Биринчи ярим йилликда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси 40,5 фоизга етди. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилган 2017 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги ЙТҲда беш киши, жумладан уч ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди.
Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг биринчи газ турбинаси ишга туширилди. Ноябрдан станция тўлиқ қувват билан ишга тушиб, Фарғона водийсининг электр энергиясига бўлган асосий эҳтиёжини қоплайди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги монополияга қарши қонунчилик талабларини бузганини маълум қилди.
Ҳафта охирига бориб ҳароратнинг бир оз тушиши кутилмоқда.
Шаҳноза Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармасига раҳбар бўлди.
«Яллама» чегара-божхона пости орқали юк автотранспортларидан тамагирлик қилиб келган жиноий гуруҳ фош қилинди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ «Чорсу» меҳмонхона мажмуасини инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан такроран оммавий савдоларга чиқаради.
Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида ўтказилаётган мусобақа катта лейтенант Шодиёр Шомуродов ўз хизмат ити билан барча тўсиқлардан муваффақиятли ўтиб, рекорд ўрнатди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 299-километрида ЙТҲга учраган автобус билан боғлиқ вазият юзасидан ахборот берди.
Руминияда ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан тугатди.
Бухоро вилоятида йўловчи автобуси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши вафот этди, 10 киши жароҳатланди.
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент фармойиши қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг учта шаҳрида 30 кишининг ўлимига сабаб бўлган отишмалар муносабати билан Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди. Ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар ўртасида ўзбекистонликлар йўқ.
Марказий ҳарбий округидаги «Фориш» тоғ полигонида V Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилаёган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Экологик назорат инспекторлари томонидан Тахтакўпир туманида амалга оширилган рейд давомида браконьерларнинг қонунга хилоф равишда жайрон овлагани аниқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов «Жаслиқ» колониясининг ёпилиши бўйича изоҳ бериб, илк бор ушбу муассасадаги маҳбуслар сонини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш тўғрисидаги янги фармонни имзолади.
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, халқдан узр сўради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг