Ўтган ойда Ўзбекистонда газ (-6,1 фоиз), кўмир (-25,8), нефть (-1,3), бензин (-12,5) ва дизель (-12,5) ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йил апрелига нисбатан камайди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 27,6 фоизга ошди.
Тошкент вилояти Қибрай туманида маиший чиқинди полигони қурилади. Бунинг учун «Май» МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 6 гектар ер майдони ажратилади.
Шавкат Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, президент Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзиб қолдирди.
14−16 май кунлари Ереванда Delivering Impact Together бизнес-форуми доирасида ANORBANK вакиллари европа банклари делегатлари, шунингдек, бошқа молия институлар вакиллари билан учрашувлар ўтказишди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилиб, Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилди.
Пойтахтдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўли, шунингдек, Қорасарой кўчасининг бир қисми 26 майгача соат
2024 йилда «Ўзсаноатқурилишбанк» халқаро молия бозоридан 3,1 млрд долларлик қарз маблағларини жалб қилишни режалаштирмоқда. Миллий банк заргарлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида умумий қиймати 6 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ниятида, дея хабар қилди президент матбуот хизмати.
2024 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонга газ импорти 460 млн доллардан ошди (апрелда — 102,6 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўп. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 52,3 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 410 млн долларга етди.
Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, фуқаро мудофааси ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Қашқадарё вилоятида экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилгани, Андижонда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилгани юзасидан мансабдорларга нисбатан чора кўрилди. Тошкентда эса 175 туп қимматбаҳо дарахтларни қаровсиз қолдириб, нобуд қилингани бўйича жиноий иш қўзғатилди.
24−26 май кунлари Самарқанддан Тошкентга «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Шунингдек, Бухоро ва Қаршидан қатновчи поездларнинг ҳаракат вақтига ўзгартириш киритилди.
Сирдарё вилоятидаги «Мурувват» уйида аутсорсинг асосида ишлаётган ходимлар муассасада даволанаётган ақли заиф бемор аёлни мазах қилиб, буни видеотасвирга олгани аниқланди. Улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, ИИБ суриштирув ишларини бошлади.
Қашқадарё вилоятида 52 ёшли аёлнинг банк картасидан 2 млн сўм ўғирланди. Бу жиноятни шу вилоятда яшовчи йигит аёлга Telegram`да ҳавола юбориш ва карта маълумотларини қўлга киритиш орқали содир этгани маълум бўлди.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Matiz йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди, у воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Судлар ўтган йил охирида жиноий гуруҳларни аниқлаш бўйича ўтказилган рейдлар доирасида ҳибсга олинган яна уч кишига ҳукм чиқарди. Булар Азлархон Мухамеджанов, Суннатулла Холмурадов ва Умиджон Ўринов.
Фарғонанинг Бувайда туманида мактаб директори рўмол ўраб келган 7-синф ўқувчисини калтаклади. Ҳолат туман ИИБ назоратига олинди, текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Исломий банкинг тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, у жорий йилда парламентга киритилади, деди МБ раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев. Унинг айтишича, яқин вақт ичида микромолия ташкилотларида исломий молиявий хизматлар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар ҳам қабул қилиниши кутилмоқда.
Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг, шунингдек, Қорасарой кўчасининг бир қисми 21−22 май кечаси таъмирлаш ишлари туфайли ёпилади. Харита.
Божхоначилар Тошкент вилоятидаги чегара божхона постида транспорт воситаси юкхонасидан 1 дона Макаров пистолети, ҳарбий анжомлар ва тиғли совуқ қуроллар топди.
Олмазор туманидаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ва Шон-шараф давлат музейида 20 майдан янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилади. Шу сабабли боққа кириш кириш вақтинчалик тўхтатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг