужжат топширишлари мумкин бўлади.

Ёш олимлар Тошкентда уй ололмаётгани туфайли Сенат ҳокимиятга сўров юборди
4 июнь 2020, 13:53

Ёш олимлар Тошкентда уй ололмаётгани туфайли Сенат ҳокимиятга сўров юборди

40 нафардан ортиқ Фанлар Академиясининг ёш олимлари кўп қаватли уйлар учун биринчи тўловни 2019 йил ноябрда тўлаб беришган. Сергели туманидан ажратилиши керак бўлган уйлар юзасидан, Сенат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимига сенатор сўрови юборди.

«Туркия ташқи туризмни очиши билан биз ҳам очамиз» — президент
4 июнь 2020, 13:46

«Туркия ташқи туризмни очиши билан биз ҳам очамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хорижлик сайёҳларни қабул қилишни Туркия билан бир вақтда бошлашини маълум қилди. «Қаерда бизни қабул қилишга тайёр бўлса, биз ҳам тайёр бўламиз. Биз дарров самолётларимизни учирамиз», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Сўх туманидаги муаммоларни бартараф этишга 1 трлн сўм ажратилади
4 июнь 2020, 13:10

Сўх туманидаги муаммоларни бартараф этишга 1 трлн сўм ажратилади

Сўх туманидаги барча муаммоларни бартараф этиш учун 1 трлн сўмга яқин маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу масала бўйича президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Cўхлик ёшларнинг олий ўқув юртларига қабул қилиниши учун 500 та квота ажратилади, улар олий ўқув юртларига имтиҳонларни ўз она тиллари — тожик тилида топширишлари мумкин бўлади.

«Ўрикзор» савдо мажмуаси фаолияти қайта тикланди
4 июнь 2020, 12:47

«Ўрикзор» савдо мажмуаси фаолияти қайта тикланди

14 кунлик карантиндан кейин «Ўрикзор» савдо мажмуаси қайта очилди. Қурилиш материаллари бозори «Stroygorod» мажмуаси бундан мустасно.

Январь-апрель ойларида 2,5 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган
4 июнь 2020, 12:18

Январь-апрель ойларида 2,5 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган

Январь-апрель ойларида 1,7 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва 831 млн доллар хорижий кредитлар ўзлаштирилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестициялар ҳажмидаги улуши 26% гача ўсди. Ушбу даврда Россия, Хитой, Германия ва Жанубий Корея Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар бўлди.

Сўх тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди
4 июнь 2020, 11:55

Сўх тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди

Сўх тумани ички ишлар бӯлимига Раҳимбердиев Қосимжон раҳбар этиб тайинланди. ИИБнинг олдинги раҳбари Сўх туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Яшнобод туманида асфальт заводида ёнғин содир бўлди
4 июнь 2020, 11:34

Яшнобод туманида асфальт заводида ёнғин содир бўлди

4 июнь куни Яшнобод туманида жойлашган битум эритиш бассейнида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин соат 06:05 да тўлиқ бартараф этилган, ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Коронавирус беморлари сони 3874 нафарга етди
4 июнь 2020, 10:05

Коронавирус беморлари сони 3874 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 31 нафарга ортиб, жами 3874 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 8 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Шунингдек, 1 нафардан бемор Қорақалпоғистон Республикасида, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.

Шавкат Мирзиёев — «Иш жойини кўпайтириб, камбағалликни қисқартириш — бошқа мақсадим йўқ»
4 июнь 2020, 09:57

Шавкат Мирзиёев — «Иш жойини кўпайтириб, камбағалликни қисқартириш — бошқа мақсадим йўқ»

«Иш услубимиз шундай бўлиши керак: 50 фоиз карантин, 50 фоиз иқтисодиёт» — президент пандемия шароитида камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирларга эътибор бериш кераклигини таъкидлади. Иқтисодий комплекс аъзоларига Хитой тажрибасини ўрганиш тавсия этилди.

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида автобуслар қатновига рухсат берилади
4 июнь 2020, 08:10

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида автобуслар қатновига рухсат берилади

15 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида автобуслар қатновига рухсат берилади. Бунда, автобус якуний бекатда дезинфекция қилиниши, салонга фақат ниқобдаги йўловчиларни киритиш ва ҳайдовчиларни ҳам ҳимоя воситалари билан таъминлаш талаб этилади.

15 июндан айрим ҳудудларда буюм бозорлари ва овқатланиш объектлари фаолияти тикланади
4 июнь 2020, 07:50

15 июндан айрим ҳудудларда буюм бозорлари ва овқатланиш объектлари фаолияти тикланади

15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, мактабгача таълим ташкилотлари ва буюм бозорлари фаолиятига муайян шартлар асосида рухсат берилмоқда. Бунда белгиланган шартларга риоя қилиш керак бўлади.

Меҳмонхона ва диний ташкилотлар фаолиятига айрим ҳудудларда рухсат берилди
4 июнь 2020, 07:30

Меҳмонхона ва диний ташкилотлар фаолиятига айрим ҳудудларда рухсат берилди

5 июндан бошлаб «сариқ» ҳудудларда меҳмонхоналар ҳамда очиқ ҳаводаги ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилади. Қўшимча равишда, «яшил ҳудудларда» тренажер заллари, таълим марказлари, диний ташкилотлар ва маданият объектлари фаолиятига маълум шартлар асосида рухсат берилади. Жумладан, масжидларда намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш керак бўлади.

Яна 235 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам ажратилади
3 июнь 2020, 22:48

Яна 235 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам ажратилади

Пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин, дея таъкидланди президент раислигидаги йиғилишда. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

1 октябргача минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади
3 июнь 2020, 22:35

1 октябргача минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

Президент томонидан 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Камбағаллик чегараси ва мезонларининг жаҳон амалиётида тан олинган 4 та ҳисоблаш усули Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида синовдан ўтказилиши белгиланди

Беларусда ҳукумат истеъфога чиқарилди
3 июнь 2020, 22:25

Беларусда ҳукумат истеъфога чиқарилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқариш бўйича қарорга имзо қўйди.

Коронавирусдан вафот этганлар сони 16 кишига етди
3 июнь 2020, 22:02

Коронавирусдан вафот этганлар сони 16 кишига етди

72 ёшли коронавирус бемори ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди. Вафот этган коронавирус беморлари сони 16 кишига етди.

Енгил автомобилларни олиб кириш учун акциз солиғи бекор қилинади
3 июнь 2020, 21:55

Енгил автомобилларни олиб кириш учун акциз солиғи бекор қилинади

1 августдан бошлаб енгил автомобилларни олиб кириш учун акциз солиғи бекор қилинади. Ҳозир енгил автомобилларнинг импорти учун 30 фоиз акциз солиғини тўлаш керак (Россия, Украина ва Қозоғистон олиб келинадиган автомобиллар учун 2 фоиз).


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг