Франция президенти Эммануэль Макрон коронавирус билан касалланди. У 7 кунга изоляция қилинади ва масофадан туриб фаолиятини давом эттиради.
Нукусда ёзда, карантин вақтида жамоат ишларига жалб қилинган аёллар иш ҳақларини ололмагани учун шаҳар марказидаги кўчани тўсиб қўйди.
БМТ томонидан тақдим этилган сўнгги ҳисоботларга кўра, дунё бўйича қочқинлар сони 80 миллиондан ошган. Маълумотларга кўра, уларнинг энг кўпи Сурия ва Венесуэладан.
ЮНИСЕФ кўмагида Қорақалпоғистондаги 15 мактабнинг санитария-гигиена шароитларини яхшилашга 3,5 миллион доллар ажратилади. Ушбу мактабларда ўғил ва қиз болалар учун замонавий ҳожатхоналар ва ювиниш хоналари, мактабларни чиқиндилардан тозалаш шароити барпо этилади.
2020 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи Марказий банк маълумотларига кўра 29,3 млрд долларни ташкил этди. Давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (4,5 млрд доллар), Жаҳон банки (3,1 млрд доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд. доллар) ҳиссасига тўғри келади.
Хитойнинг Ойдан тупроқ олиб келиш учун 24 ноябрда космосга учирилган «Чанъэ-5» йиғувчи аппарати 17 декабрь куни ўз миссиясини муваффақиятли якунлаган ҳолда Ерга қайтди.
16 декабрь куни биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошиб, BTC’нинг бозор қиймати 373,9 млрд долларга етди. Бундай ўсишга миллиардерлар ва йирик компанияларнинг крипто валютага сармоя киритгани сабаб бўлди.
Наманганда MAN юк автомашинаси чорраҳада Nexia билан тўқнашди. Олти киши вафот этди, улардан уч нафари вояга етмаганлар.
Ўзбекистонда йил бошидан бери ис газидан заҳарланиш ва газ чақнаши оқибатида 106 нафар фуқаро вафот этган. Президент ФВВнинг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалар ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 фоизга камайиб, 5,44 млрд долларни ташкил этди. Ушбу давр мобайнида пул ўтказмалари бўйича 4,36 млрд долларга тенг бўлган ижобий сальдо ўрнатилди.
Япония бош вазирининг саккиз киши иштирок этган кечки базмда қатнашгани учун узр сўрагани, Париж мериясининг аёл раҳбарлар сони кўплиги учун жаримага тортилгани, Европа комиссиясининг «ВКонтакте» ва Telegram’ни «қароқчилар рўйхати»га киритгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев байрамдан олдин гўшт, шакар, гуруч, ўсимлик ёғи нархини оширишга йўл қўймасликни буюрди. Бош вазирга ушбу маҳсулотлар захирасини тўлдириш топшириғи берилди.
Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтингига Ўзбекистоннинг тўртта университети — Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти киритилди.
Бугунги кунда газ таъминотида суткасига 20 миллион метр куб танқислик мавжуд, дея таъкидлади президент. Шавкат Мирзиёев газ экспортини қисқартириш бўйича топшириқ бериб, бунинг ҳисобига, кунига 7−8 миллион метр куб газ қўшимча равишда аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилишини айтди.
Қиш мавсумида узлуксиз электр таъминоти учун қўшимча равишда 10−12 миллион киловатт-соат ишлаб чиқариш зарур, деди президент бўлиб ўтаёган йиғилишда. Давлат раҳбари 10 кун ичида етишмаётган электр энергиясини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича буйруқ берди.
17 декабрь куни Оскар-2020 мукофотига номзод этиб кўрсатилган режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» бадиий фильми намойиш этилади. Шунингдек, 23 декабрь куни режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» бадиий фильмининг ҳам катта премьераси бўлиб ўтиши режалаштирилган.
20 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг финал учрашувида VAR тизими қўлланилади. Ўзбекистон кубоги финали Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» марказий стадионида ўтказилади.
Дания коронавирус инфекциясининг тарқалаётгани сабабли карантин чораларини кучайтирмоқда. Катта синф ўқувчилари ва талабалар масофавий таълимга ўтказилади. Овқатланиш марказлари ва маданият муассалари ёпилади.
Ғузор туманининг собиқ ҳокими Саъдулла Бобоқулов ва Қашқадарё ҳокимлиги ҳоким судьяга босим ўтказгани учун ишдан бўшатилганини рад этди. Саъдулла Бобоқулов судья можарога сабаб бўлган деҳқон бозори раисининг ўғли билан бирга ўқигани ва бир квартирада яшаганини айтди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖнинг ҳозирги кунда амалда бўлган тарифини ошириш таклиф қилинмоқда. Қайд этилишича, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ 2019 йилда молиявий иқтисодий фаолиятдан 58,8 млрд сўм, ҳамда 2020 йил 8 ойлигида 21,3 млрд сўм зарар кўрган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг