Энди «Хавфсиз Wi-Fi» ва Samsung Internet воситалари фойдаланувчи қаерда бўлишидан қатъи назар, махфийликни таъминлайди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ўрмон хўжалигида ёнғин чиқиб, 1,5 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнди. Уни ўчииришга 3 та экипаж, 30 нафар қутқарувчи ва хўжаликнинг 20 нафар ходими жалб қилинди.
Ўзбекистон давлат ОТМларидаги супер контракт миқдорлари тасдиқланди. Табақалаштирилган контрактни тўплаган баллари қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган талабалар тўлаган ҳолда ўқишга кириши мумкин.
Алишер Абдусаломов Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлди. У бунга қадар Олий Мажлис Сенати раиси котибиятига раҳбарлик қилган.
Эндиликда ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилинади. Илгари бундай норма мавжуд бўлмаган.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ва муддатидан олдин подполковник ҳарбий унвони берилди.
Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинмоқда. Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали текшириши мумкин.
ММТВ раҳбари Ҳилола Умарова ўқитувчиларнинг маоши қачон 1000 долларга етиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Ҳозирда 6000 дан ортиқ ўқитувчи (1,1%) бонуслар билан қўшганда шундай маош олади. Вазир ўринбосари Темуржон Комилов барча ўқитувчилар бир вақтда 1000 доллар олишининг иложи йўқлигини айтди.
Президент аҳолидан электр энергияси ва газ учун мажбурий тўловларни ундириш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Илгари қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар туфайли 7700 дан ортиқ қарздор фуқаро тармоқдан мажбурий равишда узилмаган.
ЕТТБ Марказий Осиёдаги биринчи қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш лойиҳасини қўллаб-қувватлайди. 20 МВт қувватга эга электролиз усканаси ва 52 МВт қувватга эга шамол станцияси аммиакли ўғитлар ишлаб чиқаришда қўлланадиган кулранг водородни қайта тикланадиганига алмаштиришга ёрдам беради.
Ҳукумат зўравонлик қурбонларига ҳимоя ордери бериш тартибини янгилади. Энди у профилактика инспектори томонидан зўравонлик аниқланган ва давлат хизматлари портали орқали тўлдирилган пайтдан бошлаб 24 соат ичида берилади.
Тошкент метрополитенининг «Миллий боғ» бекатида иккинчи вестибюлни очиш ишлари бошланди. Аввалроқ метрополитен ҳукумат бешта станциянинг бир неча ўн йиллар олдин фойдаланишга топширилган пайтда қурилиши тугалланмай қолган иккинчи чиқиш йўлларини очишга рухсат берганини маълум қилганди.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги мамлакатдан олиб чиқилган ҳарбий самолётлар ва вертолётларнинг Ўзбекистонда қолишига қарши чиқди ва авиатехникалар тақдири бўйича ҳар қандай келишув «қабул қилиб бўлмайдиган» экани ва АҚШнинг «афғон халқи мулкини Ўзбекистонга хайрия қилишга ҳаққи йўқ»лигини таъкидлади.
Маданият вазири «Мақом», «Бахшичилик», «Шарқ тароналари» каби фестивалларнинг аҳамиятига тўхталиб, инсон маданиятига таҳдид бостириб келаётганини айтди. «Бу муаммога қарши курашиш битта кўчани асфальт қилгандан муҳимроқ. Фестиваллар инсон келажагини асраб қолишда муҳим», — деди Озодбек Назарбеков.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги КХДР ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Шимолий кореяликлар билан ўйин 5 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Фанлар академияси президенти, физик олим, профессор Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этди. Унинг илмий ишлари юқори энергиялар физикаси, ядровий физика ва элементар зарралар физикасига оид бўлган. У Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)да илмий маслаҳатчи бўлиб ҳам ишлаган.
Президент Олимпиада ғолиблари билан учрашувда 2028 йилги ўйинларга ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлади. «Келгуси Олимпиадада кучли ўнликка кириш бош мақсадимиз бўлади», — деди президент оммавий спортни ривожлантириш борасидаги вазифаларни белгилаб бераркан.
Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат мукофотлари топширилди. Президент спортчи ва мураббийларга миннатдорлик билдириб, қайси спорт турлари бўйича ҳаракатларни кучайтириш кераклигини айтди. Келгусида спортчиларни тайёрлаш дастурлари қабул қилиниб, хорижлик мутахассислар жалб этилади.
Марказий банк аҳолининг ўртача иш ҳақи ва уй-жой нархларини таққослади. Энг қиммат уй-жойлар Самарқанд вилояти ва Тошкентга тўғри келди. Харид қобилияти деярли барча ҳудудларда ёмонлашди. «Газета.uz» 50 квадрат метрли квартирани сотиб олиш учун неча йиллик иш ҳақи кераклигини ҳисоблаб чиқди.
Ўзбекистонда пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар ўтказиб берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг