«Ўзагрокимёҳимоя» бошқаруви раиси бўлиб ишлаган Олимжон Исаев Наманган шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.
«Ўзбекистон почтаси» коронавирус тарқалгани сабабли Хитойдан почта жўнатмаларини етказиб бериш кечикаётганини маълум қилди.
C.A.T. Science Accelerator илмий лойиҳалар стартап-акселераторига келиб тушган 253 та аризадан 29 таси танлаб олинди. Ўтган йилги акселераторда иштирок этган учта стартап лойиҳа умумий ҳисобда 200 минг доллар миқдоридаги инвестицияни қўлга киритган эди.
Хитойнинг йирик нефт-газ компанияси табиий газ сотиб олиш бўйича шартномаларни тўхтатгани хабар қилинди. Ўзбекистон томони бу хабарга ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.
ХТВ ижтимоий тармоқларда коронавирус туфайли мактаб ўқувчилари 15 мартдан таътилга чиқарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Ўқувчилар ҳар доимгидек 21 мартдан етти кунлик таътилга чиқарилади.
Ўзбекистонликлар узоқ пайт кутган янгилик янгради — прописка тизими бекор қилинади. Аммо унинг ўрнини нима эгаллайди? Янги тизимнинг пропискадан фарқи борми?
Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов автокредитлаш билан фаол шуғулланаётган банклар ҳозирча хатарларни англаб етмаётганини таъкидлади. МБ фоиз ставкаси 28−32 фоизни ташкил этаётган автокредитлаш бозорини барқарорлаштириш учун чоралар кўради.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрига сенатор Гавҳар Алимова ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Сенаторлар жарималарни 15 кун ичида тўлаганларга 30 фоиз чегирма жорий этиш ва тўловлар муддатини 30 кунгача узайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши лозим.
Асосий ставка йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди — Ўзбекистон Марказий банкининг изоҳи.
Президент Шавкат Мирзиёев ва ЕТТБ раҳбари Сума Чакрабарти инфратузилмаларни модернизация қилиш, банк сектори ва саноатнинг бир қатор соҳаларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди. Банк Ўзбекистондаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр.
Депутат Бобур Бекмуродов ҳукумат фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қатъий чоралар кўриш вақти келганини маълум қилди. У оммавий тадбирларни ўтказишни чеклаш ҳамда дорилар ва тиббий ниқоблар экспортини таъқиқлашни таклиф қилди.
Ўзбекистон президенти ва Россиянинг «Лукойл» нефть компанияси раҳбари геология-қидирув соҳасида ҳамда углеводород конларини, шу жумладан, қазиб олиниши қийин бўлганларини ўзлаштириш борасида кооперацияни мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилди.
Қонунчилик палатаси Давлат экология қўмитаси раиси лавозимига Шавкат Абдураззоқовнинг номзодини тасдиқлади. Бунгача у Наманган ҳокими бўлиб ишлаган.
Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилди. ХХҲГКга аъзолик миллий қонунчиликка бир қатор ўзгартишлар киритиш, жумладан, хориждаги фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга имкон беради.
Норвегиялик мутахассис Арильд Дирсерт Ўзбекистондаги табиий газ учун ички нархнинг пастлиги муаммоларга сабаб эканини айтди. «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси газ нархи тез орада оширилишига ишора бўлаётганини билдирди.
«Боқий дарбадар» романи муаллифи Исажон Султон Инновацион ривожланиш вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди.
Вазирлик, идора, ҳокимият ва хўжалик бирлашмалари ходимлари Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги махсус марказда давлат тилида иш юритиш бўйича ўқитилади.
Маст ҳолатда 73 ёшли аёлни ўлгунича калтаклаган наманганлик эркак 20 йилга қамалди.
Миллий гвардия ва АҚШ ҚК Марказий қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ полигонида «Енгилмас соқчи» қўшма ўқув машқларини ўтказди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг