Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2686 тага, соғайганлар эса 2158 нафарга етди — кунлик асосий ўзгаришлар.
Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 16 майдан очилади. Бироқ болалар майдончаси, кинотеатр ва умумий овқатланиш шохобчалари ёпиқлигича қолади.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 30 тага ошиб, жами 2682 тага етди. Янги COVID-19 ҳолатларининг 5 таси халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар, 3 таси Қозоғистон, 2 таси Россиядан келганлар, қолганлари эса карантинга олинганлар орасида қайд этилди.
Марказий банк аҳоли ўртасида харажатлар ва даромадлар бўйича сўров ўтказиб, уларга инфляциянинг таъсирини ўрганди. Кам даромадли аҳоли харажатларининг катта қисми озиқ-овқат, кам қисми таълим ва транспорт каби хизматларга сарфланган. Шунингдек, 2019 йилда аҳолининг 38,7 фоизи ойига 2−4 млн сўм даромадга эга бўлган — тўлиқ ҳисобот ва таклифлар.
«Ўзбекистон расмий давлат тилига эга суверен мамлакат. Қолганлар ҳам шу суверенликни ҳурмат қилиши шарт», — Расул Кушербаев. Депутатлар Расул Кушербаев, Акмал Бурхонов ва бошқалар давлат тилида иш юритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан Россия ТИВ расмий вакилининг фикрларига муносабат билдиришди.
Шавкат Мирзиёев Мирзаобод туманида бўлиб, фавқулодда ҳолатдан талофат кўрган жойларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мирзаободликлар билан учрашув давомида давлат раҳбари мазкур ҳудудда 360 квартирали 9 та кўп қаватли уй барпо этилиши ва 616 та коттеж таъмирланиши ҳамда 15 мингга яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилганини маълум қилди.
Тожикистонда коронавирус ҳолатлари сони бир кунда 106 тага ошиб, жами 907 тага етди. Шу вақтга қадар 29 та ўлим қайд этилди.
Словения Европада биринчи бўлиб мамлакатда коронавирус эпидемияси якунига етганини эълон қилди. Фуқаролар Австрия, Италия ва Венгрия ҳудудидан чегарани кесиб ўтишлари мумкин, мамлакатда савдо марказлари, кафе ва меҳонхоналар очилади.
Шавкат Мирзиёев Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбари сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.
Эндиликда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг адвокат ёрдамидан воз кечиш, шунингдек, шахсни ушлаш ва тинтув қилиш жараёнлари видеоёзув орқали қайд этилиши шарт. Президент бу ҳақдаги қонунни имзолади.
Дам олиш кунлари ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги сониясига 20 метргача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичлардан 3−6 даража паст бўлади.
«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод, Оқ олтин туманларида сув тошқинидан жабр кўрган оилаларга 150 млн сўмлик хайрия ёрдамини юборди. Компания суғурта қопламаларини тўлаб беришни ҳам бошлади. Бунинг учун 5 млрд сўм миқдорида заҳира шакллантирилган.
Қурилиш вазирлиги нархи 1,4 млрд сўмдан бошланадиган Land Cruiser 200 автомашинасини истисно тариқасида танловларсиз сотиб олишни режалаштирмоқда. Молия вазирлиги бу ҳақдаги фармойиш лойиҳаси юзасидан муносабат билдирди.
Шавкат Мирзиёев сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларда олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш учун Сирдарё вилоятига келди. Давлат раҳбари Сардоба туманида 1480 хонадондан иборат 37 та уй барпо этиладиган турар жойлар пойдеворига тамал тоши қўйди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқандда тиббиёт ходимининг 34 кишига коронавирус юқтиргани учун жиноий жавобгарликка тортилгани юзасидан норозилик билдирди. Вазирлик инфекция юқтирилган юзлаб ҳолатлардан фақатгина тиббиёт ходимига жиноят иши қўзғатилиши асоссиз эканини таъкидлади.
Болтиқбўйи давлатлари бир-бирига чегараларини қайтадан очди. Бироқ Эстония, Латвия ва Литва ташқарисидан келган саёҳатчилар икки ҳафтани карантинда ўтказишлари керак.
COVID-19 пандемияси сабабли дунё иқтисодиёти 8,5 трлн доллар йўқотиши (3,2 фоизга қисқариш) прогноз қилинмоқда. Бунда, ривожланган мамлакатларнинг ЯИМ 5 фоизга, ривожланаётганларда эса 0,7 фоиз пасаяди. Бу 1930 йиллардаги «Буюк Депрессия»дан кейинги кескин иқтисодий инқирозни англатади, дейилади БМТнинг иқтисодий ҳисоботида.
«Ўзагросуғурта» АЖ карантин вақтида ҳамда табиий офатдан кўрилган зарарлар учун 4 миллиард сўмдан ошиқ тўловларни амалга оширди. Шундан 2,5 миллиарддан ортиқ тўлов Бухородаги кучли шамолдан зарар кўрганларга тўланди.
Коронавирус беморлари сони 7 нафарга ортиб, жами 2652 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 505 киши даволанмоқда, улардан 8 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 46 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 460 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 2645 тага, соғайганлар эса 2136 нафарга етди. Кунлик ўсиш, вилоятлардаги вазият ва бошқа муҳим маълумотлар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг