Украина қўшинлари Харьков вилоятининг шимолида Россия армиясининг ҳужуми билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштирди, деди Украина президенти Владимир Зеленский. Россия президенти Владимир Путин «бугунги кунда» Россиянинг Харьковни олиш режаси йўқлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги 1 трлн сўмни ташкил этмоқда. Шундан 740,5 млрд сўми жисмоний, қолгани эса юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келмоқда. «Ўзсувтаъминот» вакилига кўра, энг кўп қарздор ҳудудлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳисобланади.
Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлиси 18 май куни ўтказилади. Унда Солиқ кодексининг 227−1-моддасига ўзгартириш киритиш, давлат мулкини ижарага беришда маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинади. Марказий банкининг 2023 йилдаги ҳисоботи эшитилади.
Еврокомиссия маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари Шенген визасини олиш учун 46,5 мингта ариза топширди (+17,7 фоиз), шундан 38,33 минг нафар мурожаатчи ижобий жавоб олди, бу 2022 йилги кўрсаткичдан 16,7 фоизга кўпроқ. Шунингдек, рад этилган аризалар улуши бироз ошган.
Тўққизта кинопремьера, «Тепло» ярмаркаси, Тоҳир Содиқов, «Юлдузли оқшом» концертлари, ижодий маҳорат дарслари, спектакллар, «Европа куни» фестивали ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик икки ёшли қиз ватанига қайтарилди. У ёрдам сўраб болалар омбудсманига мурожаат қилган бувисининг қарамоғига топширилди.
Uzbekistan Airways «Ҳаж-2024» дастури доирасида 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади. 15 минг 130 нафар зиёратчи Boeing 767 самолётларида ташилиши, уларга аэропортда рўйхатдан ўтиш вақтида иссиқ нонушта, парвоз давомида эса махсус таомлар тарқатилиши режалаштирилган.
Қозоғистон президенти Марказий Осиё хавфсизлик кенгашлари котиблари билан бўлиб ўтган биринчи учрашувда «минтақа давлатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва уларни бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга биргаликда қаршилик кўрсатишга» чақирди.
Жума куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимни аэропортда ҳамкасби Абдулла Арипов кутиб олди. Улар «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Ҳукумат раҳбари куннинг 2-ярмида «Кўксарой» қароргоҳида олий даражадаги тадбирларда қатнашади.
Янги турар жой сотиб олганлар объектлари қурилишдан олдин тақдим этилган лойиҳаларга мос келмаслигидан доимо шикоят қилади. «CaEX Бизнинг уйлар 2024» кўргазмаси давомида архитекторлар номутаносибликларга нима сабаб бўлиши ва ўзлари қандай муаммоларга дуч келиши ҳақида гапириб ўтди.
3 июндан Андижон-Термиз ва Тошкент-Андижон, 6 июндан эса Андижон-Қўнғирот йўналишида қўшимча поездлар қатнай бошлайди.
ДСҚнинг Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Тимур Исмоилов аксар хорижий мамлакатларда солиқ йиғиш бўйича ягона ставка қўлланмаслигини таъкидлади. «Вақт ўтиши билан, тизим бутунлай мустаҳкамлангандан сўнг солиққа тортишнинг прогрессив шкаласига ўтиш ҳақида ўйлаш мумкин», — деди у.
Ўрта Чирчиқ туманида 5 нафар шахс 5 туп чинор дарахтини кесиб, бозорда сотмоқчи бўлгани аниқланди. Суд уларнинг икки нафарига 2 йил, уч нафарига эса 1 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Ҳарорат +17…+22 даражагача пасаяди. Жойларда шамол тезлиги кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида Россиядан олиб келинган 3 дона Макаров, 1 дона ТТ пистолети ва патронларини сақлаб келган шахслар ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Шароф Рашидов туманида 2 та Howo ва Sany юк машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ноябрь-декабрь ойларида Аи-91 ва ундан юқори турдаги бензинни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлайди, 2025 йил бошидан эса Аи-80 ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш режалаштирилган, деди «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбари ўринбосари Одил Темиров.
2023 йил ноябрь ойида Лондонга янги элчи сифатида етиб борган Равшан Усманов Буюк Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди.
Шавкат Мирзиёев телефон орқали Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан табриклади. Ўзбекистон президенти унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади.
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Японияга қарши U-23 финалини эслаб, жамоа пенальтидан унумли фойдалана олмай, мағлуб бўлгач, 3 кун ухламай чиққанини айтди. «Унинг ўрнида ўзим бўлсам дедим. Биттагина тўп-а!» деган президент жамоанинг Олимпия ўйинларига йўлланма олганини катта ютуқ деб атади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг