Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?
30 январь 2025, 09:20

Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?

Тезюрар ва ётоқли поездларнинг билетлари нархи кўтарилади, Тошкент вилоятида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари нархи ошади, автотураргоҳларнинг камида 5 фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияси билан жиҳозланиши шарт бўлади — 2025 йил 1 февралдан нималар ўзгаради?

Аҳмад ал-Шараа Суриянинг янги президенти бўлди
30 январь 2025, 01:09

Аҳмад ал-Шараа Суриянинг янги президенти бўлди

Суриянинг амалдаги раҳбари Аҳмад ал-Шараа (ал-Жўлоний) мамлакат президенти деб эълон қилинди. Хавфсизлик хизмати ва армия тарқатиб юборилди. Шараа миллий конференция, инклюзив ҳукумат ва якуний сайловларни ўз ичига олган сиёсий ўтишни бошлашга ваъда берди.

Президент қурилиши якунланаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
29 январь 2025, 22:46

Президент қурилиши якунланаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази «тарих, бугун ва келажакни боғлайдиган, тараққиётимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ақл-тафаккур маркази бўлиши зарур», деди президент.

АҚШда миллионлаб давлат ишчиларига маошининг саккиз баравари тўланиши эвазига истеъфога чиқиш таклиф этилди
29 январь 2025, 22:35

АҚШда миллионлаб давлат ишчиларига маошининг саккиз баравари тўланиши эвазига истеъфога чиқиш таклиф этилди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти икки миллион давлат хизматчисига саккиз ойлик маоши эвазига ишдан бўшашни таклиф қилди. Шу тариқа Оқ уй ҳукумат ходимлари сонини қисқартиришга ва Трамп сиёсатини қўллаб-қувватламайдиганларни қувиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

Meta, Google, Netflix ва бошқа интернет компаниялари Ўзбекистонда 115 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади
29 январь 2025, 22:11

Meta, Google, Netflix ва бошқа интернет компаниялари Ўзбекистонда 115 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Хорижий интернет компаниялари, жумладан, Meta, Google, Apple ва Netflix 2024 йилда Ўзбекистонда даромадларини 1,5 баробар — салкам 1 трлн сўмгача оширди. Шунингдек, 115,8 млрд сўм солиқ тўлади. ҚҚСнинг катта қисми Meta’га тўғри келди, мамлакатда блокланган TikTok 900 млн сўмдан ортиқ тўлади.

Парижда ўзбекистонлик рассом Максим Варданян кўргазмаси очилди
29 январь 2025, 21:52

Парижда ўзбекистонлик рассом Максим Варданян кўргазмаси очилди

Парижда ўзбекистонлик рассом Максим Варданяннинг «A Personal Story» («Шахсий ҳикоя») кўргазмаси Galerie de Buci’нинг 35 йиллигини нишонлади. Тадбир 1989 йилдаги вернисажни такрорлаши билан рамзий маънога эга, ўшанда Франция пойтахтида ҳам санъат галереяси, ҳам муаллифнинг ўзи дебют қилганди.

Трампнинг қасосидан қўрққан тахминий рақиблари қурол сотиб олмоқда ва мамлакатни тарк этишга тайёрланмоқда — WP
29 январь 2025, 21:32

Трампнинг қасосидан қўрққан тахминий рақиблари қурол сотиб олмоқда ва мамлакатни тарк этишга тайёрланмоқда — WP

АҚШда турли сабаблар билан Трампнинг ғазабини қўзғатган расмийлар ваъда қилинган қасосдан қўрқмоқда. Улар жиноий таъқибга тайёргарлик кўриб, чемоданларини йиғяпти, қурол сотиб оляпти. Трамп натижалари ўғирланган деб ҳисоблайдиган 2020 йилги сайлов ташкилотчилари энг кўп хавотирда, деб ёзди WP.

Ўзбекистондан чиқиб кетаётган юк машиналари учун электрон навбат тизими жорий этилади
29 январь 2025, 21:03

Ўзбекистондан чиқиб кетаётган юк машиналари учун электрон навбат тизими жорий этилади

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда мамлакатдан чиқиб кетаётган юк транспортлари учун электрон навбат тизими йўлга қўйилиши керак. Бу чегарани кесиб ўтиш вақтини тезлаштириши ва юк ташиш ҳажмини ошириши зарур.

Электрлаштирилган уйлар учун имтиёзли тарифлар ишлаб чиқиш буюрилди — вазир
29 январь 2025, 20:41

Электрлаштирилган уйлар учун имтиёзли тарифлар ишлаб чиқиш буюрилди — вазир

Ўзбекистонда электрлаштирилган уйлар учун имтиёзли тарифларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Аввалроқ у 1 январдан газсиз уйлар учун электр энергиясига чегирма жорий этилишини айтганди, аммо бу амалга ошмади.

Мингга яқин ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилиниши мумкин
29 январь 2025, 20:10

Мингга яқин ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилиниши мумкин

975 нафар ўзбекистонлик АҚШдан депортация хавфи остида. Улар ICE’нинг якуний қарорини олган, аммо турли сабаблар билан ҳали ҳибсга олинмаган мигрантлар рўйхатида. Айрим давлатлар фуқароларини қабул қилмаётгани ва ҳуқуқий тўсиқлар туфайли жараён нафақат кечикиши, балки тўла амалга ошмаслиги мумкин.

АҚШ суди Трампнинг федерал грантлар ва кредитларни музлатиш қарорини тўхтатди
29 январь 2025, 19:04

АҚШ суди Трампнинг федерал грантлар ва кредитларни музлатиш қарорини тўхтатди

АҚШ суди Дональд Трамп маъмуриятининг федерал грантлар ва кредитларни музлатиш ҳақидаги буйруғини тўхтатди. Оқ уй ўз қарорида молиявий ёрдам дастурларининг президент сиёсатига мувофиқлигини текширишни талаб қилганди.

«Асосий мақсад — бозорни ҳимоя қилиш». Фармагентлик — бир қатор дориларга бож жорий этилиши ҳақида
29 январь 2025, 18:16

«Асосий мақсад — бозорни ҳимоя қилиш». Фармагентлик — бир қатор дориларга бож жорий этилиши ҳақида

Импорт дори воситаларига (антибиотиклар, вирусга қарши, гормональ ва бошқа препаратлар) 2 фоизли бож жорий этилиши Ўзбекистон бозорини ҳимоя қилиш билан боғлиқ, дея изоҳ берди Фармацевтика агентлиги «Газета.uz»га. Агентлик бошқа давлатларда ҳам дорилар импортига божлар жорий қилинганини таъкидлади.

Тошкентдаги КҲАЙдан Махтумқули кўчасига янги йўл очилди
29 январь 2025, 18:13

Тошкентдаги КҲАЙдан Махтумқули кўчасига янги йўл очилди

Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан эски ТошМИ яқинидаги Махтумқули кўчасига тушиш йўлининг реконструкцияси якунланди. Махтумқулидан КҲАЙга чиқиш ўнгга бурилиш орқали ташкил этилди. КҲАЙга чиққанда ҳам ўнгга, ҳам чапга бурилиш имконияти мавжуд. Аввалги Махтумқулидан КҲАЙга чапга бурилиш энди ёпиқ.

Қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 8 кг гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди
29 январь 2025, 17:26

Қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 8 кг гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди

Ўзбекистоннинг учта ҳудудида қўшни давлатлардан олиб келинган гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ўзбекистонда бир қатор импорт дориларга бож жорий этилмоқда
29 январь 2025, 17:17

Ўзбекистонда бир қатор импорт дориларга бож жорий этилмоқда

Ўзбекистонга бир қатор дори-дармонларни олиб кириш учун 2 фоиз миқдорида божхона божи жорий этилмоқда. Улар орасида антибиотиклар, оғриқ қолдирувчи, яллиғланиш ҳамда вирусга қарши, гормонал ва бошқа препаратлар бор.

Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади
29 январь 2025, 16:32

Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади

Фарғонанинг Риштон туманида кулолчилик тарихига оид музей ташкил этилади. 1 апрелга қадар музейга ажратилган бинонинг тоифаси ўз фаолиятига тўлиқ мослаштирилади.

Фармацевтика соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси ташкил этилади
29 январь 2025, 16:15

Фармацевтика соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси ташкил этилади

Ўзбекистонда фармацевтика соҳасининг биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишларидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси ташкил этилади.

Фарғона вилоятидаги айрим олийгоҳлар негизида учта янги университет ташкил этилади
29 январь 2025, 15:46

Фарғона вилоятидаги айрим олийгоҳлар негизида учта янги университет ташкил этилади

Фарғона политехника институти ва ТАТУ Фарғона филиали негизида Фарғона давлат техника университети ташкил қилинади. Яна учта олийгоҳ негизида эса Қўқон давлат университети очилади.

ChatGPT рақобатчиси. Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти ҳақида нималар маълум?
29 январь 2025, 15:22

ChatGPT рақобатчиси. Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти ҳақида нималар маълум?

Хитойнинг DeepSeek стартапи OpenAI`нинг ChatGPT`сидан қолишмайдиган, аммо ишлаб чиқариш нархи бир неча баробар арзонроқ бўлган сунъий интеллект моделини яратиш орқали жаҳон фонд бозорларига таъсир кўрсатди. DeepSeek ҳақида нималар маълум ва у қандай қилиб муваффақиятга эришди — «Газета.uz» шарҳида.

Ўзбекистонда туғилишлар сони 2017 йилдан бери илк бор пасайди
29 январь 2025, 14:44

Ўзбекистонда туғилишлар сони 2017 йилдан бери илк бор пасайди

2024 йилда Ўзбекистонда 2023 йилга нисбатан туғилиш 3,7 фоизга камайиб, 926,4 мингта бола туғилди. Бу 2017 йилдан бери туғилишнинг биринчи марта камайиши ҳисобланади. Бундан ташқари, ўлимлар сони кетма-кет икиинчи йил кўпайди, никоҳларда эса 2022 йилда бошланган пасайиш давом этмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг