Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига сайланди.
«Барнаул автоформацияланган иссиққа чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш» заводининг Мирзачўлда филиали очилади.
Бадиий гимнастика бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатида ғолиб бўлган қозоғистонлик қизларда допинг аниқлангани сабабли олтин медаллар ўзбекистонлик гимнастикачиларга топширилди.
Тбилисида минглаб намойишчилар «Россия босқинига қарши» норозилик акциясига чиқди. Акцияга россиялик депутатнинг Грузия парламентидани нутқи сабаб бўлди.
Самарқанд туманидаги Хўжағунжойиш маҳалласида ўрмон хўжалигида ерларни сотган шахслар томонидан фуқароларга 300 минг доллар маблағ қайтариб берилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Клара Жумамуратова «снос» билан боғлиқ масалалар тартибга солинишини айтиб ўтди.
Мактабгача таълим вазирлиги Сирдарёдаги болалар боғчасида заҳарланиш ҳолатини текширмоқда. Ҳодисага сифатсиз ичимлик суви сабаб бўлган.
Беларусь Ўзбекистонга биргаликда юк, махсус ва тиркамали техникалар ҳамда автобусларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг беш ташаббуси бўйича Имплементация стратегиясининг ишчи талқини жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.
Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга чиқарилган ҳукм судланувчилардан бирининг аппеляцион шикояти сабабли ҳали кучга киргани йўқ.
Гулистон шаҳрида ижарада яшаган 21 ёшли Ў.А. исмли аёл 26 ёшли А.И. томонидан рашк оқибатида ўлдирилган.
Авазбек Мадаминов Адлия вазирлигининг Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
«Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши томонидан ташкил этилган суҳбатида таваккалчиликка асосланган телешоуларни тартибга солиш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистонлик 32 ёшли Виталий Денисов Қозоннинг «Рубин» клуби таркибига қўшилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва комиссиясининг мажлислари бўлиб ўтди.
Тошкентда 1560 нафар якка тартибдаги тадбикорнинг 21 млрд сўм, 3250 фуқаронинг 1,7 млрд сўмлик солиқ қарзи ундирилди. Энг кўп солиқ қарздорлиги қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бош вазир томонидан илгари сурилган Элмира Боситхонова номзодини бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқуллади. Ҳозирда қўмитага Танзила Норбоева раҳбарлик қилмоқда.
ҚҚС бўйича имтиёзларнинг бекор қилиниши GM Uzbekistan компаниясини логистика ва харажатларни оптималлаштиришга мажбур қилади, деб ҳисоблайди Молия вазирлиги. ДСҚ рақобат муҳитини яратиш мақсадида чет эл машиналари учун божларни қайта кўриб чиқади.
Ҳукумат мажбурий мактаб формасини жорий этишни 2024−2025 ўқув йилигача кечиктирди.
Миллий гвардия Тошкентда беш нафар аёлнинг қўлга олинишига уларнинг президент кортежини тўхтатмоқчи бўлганини сабаб қилиб кўрсатди. ОАВда улар Хотин-қизлар қўмитаси қабулига борганида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг