Тошкентда кун давомида LED экранларда «Onasini emsin» ибораси акс этди ва бу шаҳарликларни шошириб қўйди. Бу Бутунжаҳон эмизиш ҳафталиги (1−7 август) учун ахборот кампаниясининг бир қисми эди. Ташаббускорлар бу иборанинг «асл маъно»сини қайтаришга қарор қилди.
Фарғона вилояти Бувайда туманидаги мактаб директори рўмол ўраб келган 7-синф ўқувчисини калтаклаб, ҳақорат қилганди. У МЖТКнинг 2 та моддаси бўйича айбдор деб топилиб, БҲМ 10 баравари миқдорида жаримага тортилди.
АҚШ доллари ўзбек сўмига нисбатан пасайишда давом этмоқда, у 12 мартдан бошлаб ўзининг минимал қийматига — 12 541 сўмгача тушди. Ўзбекистонга пул ўтказмалари, инвестициялар ҳажмининг ўсиши ва бошқа омиллар фонида миллий валюта мустаҳкамланмоқда.
БМТ Тараққиёт дастури тизимида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга Акико Фужии БМТТДнинг Ўзбекистондаги янги доимий вакили этиб тайинланди. У аввал Мальдив оролларидаги доимий вакил ҳамда Вьетнам ва Фижидаги кўп давлат идорасида доимий вакил ўринбосари бўлиб ишлаган.
Яқинда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули бўлган Юсуп Кабулжанов ўз вазифасини бажаришга киришди. У Приморск ўлкаси омбудсмани ва ИИВ вакиллари билан учрашди, улар билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини муҳокама қилди.
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров мактаб ва боғчаларда ўтказилган тиббий кўрик натижалари ҳақида маълумот берди. Ўқувчиларининг деярли 28 фоизида ва тарбияланувчиларнинг 26 фоизида турли хил касалликлар, жумладан, анемия, асаб тизими касалликлари ва юрак нуқсонлари аниқланган.
АҚШ Давлат департаменти ноқонуний миграцияга кўмаклашувчи сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари раҳбарларига нисбатан виза чекловлари жорий этилишини эълон қилди.
Омбудсман идораси меҳнат қуллигидан қочган аёлнинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам берди. Йил бошида уни алдов йўли билан Россияга олиб кетишган, паспортини олиб қўйишган ва далада мажбурлаб ишлатишган.
Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, аҳолининг реал даромадлари 8,6 фоизга ўсди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан юқоридир. Энг бой учта ва энг камбағал учта ҳудуд ўртасидаги аҳоли жон бошига даромадлар фарқи 2,28 баравардан 2,5 баробарга ошди.
Венесуэланинг амалдаги раҳбари Николас Мадуро ғалаба қозонган президентлик сайловларидан сўнг Каракас ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида минглаб одамлар намойишга чиқди. У 2013 йилдан буён шу лавозимда қолмоқда.
Тошкент шаҳрида ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг собиқ бошлиғи ва унинг шериги чет эл фуқароларига пул эвазига ноқонуний равишда ID карта ва хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириб келгани аниқланди. Улар 7 ва 5 йилга қамалди.
Санэпидқўмита кўча-кўйда сотилаётган музқаймоқдан заҳарланиш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, бундай музқаймоқларда стафилококк бактерияси бўлиши мумкин, маҳсулот солинган аксарият идишлар санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди.
Рақобат қўмитаси Knauf Gips Buxoro гипсокартон бозорида 40 фоиздан ортиқ улуш билан устун мавқега эга эканини маълум қилди. Энди компания устун мавқеи тан олинган компаниялар реестрига киритилиши, сўнгра монопол нархлардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни назорат қилиши керак.
Энди «Трастбанк» корпоратив мижозлари учтадан ортиқ иш ўрни яратганда дебет айланмасидан бепул фойдаланиши мумкин.
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга киришдаги «Оқ-қия» божхона пункти 24 соат иш режимига ўтказилди.
Урганч туманида 2 млрд 203 млн сўмлик 2 млн 446 минг кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги раҳбари аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Париж Олимпиадасининг 4-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та спорт турида иштирок этади. Шарофиддин Болтабоев дзюдо, Анна Пракатен эса академик эшкак эшиш бўйича баҳсларга киришади. Шунингдек, 4 нафар боксчи ўз юришини бошлайди. Футболчилар эса Доминиканга қарши ўйнайди.
Самарқанд вилояти Ургут туманида 21 ёшли ҳайдовчи Cobalt бошқарувини йўқотиб, қаршисидан келаётган Damas`га бориб урилди. ЙТҲ оқибатида Damas машинаси ҳайдовчиси ва икки йўловчиси ҳалок бўлди. Шунингдек, яна уч киши жароҳат олди.
Олимпия ўйинларининг 3-кунида Баҳодир Жалолов ва Руслан Абдуллаев чорак финалга чиқди. Қиличбоз Зайнаб Дайибекова илк баҳсида енгилди. Дзюдочи Шукуржон Аминова ва Муроджон Йўлдошев эса 2-даврасида мусобақани тарк этди. Сузиш ва эшкак эшиш баҳсларида ҳам ўзбекистонликлар кейинги босқичга ўта олмади.
АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг собиқ раҳбарларини жиноий жавобгарликка иммунитетини ва Олий суд судьяларининг ваколат муддатини чеклайдиган ислоҳотларни таклиф қилди. «Ҳеч ким қонундан устун эмас. АҚШ президенти ҳам. АҚШ Олий суди судьяси ҳам. Ҳеч ким», — деди Байден.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг