Журналист Давлат Назарни машинада уриб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
21 февраль 2020, 16:15

Журналист Давлат Назарни машинада уриб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Журналист Давлат Назар вафот этган ЙТҲда айбли деб топилган ҳайдовчига уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Марҳумнинг турмуш ўртоғи судланувчининг вояга етмаган фарзандини якка боқувчисиз қолдирмасликни сўраган.

Имтиёзли ордер олиш учун навбатлар масаласини депутатлар муҳокама қилди
21 февраль 2020, 15:59

Имтиёзли ордер олиш учун навбатлар масаласини депутатлар муҳокама қилди

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари учун белгиланган фоизда ордер беришга маблағ ажратилмаяпти. Айни пайтда ордер олиш учун катта навбатлар пайдо бўлишига ҳам шу омил сабаб бўлмоқда, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳром Мўминов.

Дам олиш кунлари об-ҳавонинг илиқ бўлиши кутилмоқда
21 февраль 2020, 14:12

Дам олиш кунлари об-ҳавонинг илиқ бўлиши кутилмоқда

Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиб, ҳароратнинг бир оз пастлаши кутилмоқда. Якшанба куни эса илиқ ва нам об-ҳаво ҳукмронлик қилади.

Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди
21 февраль 2020, 13:56

Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Санжар Юсупов Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади
21 февраль 2020, 12:14

Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади

Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади. Лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 млн долларлик кредит жалб қилинади.

Украинада Ухандан келтирилганларни жойлаштиришга қарши намойиш бўлиб ўтди
21 февраль 2020, 11:32

Украинада Ухандан келтирилганларни жойлаштиришга қарши намойиш бўлиб ўтди

Украинанинг Полтава вилоятида аҳоли Ухандан келтирилганларни жойлаштиришга қарши норозилик билдирди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири 14 кунлик карантин муддатини эвакуация қилинганлар билан биргаликда ўтказишга қарор қилди.

«Давлат ҳар бир соҳада ўз иштироки чегараларини аниқлаб олиши керак»
21 февраль 2020, 10:04

«Давлат ҳар бир соҳада ўз иштироки чегараларини аниқлаб олиши керак»

Адлия вазири Русланбек Давлетов президент лицензия ва рухсатномалар сонини икки-уч мартага қисқартириш бўйича топшириқ берганини маълум қилди. Лицензия аҳоли ҳуқуқ ва манфаарлари ҳамда жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган соҳаларда берилиши керак.

Шавкат Мирзиёев Анқарада Халқ кутубхонаси очилишида нутқ сўзлади
21 февраль 2020, 09:21

Шавкат Мирзиёев Анқарада Халқ кутубхонаси очилишида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркия президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасига «Усмон Мусҳафи» ва бошқа ноёб асарлар нусхалари ҳамда 350 дан зиёд турли мавзудаги китобларни тақдим этди.

«Қишлоқ қурилиш банк» раҳбари Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди
20 февраль 2020, 21:21

«Қишлоқ қурилиш банк» раҳбари Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

«Қишлоқ қурилиш банк» раҳбари Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, ички ишлар полковниги эса ҳоким ўринбосари — Маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ўзбекистон президенти туркиялик ишбилармонлар билан учрашди
20 февраль 2020, 16:49

Ўзбекистон президенти туркиялик ишбилармонлар билан учрашди

Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун мамлакатимизга кирган компания албатта манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман, деди президент туркиялик ишбилармонлар билан учрашувда.

Кураш: Ҳасанбой Раҳимов допинг сабабли олимпия лицензиясидан маҳрум этилди
20 февраль 2020, 15:26

Кураш: Ҳасанбой Раҳимов допинг сабабли олимпия лицензиясидан маҳрум этилди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов допинг сабабли Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020 лицензиясидан маҳрум бўлди.

Авиачипталар нархи қандай қилиб арзонлаштирилади?
20 февраль 2020, 14:12

Авиачипталар нархи қандай қилиб арзонлаштирилади?

Лоукастерлар, қўл юкисиз ва қайтарилмайдиган тарифлар ҳисобига авиачипталар қарийб 20 фоизга арзонлаштирилади, дея маълум қилди транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов.

Тошкентдан Нурафшонга қадар метро қуриш режалаштирилмоқда
20 февраль 2020, 13:54

Тошкентдан Нурафшонга қадар метро қуриш режалаштирилмоқда

Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов яқин истиқболда Тошкент ва Нурафшон ўртасида метро ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилди.

Ашраф Ғани Афғонистонда ўтган президентлик сайловида ғолиб деб эълон қилинди
20 февраль 2020, 11:58

Ашраф Ғани Афғонистонда ўтган президентлик сайловида ғолиб деб эълон қилинди

Афғонистонда беш ой аввал бўлиб ўтган президентлик сайлови якунлари эълон қилинди. Амалдаги президент Ашраф Ғани ғолиб деб тан олинди.

Ўзбекистон — Туркия муносабатлари тарихида янги мулоқот формати
20 февраль 2020, 11:39

Ўзбекистон — Туркия муносабатлари тарихида янги мулоқот формати

Анқарада Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида олиб боради.

Хоразм вилоятида 10 нафар ИИО ходими вазифасидан озод қилинди
20 февраль 2020, 11:31

Хоразм вилоятида 10 нафар ИИО ходими вазифасидан озод қилинди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Хоразм вилоятида 10 нафар ички ишлар ходимини лавозимидан четлаштирди.

Ўзбекистон ва Туркия президентларининг музокаралари бўлиб ўтди
19 февраль 2020, 20:14

Ўзбекистон ва Туркия президентларининг музокаралари бўлиб ўтди

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия президентларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Блогер Нуритдиновнинг калтакланиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда
19 февраль 2020, 19:56

Блогер Нуритдиновнинг калтакланиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда

Асака туман ИИБ блогер Отабек Нуритдиновнинг калтакланиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда. У масжид яқинидаги спиртли ичимликлар дўкони фотосуратларини эълон қилганидан сўнг ҳужумга учради.

Эльмира Боситхонова ва Ботир Парпиев янги лавозимга тайинланди
19 февраль 2020, 17:04

Эльмира Боситхонова ва Ботир Парпиев янги лавозимга тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси собиқ раиси Ботир Парпиев ҳамда собиқ Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Эльмира Боситхонова янги вазирнинг ўринбосарлари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси.

Фарғона ва Самарқанддаги даҳшатли аварияларда беш киши ўлди, саккиз киши жароҳатланди
19 февраль 2020, 16:45

Фарғона ва Самарқанддаги даҳшатли аварияларда беш киши ўлди, саккиз киши жароҳатланди

Фарғона вилоятида Nexia, Tico ва Gentra тўқнашуви натижасида уч киши вафот этди, олти киши шифохонага ётқизилди. Самарқанд вилоятидаги ЙТҲда эса икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг