Mobiuz мобил операторида баланс ва қолдиқларни текшириш, янги хизматларни фаоллаштириш, ҳисобни тўлдириш, янги рақамларни улаш каби хизматлар ишламаяпти. Мобил интернет, қўнғироқлар ва SMS одатдагидек ишламоқда. Компания профилактика ишлари давомида абонентлар алоқадан узилиб қолмаслигини билдирди.
Тошкент халқаро аэропортида эндиликда 15 та авиакомпания чипталарини харид қилиш мумкин. Шу пайтгача бу хизмат фақат 2 та компания билан чекланганди.
Қарши туманида шаръий никоҳ асосида яшаб келган эр-хотин 8 кунлик чақалоғини 190 млн сўмга сотмоқчи бўлиб, пулнинг 45 млн сўмини олганда ушланди. Судда улар бу маблағга уй сотиб олмоқчи бўлганини айтди. Эркак 5 йилга қамалди, аёлга нисбатан 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Юнусобод туманида Spark уриб юборган икки пиёда жароҳатланиб, шифохонага мурожаат қилди. Тарқалган видеолавҳаларда бир аёл ерда ётгани, унинг атрофида қон излари борлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистон президенти Шушада бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун 5−6 июль кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади.
АҚШ президенти Жо Байден Дональд Трамп билан муваффақиятсиз дебатдан сўнг сайловда ўз номзодини қайтариб олмаслигини айтди. «Ҳеч ким мени ташқарига итариб юбормаяпти. Мен бу пойгада охиригача қатнашаман», — деди у.
ССВ раҳбари 2024 йил охиригача Тошкент шаҳрида дори воситаларига электрон рецептлар жорий этиш режаларини маълум қилди. Бу тизим рақобат муҳитини яратиб, шифокорларнинг «жуда кўп кераксиз дори-дармонлар»ни ёзиб беришининг, шунингдек, контрабанда маҳсулотлари сотилишининг олдини олади, деди у.
Солиқ қўмитаси E-aktiv (Э-омбор) тизимидан жорий этиш мураккаблиги туфайли воз кечди, деди ташкилот раиси Шерзод Кудбиев. У, шунингдек, маҳаллаларда сотиладиган препаратлар маълумотларини тақдим этувчи дорилар маркировкаси ва дориларга ҚҚС қайтарилгандан кейинги ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Рақобат қўмитаси лифт импорти муаммосини ҳал қилиш учун ҳукумат ва Геология вазирлигига таклифлар киритди. Хусусан, тадбиркорларнинг бекор қилинган 17 та мувофиқлик сертификатини тиклаш, лифтларни синовдан ўтказиш хизматлари бозорига хусусий секторни жалб қилиш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистон президенти «ШҲТ плюс» форматидаги йиғилишда нутқ сўзлади. У ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ҳамкорликни қайта ишга тушириш ва иқлим соҳасидаги ҳамкорликни ташкилот янги кун тартибининг энг муҳим қисмига айлантиришни таклиф қилди.
Рақобат қўмитаси Lukoil Overseas Supply and Trading компаниясига нисбатан иш очди. Қўмита биржа орқали маҳсулотларни сотишда техник олтингугурт нархи манипуляцияси аломатларини аниқлади, бунинг ортидан унинг нархи ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача кўтарилган.
Андижонда 2 июлдан бошлаб 1-сонли автобус йўналиши брутто-шартнома тизимига ўтказилди. Бу билан кунлик режа бекор бўлиб, ҳисоб-китоб босиб ўтилган йўл ва сифат мезонларидан келиб чиқиб қилинади. Тез орада яна 3 та шаҳар автобус йўналиши босқичма-босқич ушбу тизимга ўтказилиши режалаштирилган.
Европа чемпионатининг чорак финали катта эҳтимол билан қайси терма жамоа мутлақ фаворит эканини аниқлаб бериши мумкин. Жорий босқичдан сенсация кута оламизми-йўқми, келинг, имкониятларни кўриб чиқамиз.
5 июль куни соат 10:00 да UzAuto Motors белгиланган муддатда тўлов қилинмагани туфайли аввалги контрактациядан чиқарилган Cobalt автомобиллари контрактациясини қайта очади.
2017 йилда жорий этилган тиббий техника ва рецептсиз бериладиган дориларга нисбатан нарх чеклови бекор қилинади. Ҳозир чекланган устама дистрибьюторларга 15%, дорихоналарга 20% ни ташкил этади, у фақат рецепт бўйича бериладиган дорилар учун қолади. Шунингдек, фармкорхоналар ҚҚС тўловчига айланади.
Сергели туманида ўзаро таниш бўлган фуқаролар оғзаки келишмовчилик сабаб жанжаллашди. Тармоқлардаги видеода воқеа иштирокчиларидан бири автомобилни одамлар устига ҳайдагани акс этган. Оқибатда 5 киши жароҳат олди, ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, гумонланувчилар ушланди.
Бухорода тўйи бўлган вояга етмаганларнинг ота-оналари жаримага тортилди. Болалар омбудсмани никоҳ ёши талабининг бузилиши боланинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш ҳамда жисмоний камол топиш ҳуқуқларига мутлақо зидлигини айтди. Йил бошидан буён судлар томонидан бу бўйича 125 га яқин иш кўриб чиқилган.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитидаги нутқида «Яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик» кодекси, ижтимоий ривожланиш ва ҳимоя соҳасида ҳамкорликнинг «йўл харитаси»ни қабул қилиш, савдони соддалаштириш битимини ишлаб чиқишни таклиф қилди. «ШҲТ-Афғонистон» мулоқотини тиклаш муҳимлиги таъкидланди.
Хўжанддан Душанбе шаҳри томон ҳаракатланган Nexia 2 автомобили юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро — машина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.
Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 10-тўлақонли аъзосига айланди. Қарор ШҲТнинг Остонадаги саммитида маъқулланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг