Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар рўйхати шакллантирилди
30 январь 2025, 15:11

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар рўйхати шакллантирилди

ИИВ Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 800 мингдан ортиқ шахс рўйхати шакллантирилганини маълум қилди. Вазирлик вакили фуқаролар нима мақсадда бундай рўйхатга киритилганига изоҳ бериб, уларга фақат ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

MyTaxi 10 йиллигини нишонламоқда ва барча фойдаланувчиларга сафарлар учун промокод тақдим этмоқда
30 январь 2025, 15:00

MyTaxi 10 йиллигини нишонламоқда ва барча фойдаланувчиларга сафарлар учун промокод тақдим этмоқда

MyTaxi хизмати 10 йиллик муваффақиятли фаолиятини нишонлаб, қулай ва хавфсиз саёҳатларни тақдим этади ва юбилей шарафига фойдаланувчиларга промокод совға қилади.

Ўзбекистонда февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?
30 январь 2025, 14:44

Ўзбекистонда февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Февраль 6−7 кун давом этадиган қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кечалари 0…-5 даража, кундуз кунлари +3…+15 даража атрофида бўлади. Сўнгра ой охиригача кечаси −13…+7, кундузи 0…+15 градусгача ўзгариб туриши кутилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ёмғир, қор ёғиши мумкин.

Ўзбекистонда дорихоналарнинг гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди
30 январь 2025, 14:04

Ўзбекистонда дорихоналарнинг гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди

Гиёҳвандлик воситаларини дорихоналар орқали бериш тартиби белгиланди. Низомга кўра, улар дорихона мудири, фармацевт ёки унинг ассистенти томонидан шифокорнинг махсус пушти рецепти асосида берилади. Шифокор фақат 1 номдаги гиёҳвандлик воситасини етти кунлик эҳтиёждан ошмаган ҳолда ёзиши керак.

Тергов жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кучайтирилади
30 январь 2025, 14:04

Тергов жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кучайтирилади

Тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилади. Қонун билан тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳамда уни кўриб чиқиш асослари белгиланди.

Бухоро вилоятида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб кетди
30 январь 2025, 13:10

Бухоро вилоятида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб кетди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган Cobalt ҳайдовчиси тўсатдан ҳаракатланиб, улардан бирини уриб кетди. Воқеа юзасидан ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

My.gov.uz ва Uzum Bank давлат хизматлари учун қулай нақд пулсиз тўловларни йўлга қўймоқда
30 январь 2025, 13:00

My.gov.uz ва Uzum Bank давлат хизматлари учун қулай нақд пулсиз тўловларни йўлга қўймоқда

Ўзбекистон аҳолиси энди my.gov.uz порталида Uzum Bank иловаси орқали ва Uzum Nasiya`дан бўлиб-бўлиб тўлаш орқали давлат хизматлари учун тўловни амалга оширишлари мумкин.

Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
30 январь 2025, 12:12

Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар ва шаҳар жамоатчилиги ҳам қатнашди. Фото.

Халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўллар бўйларида Service point ва Service area объектлари қурилади
30 январь 2025, 12:02

Халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўллар бўйларида Service point ва Service area объектлари қурилади

Ўзбекистондаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйларида Service point — автомобилларга ёқилғи қуйиш ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари, умумий овқатланиш объектлари, дўконлар, техник сервис пунктлари, санитария-гигиэна шохобчалари ташкил этилади.

Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатганлар жаримага тортилди
30 январь 2025, 11:48

Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатганлар жаримага тортилди

Пискент туманидаги 7-сонли давлат боғчасида кобра илонлари билан томоша кўрсатилди. Суд томоша уюштирган икки шахсга жарима жазоси қўллади. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари ўринбосари уларнинг дастури билан тўлиқ танишиб чиқмагани учун ишдан олинди.

Халқаро автомобиль транспорти соҳасида профессионал ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилади
30 январь 2025, 10:46

Халқаро автомобиль транспорти соҳасида профессионал ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда юк ва йўловчиларни ташиш соҳасида малакали кадрлар ва профессионал ҳайдовчилар тайёрловчи минтақавий ўқув маркази ташкил этилади. Ўқув жараёнлари Европа таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган ўқув режага мувофиқ олиб борилади.

АҚШда самолёт ҳалокатга учради. Бортдагиларнинг барчаси вафот этган бўлиши мумкин
30 январь 2025, 10:05

АҚШда самолёт ҳалокатга учради. Бортдагиларнинг барчаси вафот этган бўлиши мумкин

American Airlines`нинг Bombardier CRJ700 самолёти 60 нафар йўловчи билан ҳалокатга учради. У Вашингтоннинг Рейган номидаги миллий аэропорти яқинида АҚШ армияси вертолёти билан тўқнашиб, Потомак дарёсига қулаб тушди.

Payme онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди
30 январь 2025, 09:53

Payme онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

Рақобат қўмитаси Payme`ни онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга оператор сифатида эътироф этди. Бунга компания томонидан тақдим этилган хабарнома асос қилиб олинган.

Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?
30 январь 2025, 09:20

Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?

Тезюрар ва ётоқли поездларнинг билетлари нархи кўтарилади, Тошкент вилоятида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари нархи ошади, автотураргоҳларнинг камида 5 фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияси билан жиҳозланиши шарт бўлади — 2025 йил 1 февралдан нималар ўзгаради?

Аҳмад ал-Шараа Суриянинг янги президенти бўлди
30 январь 2025, 01:09

Аҳмад ал-Шараа Суриянинг янги президенти бўлди

Суриянинг амалдаги раҳбари Аҳмад ал-Шараа (ал-Жўлоний) мамлакат президенти деб эълон қилинди. Хавфсизлик хизмати ва армия тарқатиб юборилди. Шараа миллий конференция, инклюзив ҳукумат ва якуний сайловларни ўз ичига олган сиёсий ўтишни бошлашга ваъда берди.

Президент қурилиши якунланаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
29 январь 2025, 22:46

Президент қурилиши якунланаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази «тарих, бугун ва келажакни боғлайдиган, тараққиётимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ақл-тафаккур маркази бўлиши зарур», деди президент.

АҚШда миллионлаб давлат ишчиларига маошининг саккиз баравари тўланиши эвазига истеъфога чиқиш таклиф этилди
29 январь 2025, 22:35

АҚШда миллионлаб давлат ишчиларига маошининг саккиз баравари тўланиши эвазига истеъфога чиқиш таклиф этилди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти икки миллион давлат хизматчисига саккиз ойлик маоши эвазига ишдан бўшашни таклиф қилди. Шу тариқа Оқ уй ҳукумат ходимлари сонини қисқартиришга ва Трамп сиёсатини қўллаб-қувватламайдиганларни қувиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

Meta, Google, Netflix ва бошқа интернет компаниялари Ўзбекистонда 115 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади
29 январь 2025, 22:11

Meta, Google, Netflix ва бошқа интернет компаниялари Ўзбекистонда 115 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Хорижий интернет компаниялари, жумладан, Meta, Google, Apple ва Netflix 2024 йилда Ўзбекистонда даромадларини 1,5 баробар — салкам 1 трлн сўмгача оширди. Шунингдек, 115,8 млрд сўм солиқ тўлади. ҚҚСнинг катта қисми Meta’га тўғри келди, мамлакатда блокланган TikTok 900 млн сўмдан ортиқ тўлади.

Парижда ўзбекистонлик рассом Максим Варданян кўргазмаси очилди
29 январь 2025, 21:52

Парижда ўзбекистонлик рассом Максим Варданян кўргазмаси очилди

Парижда ўзбекистонлик рассом Максим Варданяннинг «A Personal Story» («Шахсий ҳикоя») кўргазмаси Galerie de Buci’нинг 35 йиллигини нишонлади. Тадбир 1989 йилдаги вернисажни такрорлаши билан рамзий маънога эга, ўшанда Франция пойтахтида ҳам санъат галереяси, ҳам муаллифнинг ўзи дебют қилганди.

Трампнинг қасосидан қўрққан тахминий рақиблари қурол сотиб олмоқда ва мамлакатни тарк этишга тайёрланмоқда — WP
29 январь 2025, 21:32

Трампнинг қасосидан қўрққан тахминий рақиблари қурол сотиб олмоқда ва мамлакатни тарк этишга тайёрланмоқда — WP

АҚШда турли сабаблар билан Трампнинг ғазабини қўзғатган расмийлар ваъда қилинган қасосдан қўрқмоқда. Улар жиноий таъқибга тайёргарлик кўриб, чемоданларини йиғяпти, қурол сотиб оляпти. Трамп натижалари ўғирланган деб ҳисоблайдиган 2020 йилги сайлов ташкилотчилари энг кўп хавотирда, деб ёзди WP.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг