Париждаги «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар Шарофиддин Болтабоев ва Ҳикматиллоҳ Тўраев кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
«Энг яхши актёр» номинациясида «Жокер» фильмидаги ижроси учун Хоакин Феникс «Оскар» мукофотига сазовор бўлди. 10 февраль куни 2020 йилда мукофотга лойиқ топилган номинация ғолиблари эълон қилинди.
Таиландда ҳарбий хизматчининг савдо марказига ҳужуми оқибатида 26 киши ҳалок бўлди ва 57 киши жароҳат олди. Оммавий қотил махсус операция вақтида йўқ қилинди.
15 февралдан Тошкент-Омск йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади. Чипта нархи 450 минг сўмни ташкил этади.
Равшан Эрматов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Элбек Шукуров вазир ўринбосари этиб тайинланди.
2018 йилда «Дори-Дармон» дорихоналар тармоғи уч йил муддатга 150 млрд сўм миқдорида 2 фоизли бюджетдан ссуда олган эди. Компания ссуда муддатини узайтиришни сўради.
Қозоғистон жанубидаги Масанчи қишлоғида содир бўлган оммавий жанжал натижасида 8 киши вафот этди, 40 киши жароҳатланди ва 47 киши ҳибсга олинди. Президент топшириғи билан ҳукумат комиссияси тузилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат томонидан ҳимоячи тайинлаш тартиби ўзгаришини маълум қилди. Унинг айтишича, амалдаги тартиб самарали натижа бермаяпти.
Тошкентнинг Сергели туманида 117- йўналишда қатновчи Isuzu автобуси ағдарилиб кетди — уни иккинчи даражали йўлдан чиқиб келган Captiva туртиб юборди.
Тошкент ИИББда 16 нафар аёл раҳбар лавозимларига тайинланди. Улар орасида тергов ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари бошлиқлари, ИИБ бошлиқлари ўринбосарлари бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдан келган фуқаролар жойлашган муассаса шароитлари билан таништирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Ухандан учиб келган ва карантинга олинган ўзбекистонликлар қониқарсиз шароитда яшаётгани иддао қилинганди.
Адлия вазири қамоқхоналарда қийноқларга қарши курашни маъмурий бошқарувдаги ислоҳотларсиз ўтказишга чақирди. Унинг фикрича, ҳар қандай тизимда бошқарувни ўзгартирмай ислоҳот қилиш мумкин.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 10−12 даража юқори бўлади. Айрим жойларда бир оз ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.
Наманганда 22 ёшли шахс поликлиникада бўлим мудирини калтаклаб, юз ва бурун қисмига жароҳат етказди. Бу йил бошидан буён ОАВга маълум бўлган тўртинчи шу каби ҳодисадир.
Банклар 2019 йилда қарийб 8 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратди. Кредитларнинг асосий қисми — 83 фоиздан ошиғи — имтиёзли асосда тақдим этилган.
Нефть-газ, электр энергиясининг барқарор таъминотида халқимиз, тадбиркорларимиз талабини тўла қаноатлантира олмаяпмиз, деди президент. У жорий йилда табиий газ ва суюқ углеводородлар қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқлар берди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Навоий вилоятида бир қатор туман ИИБ бошлиқлари ва ходимларни лавозимидан четлаштирди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида нотўғри жойдан ортга қайтиб олмоқчи бўлган Matiz ҳайдовчиси ўз ўлимига ва беш кишининг жароҳатланишига сабаб бўлди. Кузатув камерасига тушиб қолган авария видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Шифокор ва провизорларнинг ягона маълумотлар базасини ишлаб чиқарувчисини тендер ўтказмасдан белгилаш таклиф этилмоқда. 2021 йил 1 январдан врачлар ва провизорлар Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасидан рўйхатдан ўтмасдан туриб ишлай олмасликлари мумкин.
Адлия вазири Русланбек Давлетов тергов ва судлов тизимига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларини билдирди. У айбсизлик презумпциясига риоя этилмаслик ҳолатларига ҳам тўхталди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг