«Дарахтларни номига эмас, ҳаётимиз, эртанги кунимиз учун экиш керак» — Шавкат Мирзиёев
16 октябр 2023, 12:41

«Дарахтларни номига эмас, ҳаётимиз, эртанги кунимиз учун экиш керак» — Шавкат Мирзиёев

«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги дарахтларни номига эмас, «ҳаётимиз учун, ўпкамизнинг тозалиги учун экиш зарур, чунки бу ўзимизга, жамиятимизга, саломатлигимизга керак», — деди Ўзбекистон президенти.

Ўзбекистонда йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади
16 октябр 2023, 11:54

Ўзбекистонда йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади

Президент қарори билан 1 январдан йўл қурилишига синов тариқасида хусусий сектор жалб қилинади. Бундан ташқари, иссиқ кунларда юк машина ва автопоездларга йўлларда ҳаракатланишига чекловлар киритилади.

Ҳафта илиқ бўлади
16 октябр 2023, 11:23

Ҳафта илиқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, ҳафтанинг иккинчи ярмида +22…+25 даражагача илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳаво анча илиқ, +7…+12 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарёда йўловчи автобусидаги портлаш оқибатида 4 киши жароҳатланди
16 октябр 2023, 10:44

Қашқадарёда йўловчи автобусидаги портлаш оқибатида 4 киши жароҳатланди

Муборак туманида Isuzu автобусининг газ баллони портлаб, 4 киши ўрта оғир даражада жароҳат олди. Ҳодиса сабабли ҳеч ким ҳалок бўлмаган, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Наманган ва Андижон ФВБларига бошлиқлар тайинланди
16 октябр 2023, 09:48

Наманган ва Андижон ФВБларига бошлиқлар тайинланди

Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти, Ботир Ашуров эса Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бошлиқ этиб тайинланди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар робототехника бўйича ЖЧда бронза медалини олди
16 октябр 2023, 09:31

Ўзбекистонлик ўқувчилар робототехника бўйича ЖЧда бронза медалини олди

Сингапурда ўтган First Global Challenge робототехника чемпионатида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари бронза медалини қўлга киритди.

Шавкат Мирзиёев Хитойга боради
16 октябр 2023, 08:11

Шавкат Мирзиёев Хитойга боради

Президент 17−18 октябрь кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши, ХХР раиси, шунингдек, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси билан учрашиши кутилмоқда.

Президент Tashkent City ҳудудидаги опера театри қурилишини кўздан кечирди
15 октябр 2023, 21:39

Президент Tashkent City ҳудудидаги опера театри қурилишини кўздан кечирди

Ўзбекистон президенти Tashkent City ҳудудида қурилиши 15 кун ичида якунланиши режалаштирилган опера театри лойиҳаси билан танишди. Дастлаб опера театри бизнес маркази лойиҳаларига киритилмаган, объект Миллий боғдаги қуритилган кўл ўрнида қурилиши режалаштирилган эди.

Исроилдаги ОТМда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди
15 октябр 2023, 20:33

Исроилдаги ОТМда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди

Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди. Улар ўқишни онлайн давом эттиришади.

Ўзбекистонда Сумо федерацияси рўйхатдан ўтди
15 октябр 2023, 17:22

Ўзбекистонда Сумо федерацияси рўйхатдан ўтди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Сумо федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Камол Усмонов унинг раиси этиб сайланди.

Президент Тошкентда қишда иссиқликни кафолатлаш бўйича топшириқ бериб, энергияни тежаш ҳақида эслатди
15 октябр 2023, 10:50

Президент Тошкентда қишда иссиқликни кафолатлаш бўйича топшириқ бериб, энергияни тежаш ҳақида эслатди

Ўзбекистон президенти ўтган қишдан буён «қандай хулосалар чиқарилганини кўриш» мақсадида Тошкентдаги қатор янги ва янгиланган иссиқлик таъминоти объектларида бўлди. Уйлар ва бошқа объектлар иссиқ бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. «Энергияни тежаш маданиятини оширишимиз ҳам керак», — деди у.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди
14 октябр 2023, 21:10

Шавкат Мирзиёев Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди

Ўзбекистон президенти Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши билан танишди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманида ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши керак бўлган янги подстанцияни кўздан кечирди.

Ўзбекистонда дори воситаларини кафолатли харид қилиш муддати 10 йилгача узайтирилади
14 октябр 2023, 16:32

Ўзбекистонда дори воситаларини кафолатли харид қилиш муддати 10 йилгача узайтирилади

Президент маҳаллийлаштиришга мўлжалланган фармацевтика маҳсулотларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кафолатли харид қилиш муддатини 3 йилдан 10 йилгача оширди. Ушбу механизм маҳаллий дори воситаларининг чиқарилишини рағбатлантиришга қаратилган.

Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди
14 октябр 2023, 14:20

Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди

«Газета.uz» эътибор қаратган Қашқадарёдан 60 тонна чигит олиб чиқишда тақиққа учраган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман маълум қилди. Аввалроқ депутатлар шу масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборганди.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна 1,65 млрд долларга, йил бошидан эса 4,73 млрд долларга камайди
14 октябр 2023, 13:23

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна 1,65 млрд долларга, йил бошидан эса 4,73 млрд долларга камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет олтинчи ойда камайиб, 2020-йил апрелидан бери энг паст кўрсаткичга — 31,04 миллиард долларга етди. Сентябрь ойида захиралар 1,65 миллиард долларга камайди, йил бошидан эса мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 4,7 миллиард долларга камайди.

Блогер Олимжон Ҳайдаровнинг иши судга оширилиб, унга янги айбловлар қўйилди
14 октябр 2023, 12:39

Блогер Олимжон Ҳайдаровнинг иши судга оширилиб, унга янги айбловлар қўйилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари июль ойи охирида товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган блогер Олимжон Ҳайдаров устидан терговни якунлаб, ишни судга юборган. Унга туҳмат ва ҳақорат каби янги айбловлари қўйилган.

Spark ҳайдовчиси Тошкентда Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди
14 октябр 2023, 11:26

Spark ҳайдовчиси Тошкентда Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди

Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида 18 ёшли Spark ҳайдовчиси Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди. Пиёдалар турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.

Captiva 5 нархлари эълон қилинди
14 октябр 2023, 10:19

Captiva 5 нархлари эълон қилинди

UzAuto Motors Chevrolet Captiva 5 автомобили нархларини эълон қилди. Автомобиль LT1 , LT 2, ва Premier комплектацияларида тақдим этилади.

Нима тайёрлаймиз: Пицца
14 октябр 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Пицца

Сосиска ва пишлоқли ёки помидор ва мол гўштидан қилинган ветчинали пицца, ёпиқ «Салзоне», «Сезар», «Маргарита» ҳамда «Пепперони» ва бошқалар — ZIra.uz мазали пицца тайёрлаш рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Депутатлар «чигит иши» юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборди
14 октябр 2023, 09:42

Депутатлар «чигит иши» юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборди

Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учрагани ҳақида ёзгандик. Ҳолат юзасидан ЎзЛиДеП депутатлари Тўлқинжон Каримов ва Батирбек Тўразода Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ички ишлар вазирлигига депутатлик сўрови юборди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг