Марказий сайлов комиссияси барча сиёсий партияга Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловида қатнашиш учун рухсат берди.
Ўзбекистонда 2023 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахслар қайта рулга ўтириб, 707 та ЙТҲ содир этди. Уларда 212 нафар шахс вафот этди, 546 нафар шахс жароҳатланди.
«Газета.uz» АҚШ элчиси Жонатан Ҳеникдан Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги вазиятни қандай яхшилаш мумкинлиги ҳақида сўради. «Биринчи ва энг муҳими — хавфсизлик камарларини тақиш. Биз бекорга автомобилларни хавфсизлик камари билан жиҳозламаймиз», — деди у.
Нуробод туманида 5 кишини Англияга ноқонуний ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди. У фуқаролардан бунинг учун 10 400 доллар олган.
Тошкент шаҳри аҳолиси geonom.tashkent.uz сайти орқали Учтепа туманидаги айрим номсиз кўчаларни номлаш ёки қайта номлаш (жами 187 та) юзасидан ўз фикрини билдириши мумкин. Жараён 3 сентябргача давом этади.
Суд фахрийси Машкура Сафаева касаллик оқибатида 74 ёшида вафот этди. У 14 йил Олий суд судьяси, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, Қонунчилик палатаси депутати, спикер ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Ўзбекистонда Vodafone ва Nokia компаниялари иштирокида янги уяли алоқа оператори ташкил этилади, деди тадбиркор Фарҳод Мамажонов президентга. Унинг сўзларига кўра, компания 5G Standalone тармоғини ўрнатади. Инвестициялар ҳажми 250 млн еврога баҳоланмоқда ва у 2025 йил бошида ишга тушиши кутилмоқда.
Россиянинг ташқи савдоси, Ғарб санкцияларига қарамай, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларидаги воситачилар туфайли «гуллаб-яшнашда» давом этмоқда. Санкциялардан қочишга ечим топиш учун Европа Иттифоқи ушбу мамлакатлар ҳукуматларидан ёрдам сўраши керак, бироқ бу осон иш эмас, деб ёзди The Economist.
Озарбайжон БРИКСга аъзо бўлиш учун расман ариза топширди. Иттифоқ сўнгги бор 2024 йил январида кенгайганди, ўшанда унга бешта давлат, жумладан, БАА ва Эрон ҳам қўшилган.
АҚШ президенти Жо Байден Демократик партия қурултойида президентлик фаолиятини сарҳисоб қилиб, хайрлашув нутқини ирод этди. У яна «демократияни сақлаб қолиш» учун Дональд Трампни мағлуб этишга чақирди ва Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлаб, тажрибали ва ниҳоятда ҳалол деб атади.
Ўзбекистон халқаро аэропортларида маймунчечак кириб келишининг олдини олиш чоралари кучайтирилди: ходимларга касаллик аломатлари тушунтирилди, ҳарорати юқори йўловчиларни аниқлаш ускуналари ўрнатилди. Касаллик тарқалаётган Африка давлатлари билан тўғридан-тўғри рейслар йўқ, деди Uzbekistan Airports.
Ҳиндистон портларидаги контейнерларни Ўзбекистонга ташишда янги мультимодал йўналиш очилди. Синов ташувлари муваффақиятли бўлди: товарлар Ҳиндистондан аввал Эроннинг Бандар-Аббос портига, у ердан эса Туркманистон орқали Сергели станциясига етказилди. Бунинг учун 20 кун керак бўлди.
Президент ер сотишдан тушган маблағларни бузилишлар бўйича тадбиркорлардан қарзни сўндиришга йўналтириш, кредит операцияларида банк ва бизнес ҳуқуқларини тенглаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жазони юмшатиш, бозорга киришдаги бир қатор эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилишни таклиф қилди.
Ўрта Чирчиқ ва Ғаллаорол туманларидаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи икки нафар шахс пора билан ушланди. Бири ижарага ер олиб бериш учун фуқародан 15 минг доллар сўраган, бошқаси — шифохонага ишга киритиб қўйиш учун 1200 доллар. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Тошкентдаги суд «Озодлик» радиосини газ савдоси билан шуғулланувчи Ultimo Group Limited компанияси ва унинг асосчиси ҳақидаги текширув юзасидан рад этиш баёноти эълон қилишга ҳамда маънавий зарар учун 100 миллион сўм миқдорида товон тўлашга мажбур этди. «Газета.uz» суд мажлисларида иштирок этди.
1 январдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми кешбэк сифатида қайтарилади. Ойлик айланмасини нақд пулсиз амалга оширганларга эса ҚҚСнинг 40 фоизи тўланган заҳоти қайтарилади. ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларнинг фойда солиғи 2 каррага камаяди.
Ўзбекистонга АҚШдан биринчи марта соя шроти тижорий мақсадда импорт қилинди: 150 тонна соя шротининг илк партияси мамлакатга етиб келди. Маҳсулот гўшт ва сут маҳсулотлари етиштирувчилар учун муҳим озуқа ҳисобланади. Мамлакатга соя шроти шу вақтгача Аргентинадан кириб келарди.
Шавкат Мирзиёевга кўра, Қорақалпоғистонда бизнес қилишнинг бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устунлиги бор: имтиёзлар пакети кўплиги, ер ажратишнинг содда тизими, катта бозорларга чиқиш учун қулайлик. У шунинг учун 2024 йилги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот мазкур ҳудудда ўтказилаётганини айтди.
Депутатлар пойтахт ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги қонунни бекор қилишни муҳокама қила бошлади. Яшаш жойи бўйича рўйхатга олишнинг ягона тартибини ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Наманган вилояти Уйчи туманида 3 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 219 км узоқда жойлашган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг