Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.
Ўзбекистонда яна 52 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4404 тага етди. Жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк»нинг Шайхонтохур филиали ходимида инфекция тасдиқланди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов коронавирус пандемияси пайтида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қарийб 2 миллион кишига етганини маълум қилди. Чегаралар ёпилгани туфайли 550 мингга яқин меҳнат муҳожирлари бошқа давлатларга ишлаш учун кета олишмаган.
Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими ҳамширасида коронавирус аниқланди. Туғруқ уйи карантинга ёпилди.
Андижон вилоятида мусиқа ва санъат мактаби директорининг хизмат хонасида маош туфайли жанжал келиб чиқди. Раҳбар пичоқ билан ўз ходимига енгил тан жароҳатлари етказди.
Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашганини маълум қилиб, кун давомида аҳоли орасида 217 та янги COVID-19 ҳолати аниқланганига муносабат билдирди.
АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 15 мингта коронавирус тестини ўтказишга мўлжалланган реагентларидан иборат ёрдамнинг биринчи қисмини етказиб берди. Яна 10 мингта тест реагентлари бир неча ҳафта ичида Ўзбекистонга олиб келинади.
Душанба куни айрим жойларда ёғингарчилик кутилмоқда ва шамол тезлиги сониясига 18−23 метргача кучайиши мумкин. Ҳафта охирига бориб эса харорат аста-секин кўтарилишни бошлайди.
Янги Зеландияда коронавирусга чалинган охирги бемор ҳам тузалгани ва сўнгги 17 кун ичида инфекция билан боғлиқ ҳолат кузатилмагани эълон қилинди. Мамлакатда чегара назоратидан ташқари барча карантин чекловлари олиб ташланди.
Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Иштирокчиларнинг асосий талаблари давлат томонидан кредит бўйича амнистия эълон қилиниши, чет эл фуқароларига ер сотиш амалиётни тақиқлаш ва сиёсий фаолларни озод этиш бўлди. 100 нафардан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинган.
Долларнинг расмий курси қарийб 5 сўмга қимматлади ва 10 153 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг учинчи ҳафта давомида ўсиши.
Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 7 миллиондан ошди. Бунда, 3,1 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 402 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.
Uzbekistan Airways хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида 8 июндан 21 июнь кунига қадар амалга ошириладиган чартер қатновларининг навбатдаги жадвалини эълон қилди.
Коронавирус беморлари сони 21 нафарга ортиб, жами 4352 кишини ташкил этмоқда. Янги аниқланган ҳолатлардан 8 нафари аҳоли орасида қайд этилди (Тошкент вилоятида — 3, Навоий вилоятида — 5). Республика бўйлаб COVID-19 дан даволанаётганларнинг 6 кишининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
2020−2021 ўқув йилидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.
«Яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади. Жамоат намозлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўқилмоқда.
БАА бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён Қорақалпоғистонда 200 гектар майдонда дала лагери қуришни режалаштирмоқда. Ҳукуматнинг ер ажратиш тўғрисидаги фармойиши лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Хоразм вилоятида қидирилаётган эркакнинг мурдаси Шовот каналидан топилган машина ичида занжир билан боғланган ҳолда топилди.
Коронавирус ҳолатлари кун давомида рекорд даражада — 237 тага ўсиб, 4331 тага етди. Карантин марказида — 20, Тошкент шаҳрида — 195, Тошкент вилоятида — 10, Хоразм вилоятида — 8, Сирдарё вилоятида — 4 та касаллик аниқланди.
Қибрайда бетон заводида 95 метр узунликдаги деворнинг қулаб тушиши оқибатида 3 ишчи ҳаётдан кўз юмди. Жиноий иш қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг