Ҳукумат қарори билан автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатномалар бериш муддати 15 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда. Автомобиль қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати 4 баробардан кўпроққа кенгайди.
Марғилонда 110 гектар майдонда янги турар жой массиви қурилади. Бу ерда 5 минг хонадонли уйлар, институтлар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, парк ва бошқа объектлар бўлади. Президентнинг Марғилон жамоатчилиги вакиллари билан учрашувида шулар ҳақида сўз борди.
Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблашнинг янги биллинг тизими 1 августдан жорий этилади. Ҳозирда у Яккасарой туманида синов тарзида ишга туширилган. Унда абонент паспорт маълумотларидан ташқари, кадастр ва ҳисобрақамлар ҳақидаги ахборотлар ҳам акс этади.
Тошкентда Lacetti ёнғин жойига кетаётган Isuzu ўт ўчириш машинасининг орқасига урилди. Енгил автомобиль ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилди.
Қўқонда президентга Фарғона туризм ҳалқасини яратиш концепцияси тақдим этилди. Ҳалқани яратишдан мақсад — сайёҳларнинг вилоятда қолиш муддатини 3 кундан 7 кунгача узайтириш.
Урганч давлат университети декани абитуриентни ижодий имтиҳондан ўтказиб қўйиш учун тахминан 35 млн сўм олаётганда қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Топ клубларда ўйнамайдиган футболчилар билан ҳам зўр жамоа тузса бўлади! Саутгейт айёрми ёки омади чопган мураббий? «Тактика» жамоаси Евро-2024 ярим финалларининг ортда қолган ўйинлари ҳақида сўз юритади.
Прокурор 44 та эпизод бўйича айбланаётган «Бахти Ташкентский» (Бахтиёр Қудратуллаев)га 20 йил, унинг ўғилларига нисбатан эса 11 ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради. Аввалроқ айбланувчи номи ошкор этилмаган давлат ташкилоти ундан «кўча»ни назорат қилишни сўраганини айтганди.
Ўзбекистонда тадбиркорларга 2023 йил 1 январдан 2024 йил 30 июнгача берилган чеклар суммасига тузатишлар киритишга рухсат берилди. Солиқ органлари чеклар бўйича сўровларни 25 июлгача қабул қилади.
Украина ҳукумати Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтишидан хавотирланиб, Россияни иккинчи тинчлик саммитига таклиф қилмоқчи ва уни ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШдаги президентлик сайловлари олдидан ўтказмоқчи, деб ёзмоқда Bloomberg.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида янги лойиҳаларнинг қурилиши ва ишга туширилишини бошлаб берди. Улар орасида «Қўқон» ЭИЗдаги 370 млн долларлик корхоналар ва Фарғона туманининг чекка ҳудудларидаги кичик гидроэлектр станциялари ҳам бор.
Ўзбекистонда энди болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади.
2019 йилдан буён пойтахтнинг Учтепа тумани ҳокимлигини бошқариб келган Фарход Абдуллаев «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» бошқарув раиси бўлди. Туманни биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бошқариб туради.
Янгиер шаҳрида 2011 йилда туғилган қизнинг жасади яшаш уйида жонсиз ҳолатда топилди. Унинг танасида жароҳатлар борлиги аниқланган. Гумонланувчини қидириб топиш бўйича вилоят ИИБга алоҳида топшириқ берилган.
Апрель ойида қайта ишга тушган Қўқон аэропортига илк бор йирик ҳаво кемаси қўнди: Шавкат Мирзиёев бу аэропортга борди. У нарх ва хизматларни қулайлаштириш, парвозларни кўпайтириш бўйича топшириқ берди. Фото.
Термиз аэропортида иккинчи юриш йўлаги ва асосий йўлак участкаси ҳамда перронда учта самолётлар турар жойларини қуриш ва ёритиш мосламаларини ўрнатиш ишлари якунланди. 2019 йилда реконструкциядан чиққан терминал, 2022 йилда эса бетондан қилинган учиш-қўниш йўлаги очилганди.
Гулистонда электр корхонаси муҳандиси қарздорликни ҳисобдан чиқариш эвазига пора олишда гумонланиб ушланди. Қибрайда хусусий корхона раҳбари тендерда ютиб бериш эвазига тадбиркордан 4 млрд сўм талаб қилгани, Навоий вилоятида киберхавфсизлик бўлинмаси ходими фуқародан 600 доллар олгани айтилмоқда.
Ўзбекистонда айрим давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилди. Хусусан, ЭРИ калитини беришда Face-ID қилинади ва калит автоматик тарзда расмийлаштириб берилади. Шунингдек, болаларни боғчага қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни махсус ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.
Президент пайшанба куни Фарғона вилоятига бориб, йирик лойиҳаларга старт беради. Вилоятни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказилади.
Яшнобод туманида эркак у билан бирга яшаб келаётган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлади. Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этди, гумонланувчи ушланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг