Президент раислигида ўтказилган йиғилишда республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди. «Эртага „яшил“ вилоятдаги бирор бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартириш шарт эмас», — дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.
Май ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари кечикди. Пенсия жамғармаси ва Халқ банки бунга электрон ахборот тизимида юқори даражада юклама пайдо бўлганлиги, ҳамда май ойининг дастлабки кунлари дам олиш кунларига тўғри келганлигини сабаб қилиб кўрсатишган.
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори тайинланди. Мазкур агентлик «Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Дональд Трамп унинг Эронга қарши ҳарбий ваколатларини чеклайдиган АҚШ Конгресси резолюциясига вето қўйди. Мазкур резолюция «қонунларни нотўғри талқин қилишга асосланган, ҳақоратли ва АҚШ ўзининг иттифоқчилари ва шерикларини ҳимоя қилиш ваколатларига катта зарар етказган бўлар эди», деди Оқ уй раҳбари.
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида Matiz йўлдан чиқиб кетиб, каналга қулади. Ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлди.
Тошкент шаҳрида 32 нафар ва Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус беморлари тузалди. Жами мамлакат бўйлаб вирусдан соғайганлар сони 1624 нафарга етди.
Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирознинг тўқимачилик саноатига салбий таъсирини юмшатиш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар, жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари белгиланди.
Ўзбекистондаги сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида бошпанасидан маҳрум бўлган қозоғистонликларга 1000 дан зиёдроқ уй қуриб берилади. Жабрланганларга моддий товон ҳам тўланади.
Коронавирусга қарши кураш тадбирларига республика бўйича 16 мингга яқин тиббиёт ходими жалб қилиниб, уларга қарийб 55 млрд сўм миқдорида махсус рағбатлантириш ва қўшимча кунлик тўловлар тўлаб берилди.
Президент қарорига биноан, Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади, туманлар ҳамда ҳудудлар картошка етиштиришга ихтисослаштирилади, картошкачилик соҳасига оид бир қатор янгиликлар ва имтиёзлар жорий этилади. 2023 йил 1 июлгача четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.
Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация фавқулодда вазият юзасидан Ўзбекистон билан умумий ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш мақсадида Сирдарёга ташриф буюрди. Уларни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов ва вилоят хокими Ғ.Мирзаевлар кутиб олишди. Делегация вертолёт авиацияси ёрдамида Сирдарё сув омбори атрофи ҳудудларини кўздан кечирган.
Коронавирус беморлари сони 33 нафарга ортиб, жами 2266 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 679 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 2233 тага етди. Янги ҳолатлар, соғайганлар ва даволанишдаги беморлар статистикаси — ҳудудлар кесимида.
Республика махсус комиссияси такси, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари фаолиятига қайси ҳудудларда рухсат берилганлиги ва уларга талабларни эълон қилди. Яшил ҳудудларда автотранспортнинг стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилади.
Республика махсус комиссияси карантин чоралари даражаси бўйича қайси ҳудудлар қизил, яшил ва сариққа ажратилганини эълон қилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудларда қайси фаолият турларига қандай рухсатлар берилгани ҳақида маълумот берилди.
Москва вилоятида шахсий турар жойда содир бўлган ёнғин оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди.
Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020−2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига дастлабки 100 миллиард сўм ажратилган.
Ўзбекистон сув тошқини оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун Қозоғистонга 209 нафар шахсий таркиб, 169 та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситалар жўнатди.
Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Россия президенти Владимир Путин номидан қорақалпоғистонлик 596 нафар уруш иштирокчисига, фронт ортида меҳнат қилган фуқароларга эсдалик медали топширилади.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун 2 млн доллар ажратди. Маблағлар шошилинч тиббий операциялар марказини ташкил этиш мақсадида тегишли жиҳоз харид қилиш ва тренинг ўтказишга ҳам сарфланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг