Андижон вилоятида юк поезди ўсмир қизни уриб юборди, унинг аҳволи ўта оғир даражада.
«Бўрижар» каналида тахминан 45−50 ёшли номаълум аёл кишининг жасади топилди. Жасаднинг танасида зўравонлик излари йўқ.
Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган «My garden in the Aral Sea» агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилади.
Беруний туманида йўл сирпанчиқ бўлгани учун қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Matiz автомобили MAN юк машинасига тўқнашди. Тўрт киши ҳалок бўлди, учи киши жароҳатланди.
Тошкентда йўл ўртасида Жан-Клод Ван Даммнинг «Кикбоксёр» фильми қаҳрамони рақсини ижро этган йигит 223 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
«Аҳмадбой» фаолиятидаги хатоларни сўзлаб берди. Унинг жияни суд жараёнида прокурор ҳамкасбларини пулларни ўғирлаганликда айблади.
Қурилишга рухсат беришнинг Қурилиш вазирлигига оид қисмида жараёнларни 84 кундан 25 кунга қадар қисқартириш режалаштирилмоқда. Қурилиш назорати инспекциясидан ишни бошлаш учун рухсат олиш бутунлай бекор қилинди.
25 февралдан «Самарқанд — Тошкент — Санкт-Петербург» йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади. Чипта нархи Самарқанддан — 840 минг сўм, Тошкентдан — 800 минг сўм.
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш тартиблари ўзгармоқда. Эндиликда тендерда иштирок этиш ва бошқа мақсадларда қурувчи корхоналар рейтинги тузилади.
Челябинск вилоятидаги (Россия) ЙТҲда ўзбекистонлик аёл ҳаётдан кўз юмди, яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.
«Аҳмадбой иши» доирасида Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд жараёни якунига етди ва ҳукм эълон қилинди.
ЕТТБ korzinka.uz супермаркетлар тармоғининг акциялар пакетини сотиб олди. Ритейлер дўконлари сонининг деярли уч бараварга кўпайиши кутилмоқда.
«Умид» жамғармаси битирувчиси Лазиз Хўжақулов Халқ таълими вазирлиги АКТни жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Чет эл компаниялари Ўзбекистон аэропортларни бошқаришга тендер орқали жалб қилинади, дея маълум қилди транспорт вазири Россиянинг «Новапорт» компанияси билан режалаштирилган ҳамкорлик атрофидаги вазиятга изоҳ бераркан.
Бухоро вилоятида Nexia йўл четига чиқиб кетди ва бир неча марта ағдарилди. Икки киши қурбон бўлди, яна икки киши шифохонага ётқизилди.
Адлия вазирлиги «снос» ва ўзбошимчалик билан қурилган уй жойларни бузиш ўртасидаги фарқлар, қайси ҳолларда товон пули тўланиши, қайси ҳолларда эса айбдорлар жаримага тортилишини изоҳлади.
ЖССТ Европа минтақавий бюроси билан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришни яхшилашга қаратилган икки йиллик келишув имзоланди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган Ойбек Қосимов МОҚ бош котиби этиб сайланди.
Тошкент шаҳрининг турли нуқталарида Йўл-патруль хизмати ходимларининг янги формаси тажриба тариқасида синовдан ўтказилмоқда.
Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Хитойга коронавирус тарқалишига қарши кураш ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида гуманитар ёрдам юборади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг