Жондор туманида апрель ойи сўнгида Nexia автомобили шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди. Яна 2 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
ANORBANK «Марказий Осиё HR бренди 2023» мукофотининг «Минтақа» номинациясида иккинчи ўринни эгаллади. Банк вакиллари мукофотга сазовор бўлган лойиҳа ва унинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.
Президент фармони билан, 2026 йил июлдан давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга бериладиган имтиёзлар, шунингдек, маҳаллий электр жиҳозлари учун нарх преференциялари қисман бекор қилинади. Объектни параллель лойиҳалаш ва қуриш жараёнида харажатларни бюджетдан молиялаштириш тақиқланади.
Ўзбекистон миллий банки Standard Chartered Bank ва LBBW билан кичик ва ўрта бизнес секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида MIGA томонидан қопланадиган 100 млн евро миқдоридаги синдикатланган кредит линиясини жалб қилиш бўйича шартнома имзолади.
Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада Ўзбекистон мерганлари беш марта рекорд натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Мусобақада 11 та давлатдан жами 36 та жамоа иштирок этди. Видео.
Мунгёнг (Жанубий Корея) шаҳрида ўтказилган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар 6 олтин, 2 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритди. Бу натижа туфайли эркаклар ҳам, аёллар ҳам жамоавий баҳсларда биринчи бўлди.
Президент фармони билан, 2025 йил 1 январдан хусусий провайдерларга синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади. «Ўзбектелеком»нинг ташқи интернет канали бўйича монополиясини 2020 йилдаёқ бекор қилиш режалаштирилганди.
Мирзо Улуғбек туманида Cobalt йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдалардан бирини уриб юборди. Қиз жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Видеолавҳада ЙТҲ рўй берган жой яқинида светофор борлигини кўриш мумкин.
Президент фармони билан, 2026 йилдан UzGasTrade`нинг табиий газ экспорт ва импорти бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи, шунингдек, «Ўзэнергосотиш»нинг ҳам электр энергияси бўйича шундай ҳуқуқи бекор қилинади. Яна бир қатор компанияларнинг махсус ҳуқуқлари бекор қилинмоқда.
10 июндан Тошкентдан Қирғизистондаги Иссиқкўлгача мавсумий автобус қатновлари бошланади. Автобус ойнинг жуфт кунларида Тошкент автовокзалидан жўнайди. Чипта нархи — 300 минг сўм.
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида ёшлар ўртасидаги футбол мусобақаси пайти жамоат тартибини бузиб, ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган 13 нафар фуқарога 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 3 та машина тўқнашди. Оқибатда Nexia-3 машинаси ёниб кетди. Ҳеч ким жароҳатланмаган.
Instagram орқали Тошкентга келган вилоятликларни ҳақоратлаган 21 ёшли қиз 15 суткага қамалди. У «жаҳл устида ортиқча гапириб юборганини» айтиб, узр сўради. Видео.
Бош прокуратура Muna Mug компанияси Тошкентдаги собиқ МХХ мажмуаси ҳудудидан 53 туп соғлом дарахтни ноқонуний равишда кўчириб ўтказганини маълум қилди. Дарахтларни кўчиришга рухсат берган компания вакиллари ва мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат «замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканини англаган ҳолда» «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарганини айтди.
Туризм соҳасига доир йиғилишда тадбиркорлар бир қатор таклифлар илгари сурди. Соҳа бўйича дуал таълим, кекса хорижликлар учун 6 ойлик визасиз режим жорий қилиш, миллий меҳмонхона брендларини яратиш — шулар жумласидан. Президент туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузишни таклиф қилди.
Ўзбекистон шифохоналарида ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижлик даволанган. Президент кўрсаткични ошириш учун «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури бошланишини эълон қилди. Энди хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш харажатлари қопланади, уларда даволанган чет элликлар учун ҚҚС қайтарилади.
Туризм масалаларига бағишланган йиғилишда президент темирйўл ва авиачипталарни камида олти ой олдин сотувга чиқаришни топширди. Шунингдек, чет эллик ижрочилар концертларини ўтказишга қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш ва қўшни давлатлар билан чегарадан ўтиш жараёнини осонлаштириш буюрилди.
Президент ўтказган йиғилишда Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков лавозимидан озод этилди. Пойтахт ҳокимлиги туризм масаласида ташаббус билан чиқмаётгани танқид қилинди. Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.
Қатор ҳудудлар аҳолиси газ билан таъминланмаган ва қишда электрдан иситиш учун фойдаланишга мажбур бўлмоқда, деди депутат Дониёр Ғаниев. У ҳукуматдан қишки давр учун ижтимоий нормани (ҳозир ойига 200 кВт/соат) оширишни сўради. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров масалани ўрганишга ваъда берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг