Ўзбекистонда маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш тўғрисида қонун қабул қилинди
1 сентябрь 2024, 10:24

Ўзбекистонда маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш тўғрисида қонун қабул қилинди

Президент маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Улар ўзларига инсонпарварлик билан мурожаат қилиниши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан боғланиш ҳуқуқига эга бўлди. Маҳкумларда уларнинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши тақиқланди.

Паралимпиада: 4-кунда Ўзбекистон делегациясининг 3 нафар аъзоси иштирок этади
1 сентябрь 2024, 09:56

Паралимпиада: 4-кунда Ўзбекистон делегациясининг 3 нафар аъзоси иштирок этади

Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг тўртинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 3 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.

Таэквондочи Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди. У финал жангини якунлай олмади
1 сентябрь 2024, 01:48

Таэквондочи Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди. У финал жангини якунлай олмади

Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларида таэквондо бўйича кумуш медални қўлга киритди. Буюк Британия вакилига қарши кечган финалда у юзидан зарба қабул қилиб олди ва жангни давом эттира олмади. Уни замбилда олиб чиқиб кетишди. Жангдан кейин у ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди.

Енгил атлетикачи Ёрқинбек Одилов — Паралимпия олтин медали соҳиби
1 сентябрь 2024, 01:27

Енгил атлетикачи Ёрқинбек Одилов — Паралимпия олтин медали соҳиби

Ўзбекистон вакили Ёрқинбек Одилов пара енгил атлетика бўйича Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди. У найза улоқтириш баҳсларида 50,32 метр натижани қайд этди.

Асадбек Тоштемиров — таэквондо бўйича Паралимпия чемпиони
1 сентябрь 2024, 01:11

Асадбек Тоштемиров — таэквондо бўйича Паралимпия чемпиони

Таэквондочи Асадбек Тоштемиров Паралимпия ўйинларида барча рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистоннинг турнирдаги тўртинчи «олтин»и ҳисобланади.

«Бўлғуси сайловлар кучли рақобат муҳитида ўтади». Президент — депутатлар сайлови ҳақида
31 август 2024, 20:55

«Бўлғуси сайловлар кучли рақобат муҳитида ўтади». Президент — депутатлар сайлови ҳақида

Президент Ўзбекистон фуқароларини октябрь ойида ўтадиган Қонунчилик палатаси ва кенгашлар депутатлари сайловида фаол бўлишга чақирди. Улар кучли рақобат муҳитида, халқаро сайлов стандартларига мос равишда ўтишига ишонч билдирди.

Президент: «Ёруғ ва нурафшон келажагимизни — янги Ўзбекистонни, албатта, барпо этамиз!»
31 август 2024, 20:36

Президент: «Ёруғ ва нурафшон келажагимизни — янги Ўзбекистонни, албатта, барпо этамиз!»

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. «Барча ислоҳотларимизнинг руҳи ва мазмунига „Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!“ деган ғоя чуқур кириб бормоқда», — деди у.

Тадбиркорларнинг товар, хизмат ва ресурслари эркин ҳаракатланиши қонунда мустаҳкамланди
31 август 2024, 17:27

Тадбиркорларнинг товар, хизмат ва ресурслари эркин ҳаракатланиши қонунда мустаҳкамланди

Қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий принцип бўйича товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларининг эркин ҳаракатланишини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлашга қарши қўшимча киритилди. Бу норма аввалроқ Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилганди.

Паралимпиада 2024: Моҳигул Ҳамдамова бронза медалини олди
31 август 2024, 17:17

Паралимпиада 2024: Моҳигул Ҳамдамова бронза медалини олди

Паралимпиячи Моҳигул Ҳамдамова диск улоқтириш баҳсларида 32,75 метр натижа билан бронза медали соҳибига айланди.

Президент Паралимпия чемпионлари Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаевга қўнғироқ қилди
31 август 2024, 15:49

Президент Паралимпия чемпионлари Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаевга қўнғироқ қилди

Шавкат Мирзиёев Паралимпия ўйинлари ғолиблари Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали гаплашиб, уларни табриклади. Президент Маъруфхўжаевга «ярим тунда олиб келган олтин медали учун» раҳмат айтди (видео).

Ўзбекистонда Maple Bear Canadian School халқаро мактаби очилди
31 август 2024, 15:00

Ўзбекистонда Maple Bear Canadian School халқаро мактаби очилди

Тошкентда 28 август санасида халқаро Maple Bear Canadian School очилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонлар мактаб шартлари, чет эллик ўқитувчилар ва ўқув режаси билан танишди.

Элбек Султонов — Паралимпия чемпиони
31 август 2024, 14:49

Элбек Султонов — Паралимпия чемпиони

Ядро улоқтириш баҳсларида 16.45 метр натижа қайд этган Элбек Султонов олтин медални қўлга киритди.

Сентябрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
31 август 2024, 13:26

Сентябрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Сентябрнинг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат ҳукм суради. Кечаси ва тонгда +12…+17 даражали тетиклантирувчи салқинлик сезилади. Ҳаво кундузи +28…+33, баъзи жойларда 35 даражагача исийди. Кейин ойнинг охиригача ҳарорат пасайиб боради. Сўнгги ўнкунликда қисқа муддатли ёмғирлар кутилмоқда.

Президент сиёсий қатағон қурбонларини ёд этди
31 август 2024, 11:57

Президент сиёсий қатағон қурбонларини ёд этди

Шавкат Мирзиёев ва бошқа расмийлар Тошкент шаҳридаги Шаҳидлар хотираси хиёбонида ўтган хотира маросимида иштирок этди. «Адолат синмайди, ҳақиқат барибир тантана қилади», — деди у бир неча сиёсий қатағон қурбонларининг номи оқланганини эслаб.

Паралимпия ўйинлари: 3-кунда Ўзбекистондан 14 нафар спортчи иштирок этади
31 август 2024, 11:14

Паралимпия ўйинлари: 3-кунда Ўзбекистондан 14 нафар спортчи иштирок этади

Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 14 нафар аъзоси спортнинг 6 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.

Ядро улоқтириш: Ўзбекистонлик паралимпиячилар олтин ва бронза медалларини қўлга киритди
31 август 2024, 06:08

Ядро улоқтириш: Ўзбекистонлик паралимпиячилар олтин ва бронза медалларини қўлга киритди

Пара енгил атлетиканинг ядро улоқтириш дастурида Қудратуллахон Маъруфхўжаев олтин, Толиббой Йўлдашев эса бронза медалини олди. Ўзбекистон медаллар жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Германия яна афғонистонликларни депортация қила бошлади
30 август 2024, 23:41

Германия яна афғонистонликларни депортация қила бошлади

Германия ҳукумати уч йилдан сўнг афғонистонлик маҳкумларни ватанига депортация қилишни тиклади. Аввалроқ ОАВ Берлин Ўзбекистон ва Кобулнинг бошқа қўшнилари билан афғонистонликларни улар орқали депортация қилиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида ёзган эди.

Universalbank ҳам реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди
30 август 2024, 23:19

Universalbank ҳам реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси хизматларини реклама қилишда қонунчилик талабларини бузгани учун Universalbank’ни жаримага тортди. Бу «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузаётган 2 ой ичидаги 5-банк.

Ўзбекистон Маданий бойликларни асраш ва тиклаш марказига аъзо бўлди
30 август 2024, 22:41

Ўзбекистон Маданий бойликларни асраш ва тиклаш марказига аъзо бўлди

Ўзбекистон Маданий бойликларни асраш ва тиклаш халқаро тадқиқот марказининг (ИККРОМ) 138-аъзоси бўлди.

Ўзбекистонда шаҳарсозлик бўйича қарорлар жамоатчиликнинг мазмунли иштирокини назарда тутмайди — БМТ махсус маърузачиси
30 август 2024, 21:55

Ўзбекистонда шаҳарсозлик бўйича қарорлар жамоатчиликнинг мазмунли иштирокини назарда тутмайди — БМТ махсус маърузачиси

Ўзбекистонда шаҳарни янгилаш бўйича мисли кўрилмаган лойиҳалар амалга оширилмоқда, бу учун эса баъзан бутун мавзелар бузиб ташланмоқда. Кўпинча бу етарли қонуний асоссиз содир бўляпти. БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси мамлакатга ташрифи якунлари бўйича шундай хулосага келди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг