Ижтимоий тармоқларда Конституциявий суд раиси Бахтиёр Мирбобоевга қаратилган хабарларга расмий муносабат билдирилди. Унда Конституциявий суднинг судьяси 70 ёшдан ошмаган бўлиши «қоида тариқасида», яъни мажбурий талаб сифатида қабул қилиниши керак эмаслиги, Б.Мирбобоевнинг ваколат муддати 2017 йилдан ҳисобланиши ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари мавжуд эмаслиги таъкидланади.
26 августдан бошлаб тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан 34,2 минггача ошган. Тана ҳарорати ошгани сабаб чақирувлар эса 2,5 мингдан 3,5 мингтагача кўпайган.
Ўзбекистонда кунига 30 мингдан 40 мингтага коронавирусга тест таҳлили ўтказилаётгани ва шундан 200−300 тагача ҳолатда мусбат натижа аниқланаётгани маълум бўлди.
Эндиликда Россияда турар жойи бўлган ва Россия фуқаролигига эга бўлмаган шахс мезбон сифатида бошқа чет эл фуқаросини ўз уйига жойлаштириши ёки уни ўз уйида яшаш жойи сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.
Халқ таълими вазирлиги биринчи ўқиш ҳафтасини ташкил этишда ота-оналардан ўз фарзандларини ўқиш ва дам олиш вақтини тақсимлашга ёрдам беришга, эрта ётишларини назорат қилишга ва телевизор олдида ва компьютерда ўтказадиган вақтини чеклашга тавсия берди.
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромов дезинфекцион туннеллардан фойдаланишда давом этиш кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳозирга қадар дезинфекцион туннелларни самарасиз деган илмий мақолалар ёки нуфузли идораларнинг кўрсатмалари берилмаган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннелларининг коронавирусга қарши курашда энг фойдасиз восита эканлиги ҳақида баёнот берган эди.
Ўзбекистон июль ойида 11,6 тонна олтин экспорт қилиб, дунё мамлакатлари орасида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланди.
Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Джокович танаффусга чиқиш пайтида тўпни билмасдан ҳакамга қаратиб йўллагани учун АҚШнинг теннис бўйича Очиқ чемпионатидан (US Open) четлатилди.
Амалдаги Меҳнат кодекси 23 йил олдин кучга кирган эди ва вақтинчалик дастур сифатида кўрилаётган эди. Парламент қуйи палатасининг йиғилишида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси устида иш бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унга кўра, иш билан таъминлаш, индивидуал меҳнат муносабатлари, ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнатга оид низоларни кўриб чиқиш каби қоидалар киритилиши кутилмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга, шу жумладан таълим олиш мақсадида кириш учун қўйилган асосий талабларини эълон қилди.
Пандемия пайтида одамлар транспортдан камроқ фойдалана бошлашди, бу эса ҳавони ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг кескин пасайишига олиб келди. Бироқ, БМТ мутахассисларининг таъкидлашича, ҳаво сифати бошқа ифлослантирувчи воситаларга ҳам боғлиқ.
Икки кун давомида республика ҳудуди салқин антициклон таъсирида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди. Ҳарорат ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3−6 даражага пастроқ бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбсоари Баҳодир Юсупалиевнинг айтишича, агар касалланиш ҳолатлари камайиб борса, Россия билан авиақатновлар тикланиши мумкин. 5 сентябрдан кейин карантин чораларининг юмшатилишидан сўнг мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни баҳолаш учун вақт талаб этилади.
Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Деҳқонбой Абдуллаев 46 ёшида иккитомонлама пневмониядан вафот этди.
6 ойлик танаффусдан сўнг 239 та мактаб анъанавий тарздаги таълим шаклига қайтди. Давлат мактабларида ўқув йили расман 14 сентябрдан бошланади.
АҚШ миллий валютасининг расмий курси яна кимматлаб, 10 274 сўмни ташкил этмоқда. Евро ва рубль курслари арзонлади.
«Навбаҳор» футбол клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис коронавирусга чалинганлиги ва шифохоналар бандлиги сабабли дарҳол шифохонага ёта олмаганлиги ҳақида маълум қилди. Канчельскис бир неча кунни меҳмонхонада ўтказиб, кейин хусусий клиникага стационар шароитда даволаниш учун ётқизилган. Унинг коронавирус билан касалланганлиги 28 август куни аниқланган.
Ўзбекистон Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналарни сотиб олиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев. Бундан ташқари, Хитой ҳамда бошқа давлатларда ишлаб чиқарилаётган вакциналар клиник синовининг учинчи босқичида иштирок этиш масалалари ҳукумат ва мутахассислар томонидан муҳокама қилинмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннелларининг коронавирусга қарши курашда фойдасиз чора эканлигини тан олди. Вазирлик ушбу профилактик чора инсон организмига салбий таъсир қилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида 293 та коронавирус ҳолати аниқланганини хабар қилди. Янги ҳолатлар 7 та ҳудудда қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг