Хитойда бир кун давомида коронавирус туфайли бирорта ҳам ўлим қайд этилмади. Барча COVID-19 ҳолатлари чет элдан келган фуқароларда аниқланди.
Тошкентда бир кун давомида 395 та автомобилда стикерсиз шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш ҳолатлари қайд этилиб, барчасида транспорт воситаси карантин тугагунга қадар жарима майдончасига жойланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фуқароларни тўхтатиш, уларга савол бериш, ҳаракатланишни назорат қилиш, велосипедларни олиб қўйиш ваколатларига эгами? Уй ҳайвонларини айлантиришга олиб чиқиш мумкинми? Кекса ёшдаги қариндошлар ҳақида қандай ғамхўрлик қилиш керак? ИИББ «ўзини яккалаш» тартиби давомида кўп бериладиган саволларга жавоб берди.
Тошкент кўчаларида мажбурий тарзда ўзини яккалаш тартибига риоя этилишини назорат қилувчи 61 та доимий ЙПХ постлари ташкил этилди. Транспорт воситалари Кичик халқа йўли бўйлаб ушбу постлар орқали ўтишлари учун 75 та иккинчи даражали йўл ёпилди.
1 июндан айрим тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади. Улар орасида чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, чайналадиган тамакилар бор.
Жаҳон банки Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий ҳимоя институтлари ва муассасаларини ҳамда бюджет кўмагини молиялаштириш учун 1,2 млрд доллар миқдорида маблағларни оператив тарзда ажратиш масаласи фаол кўриб чиқилаётганини билдирди.
Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги туғруқхонада ҳомиладор аёл вафот этди. Марҳуманинг қариндошлари тиббиёт ходимлари унга ёрдам кўрсатмаганини маълум қилди. Жиноий иш қўзғатилди.
Тез ёрдам, ўт ўчириш, хуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатланаётган транспортларнинг тўсиқсиз ўтиб кетишига ҳалақит берган ҳайдовчиларга жарималарни ошириш таклиф этилган. «Миллий Тикланиш» партияси ушбу таклифни рад этмоқчи.
Ботир Хўжаев пенсияга чиққанлиги сабабли бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар сони 15тага ошиб, беморлар сони умумий 472 нафарга етди.
6 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон фуқароси коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида вафот этган. Унда касаллик 22 март куни аниқланган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус беморларининг доимий яшаш манзиллари бўйича қайси ҳудудлардан эканлигини маълум қилди. Энг кўп беморлар Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятидан.
Соғлиқни сақлаш вазири томонидан айтилган Тошкент вилоятида бир шахс 52 нафар шахсга касалликни юқтиргани ҳақидаги сўзларга аниқлик киритилди. Расмий баёнотга кўра, вазир касалликка чалинган шахс масъулиятсизлиги сабаб 52 киши билан яқин мулоқотга киришганлигини назарда тутган.
Коронавирус инфекцияси аниқланган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон саломатлиги оғирлашганлиги боис интенсив терапия бўлимига ўтказилди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 457 тага етди.
Сирдарё туманида жойлашган блок постга фуқаро У.Н. ўзига тегишли «Нексия» русумли автомашинада ниқобсиз келган. ИИБ ходимларини сўккан ва майда безорилик қилган ушбу фуқарога 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Лейен коронавирус инқирози шароитида Европа Иттифоқига аъзо давлатларни иттифоқ бюджетига «Маршал режаси» каби миллиардлаб евро инвестиция жалб қилишга чақирди.
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган беморлар сони 397 киши етди.
Шекспир асарларини ўзи ёзганми, у аслида ҳаёт бўлганми каби саволларга жавоб ва раҳмат айтишнинг муҳимлиги ҳақида — «Мазмунли карантин» лойиҳасининг навбатдаги сонидан ўрин олган TED чиқишлари.
Японияда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилиши кутилмоқда. Ҳукумат коронавирус инфекциясини тўхтатиш учун 1 трлн долларлик рағбатлантириш дастурини қабул қилишни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг