АҚШ президенти Дональд Трамп 1 февраль куни Мексика ва Канададан импорт қилинаётган маҳсулотларга 25 фоиз, Хитойникига эса 10 фоизли янги тарифлар жорий этиш тўғрисида буйруқ имзолаши кутилмоқда. Канада ва Мексика бунга қарши жавоб чораларини ишлаб чиққан, деб ёзади ОАВ.
П️резидент фармони билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилмоқда. Унинг вазифа ва функциялари қатор қўмита, уюшма ва вазирликларга тақсимлаб берилди.
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси этиб тайинланди ва мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширди. У бир вақтнинг ўзида Австриядаги элчи ва бир қатор ташкилотлардаги вакил ҳам ҳисобланади.
Андижон вилояти Хўжаобод туманида корхона оҳак ишлаб чиқаришда 5,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Газ ҳисоблаш ускунаси носозлиги сабабли муқаддам тармоқдан узилган ва тамға ўрнатилган, аммо цех раҳбари уни ўзбошимчалик билан бузган ва ишлатишда давом этган.
Самарқандда айланма йўллар орқали опий олиб ўтган уч Тожикистон фуқароси ва уларнинг ўзбекистонлик шериги ушланди. Бекободда ҳам ўзбек-тожик чегараси яқинида каналга оқизиб юборилган елим идишлар ва сумкадан катта миқдорда наркотик топилди. Жами 111 кг гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди.
Январь охирида ДХХ ва ИИВ кенг кўламли «Антитеррор-тозалаш» тадбирларини ўтказди. 418 киши жиноий жавобгарликка тортилди, 169 киши қамоққа олинди, 42 та жиноий гуруҳ фош этилди, қидирувдаги 109 киши ушланди. 80 та қурол, +30 кг наркотик, пичоқлар, биталар ва бошқа буюмлар олиб қўйилди.
Ўзбекистон юк ташишни соддалаштириш учун Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва учинчи мамлакатларнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиши мумкин, деди бош вазир Абдулла Арипов. Шунингдек, у савдо тўсиқларини ўзаро бартараф этиш бўйича келишув ишлаб чиқишни бошлашни таклиф қилди.
Ўзбекистонда картошка нархи ошганига кузда қайта экилган майдонлардан етарлича ҳосил олинмагани сабаб бўлди, деб хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Ноябрь-апрель учун 1,7 млн тонна картошка зарур, амалда эса мавсумий талабнинг 44 фоизи йиғилган. Вазирлик нарх қачон пасайиши мумкинлигини айтди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик шахматчи Рамешбабу Вайшалидан Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтган Tata Steel Chess турнирида ўйин олдидан қўл бериб кўришишдан бош тортгани учун шахсан узр сўради. У шахматчи қизга гуллар ва шоколадлар берди ҳамда омма олдида кечирим сўради.
Сунъий интеллект ривожланиши улкан имкониятларни очади, лекин бу ахлоқ, регуляция ва маълумот ҳимояси масалаларини ҳал қилишни талаб қилади, деди бош вазир Абдулла Арипов Digital Almaty 2025 форумида. Унинг сўзларига кўра, мамлакат 2025 йилда СИ соҳасига ахлоқий меъёрларни интеграция қилмоқчи.
Бринза ва исмалоқли, товуқ ва помидорли, сабзавотли киш ва бошқа француз пироглари рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Жанубий Кореяга ишга юборилган ўзбекистонликлар орасида шартномадаги иш жойини ташлаб кетиш ҳолатлари кўп учраяпти. Ҳозир у ердаги Ўзбекистон фуқароларининг 9,6 фоизи нолегал мақомида. Миграция агентлигига кўра, «агар кўрсаткич 10 фоизга етса, Корея биз билан миграция алоқаларини тўхтатиши мумкин».
MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғофурованинг ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходимаси ҳақидаги материали муҳокамаларга сабаб бўлди. Материал сабаб журналист ИИБга чақиртирилган. Банк мансабдорларига нисбатан эса жиноят иши қўзғатилди. «Газета.uz» жараён тафсилотларини ўрганди.
Украина Адлия вазирлиги 2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Марказий Осиё давлатларининг 30 га яқин фуқароси Украина томонидан асирга олингани ҳақида хабар берди.
Ангрен шаҳрида 31 ёшли телефон устаси тузатиш учун қолдирилган телефондан 9 млн сўм ечиб олди. Эркак пулни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди ва жиноят иши қўзғатилди.
Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди. «Манчестер Сити» нимчорак финал йўлланмаси учун «Реал» билан ўйнайди. Бу жуфтлик ғолибини эса кейинги босқичда «Атлетико» ёки «Байер» кутади.
Қозоғистонда «бюджет инқирози» фонида қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 дан 20 фоизгача ошириш муҳокама қилинмоқда. Айни вақтда иш берувчиларнинг ижтимоий солиғи ва мажбурий пенсия тўловларини бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Қосим-Жомарт Тоқаев ҳам солиқ ислоҳотлари зарур эканини таъкидлади.
Ўзбекистонда маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади. Маъмурий судга низоларни ҳал этиш жараёнида судга ҳурматсизлик қилиниши ва ажрим бўйича чоралар кўрмасликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколати ҳам берилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раис этиб сайланди.
American Airlines йўловчи самолёти ҳарбий вертолёт билан тўқнашган куни Вашингтон аэропортида диспетчерлар етишмаган, деб ёзмоқда NYT. Бундан ташқари, вертолёт белгиланган йўналишдан четга чиқиб, меъёрдан юқори баландликда учган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг