Ўзбекистонда кун давомида 128 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4869 тага етди. Янги ҳолатлар карантин муассасалари, Тошкент шаҳри, Бухоро, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди.
Тошкентнинг Олмазор туманига яқин ҳудудда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси қурилади. «Чорсу бозори», Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани — «очиқ осмон остидаги музей» барпо этилади.
Президент Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди. «Мамлакатимиз юқори технологик соҳалар бўйича дунёдан ортда қолиб кетган», — деди ва вазирлик йил якунига қадар аниқ амалий натижалар кўрсатиши кераклигини таъкидлади.
Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасидаги Математика институтининг янги биносига ташрифида ушбу фанни эски услубини танқид қилиб, математикада рақобат муҳитини яратиш мақсадини қўйди. Эндиликда Математика институти болалар боғчалари, мактаблар ва ОТМларда математикани ўқитишни мувофиқлаштиради.
Ўзбекистонда пандемия шароитида футбол учрашувларини ўтказиш учун бир қатор вақтинчалик талаблар қўйилди. Жумладан, майдонга тупуриш, қўл бериб кўришиш, жамоа бўлиб голни нишонлаш кабилар тақиқланди.
Future of Gaming онлайн-тақдимотида Sony компанияси янги Playstation 5 ўйин консолини тақдим этди. Янги консол Dualsense ўйин қурилмаси (геймпад), пульт, қулоқчин, камера ва геймпадлар учун док-станцияга эга. Шу билан бирга, компания янги ўйинлар трейлерини ҳам намойиш этди.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудудга киритилди. Барча блок-постларда назорат кучайтирилган.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобир Исламовга янги ташкил этилган Геология фанлари университети ректори вазифасини бажариш юклатилди. У ректорлик фаолиятини қўмита раислиги билан бир вақтда бажаради.
Ўзбекистонда яна 18 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4837 тага етди. Янги ҳолатларнинг 16 таси Тошкентда, 2 таси эса Литвадан Чиноздаги чегара пости орқали кириб келган юк ташувчиларида қайд этилди.
«Аэрофлот», «Сибирь», Turkish Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana и Air Astana ва бошқа авиакомпаниялар чекловлар олиб ташланиши билан Ўзбекистонга авиақатновларни қайта йўлга кўйишга тайёр эканликларини билдирди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 63 нафарга ортиб, жами 3700 кишига тенг бўлди. Ҳозирда Республика бўйлаб шифохоналарда 1100 бемор даволанмоқда, уларнинг 12 нафарини аҳволи оғир, 2 нафариники эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистонга туташ ҳудудларида «Қўнғирот» ва «Дўстлик» эркин савдо зоналари ташкил этилиши мумкин. ЭСЗларнинг фаолият муддати 30 йилга мўлжалланиб, унинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини тақдим этиш кўзда тутилган.
Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети томонидан қиймати 11,9 миллион долларлик учта лойиҳа амалга оширилади. Мазкур университетда талабалар амалиётга максимал тарзда йўналтирилади ва Кореяда ўқиш имкониятига эга бўлади.
2020 йилги мактаб битирувчилари ОТМларга ҳужжат топшираётганда аттестатни тақдим этишлари шарт бўлмайди. Баҳолар электрон базага тўлиқ киритилиб, аттестатларга QR-код қўйилади.
Пойтахтнинг Яккасарой туманида «Сувсоз» компаниясининг икки ишчиси коммуникация қудуғида заҳарли газдан вафот этди
Дам олиш кунлари республика ҳудудида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукмрон бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат 35−37 даражагача кўтарилиб, тунда 18−20 даража атрофида бўлади.
Хоразмда бир гуруҳ аёллар томонидан «самосуд» амалга оширилди. Жабрдийда улардан бирининг оиласи бўлган ўғли билан бирга яшаб келаётгани ва ўртада бир фарзанди борлиги маълум бўлди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирди ва икки мамлакт ўртасидаги муносабатларни «узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши», дея таърифлади.
3,4 магнитудалик зилзила Қирғизистонда содир бўлиб, унинг таъсири (2 балл) Андижон шаҳрида сезилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Коронавирус беморлари сони 78 нафарга ортиб, жами 4819 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафардан Сирдарё ва Бухоро вилоятларида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг