Гаагадаги Халқаро жиноий суд прокурори ҲАМАСнинг уч етакчиси, шунингдек, Исроил бош вазири ва мудофаа вазирини ҳарбий ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди.
Сотиш, кўндириш ва ишонтиришнинг амалий усуллари жамланган Грант Кардоннинг «Савдо санъати» китоби ўзбек тилида чоп этилди.
Президент барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритиш ва давлат сув кадастрини ташкил этиш учун Сув хўжалиги вазирлигини масъул этиб белгилади. Вазирлик таркибида Эксплуатация агентлиги ва Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти ташкил этилмоқда.
Фарғона туманида Cobalt автомашинасидан қиймати 367 млн сўм бўлган 270 дона Хитойнинг Tecno Spark смартфони топилди.
Нуробод туманида 5 ёшли бола электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди. «Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари» фаолияти юзасидан текширув тайинланди.
Эрон ҳукумати президент Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокатида вафот этганидан сўнг берган баёнотида мамлакат бошқарувида «ҳеч қандай узилишлар» бўлмаслигига ишонтирди. Президентнинг вазифалари, Эрон конституциясига кўра, биринчи вице-президент Муҳаммад Мохберга ўтади.
Малайзиянинг Petronas нефть-газ компанияси Ўзбекистонда газни қайта ишлаш бўйича иккита йирик лойиҳани амалга оширишда иштирок этади, деб маълум қилди инвестициялар вазири Лазиз Кудратов. 10 йил аввал компания Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпган ва барча лойиҳалардан воз кечганди.
Сурхондарёда Денов туман суди раиси ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Оқибатда у жароҳат олиб, машинадаги шериги вафот этган. Хизмат текширувида суд раиси Судьялар одоби кодекси талабларини бузган деб топилган ва ваколати муддатидан аввал тугатилган. Бунинг терговга дахли йўқлиги айтилмоқда.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда маҳаллий аҳоли ва хорижликлар ўртасидаги муштлашув меҳнат мигрантларига қарши тартибсиз намойишлар бошланишига сабаб бўлди. Воқеа оқибатида камида 29 киши жароҳатланди.
Сенат давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Мансабдорлар давлат мулкини шартнома тузмасдан ижарага берган, ижарачининг мулкни қабул қилиб олишига асоссиз тўсқинлик қилган ва бошқа ҳолларда жаримага тортилади.
2023 йил август ойидан бери Тошкент вилояти Оҳангарон туманига ҳокимлик қилиб келган Эркин Муҳитдинов лавозимидан озод этилиб, вилоят ҳокими биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Унинг ўрнини вилоят ҳокими ёрдамчиси Дониёр Мадиримов эгаллади.
Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг авиаҳалокатда вафот этгани муносабати билан мамлакат олий диний раҳбарига ҳамдардлик билдирди.
Ёмғирли ва салқин ўтган дам олиш кунларидан сўнг Ўзбекистон бўйлаб чоршанбагача қуруқ об-ҳаво ҳукм суради, ҳарорат 24−29 даражагача исийди. Пайшанбадан бошлаб айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб, момақалдироқ бўлади.
Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат ахборот алмашинуви, ҳарбий-техник ёрдам олиш ва бошқа масалаларни қамраб олади.
Суд 2023 йил охирида Тошкентда ўтказилган «Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга нисбатан ҳукм ўқиди. Алибек Файзиев 12 йилга ва Олимжон Амонов 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилди.
Пастдарғом туманида 15 ёшли бола 6-синф қизга севишини айтгани учун қизнинг акаси томонидан «самосуд» қилинди. Йигит боланинг сочи ва қошини қайчи билан қирққан ва тан жароҳати етказган. Самарқанд вилояти ИИБ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини билдирди.
Сенатнинг тегишли қарори билан 7 нафар судья Олий суд судьяси этиб сайланди.
Франция Миллий мерос институти ва Ўзбекистон Маданий мерос агентлигининг қўшма дастури доирасида рассом Ўрол Тансиқбоевнинг 18 та асари реставрация қилинди.
Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Mehr агентлиги. Унга кўра, президентдан ташқари, ташқи ишлар вазири ҳамда Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори ҳам ҳалок бўлган.
Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнди». Қидирув ноқулай об-ҳаво шароити ва қоронғилик туфайли мураккаблашган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зарурат бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг