Қибрайдаги 6 гектар майдонда чиқинди полигони қурилади
21 май 2024, 15:32

Қибрайдаги 6 гектар майдонда чиқинди полигони қурилади

Тошкент вилояти Қибрай туманида маиший чиқинди полигони қурилади. Бунинг учун «Май» МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 6 гектар ер майдони ажратилади.

Президент Эрон элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзди
21 май 2024, 15:30

Президент Эрон элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзди

Шавкат Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, президент Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзиб қолдирди.

ANORBANK Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик йиғилишида иштирок этди
21 май 2024, 15:00

ANORBANK Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик йиғилишида иштирок этди

14−16 май кунлари Ереванда Delivering Impact Together бизнес-форуми доирасида ANORBANK вакиллари европа банклари делегатлари, шунингдек, бошқа молия институлар вакиллари билан учрашувлар ўтказишди.

Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
21 май 2024, 14:58

Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилиб, Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилди.

Тошкентдаги КҲАЙ ва Қорасарой кўчалари бир қисми яна 4 кечага ёпилади
21 май 2024, 14:28

Тошкентдаги КҲАЙ ва Қорасарой кўчалари бир қисми яна 4 кечага ёпилади

Пойтахтдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўли, шунингдек, Қорасарой кўчасининг бир қисми 26 майгача соат 22:00—6:00 оралиғида ёпилади. Бу пайтда таъмирлаш ишлари ўтказилади. Аҳоли илтимосига биноан бордюрлар, ёритиш ва дренаж тизимлари янгиланади.

«Ўзсаноатқурилишбанк» халқаро бозордан 3 млрд доллардан ортиқ маблағ жалб этмоқчи
21 май 2024, 13:39

«Ўзсаноатқурилишбанк» халқаро бозордан 3 млрд доллардан ортиқ маблағ жалб этмоқчи

2024 йилда «Ўзсаноатқурилишбанк» халқаро молия бозоридан 3,1 млрд долларлик қарз маблағларини жалб қилишни режалаштирмоқда. Миллий банк заргарлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида умумий қиймати 6 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ниятида, дея хабар қилди президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон январь-апрель ойларида 462,8 млн долларлик газ импорт қилди
21 май 2024, 12:55

Ўзбекистон январь-апрель ойларида 462,8 млн долларлик газ импорт қилди

2024 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонга газ импорти 460 млн доллардан ошди (апрелда — 102,6 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўп. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 52,3 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 410 млн долларга етди.

Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
21 май 2024, 11:51

Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, фуқаро мудофааси ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Қашқадарёда экилмаган 48,3 минг туп дарахтни экилган сифатида қўшиб ёзиш ҳолати аниқланди
21 май 2024, 10:45

Қашқадарёда экилмаган 48,3 минг туп дарахтни экилган сифатида қўшиб ёзиш ҳолати аниқланди

Қашқадарё вилоятида экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилгани, Андижонда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилгани юзасидан мансабдорларга нисбатан чора кўрилди. Тошкентда эса 175 туп қимматбаҳо дарахтларни қаровсиз қолдириб, нобуд қилингани бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Самарқанддан Тошкентга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди, айрим йўналишларда қатнов вақти ўзгарди
21 май 2024, 09:57

Самарқанддан Тошкентга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди, айрим йўналишларда қатнов вақти ўзгарди

24−26 май кунлари Самарқанддан Тошкентга «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Шунингдек, Бухоро ва Қаршидан қатновчи поездларнинг ҳаракат вақтига ўзгартириш киритилди.

Сирдарёдаги интернат уйида руҳий носоғлом беморни мазах қилган ходимлар ишдан олинди
21 май 2024, 09:42

Сирдарёдаги интернат уйида руҳий носоғлом беморни мазах қилган ходимлар ишдан олинди

Сирдарё вилоятидаги «Мурувват» уйида аутсорсинг асосида ишлаётган ходимлар муассасада даволанаётган ақли заиф бемор аёлни мазах қилиб, буни видеотасвирга олгани аниқланди. Улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, ИИБ суриштирув ишларини бошлади.

Қашқадарёда Telegram`да ҳавола юбориш орқали ўзганинг банк картасидан пул ўғирлаган йигит ушланди
21 май 2024, 09:30

Қашқадарёда Telegram`да ҳавола юбориш орқали ўзганинг банк картасидан пул ўғирлаган йигит ушланди

Қашқадарё вилоятида 52 ёшли аёлнинг банк картасидан 2 млн сўм ўғирланди. Бу жиноятни шу вилоятда яшовчи йигит аёлга Telegram`да ҳавола юбориш ва карта маълумотларини қўлга киритиш орқали содир этгани маълум бўлди.

Тошкентда Matiz уриб юборган пиёда вафот этди
21 май 2024, 00:23

Тошкентда Matiz уриб юборган пиёда вафот этди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Matiz йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди, у воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ўтказилган рейдлар чоғида қўлга олинган яна уч кишига ҳукм ўқилди
20 май 2024, 23:55

Тошкентда ўтказилган рейдлар чоғида қўлга олинган яна уч кишига ҳукм ўқилди

Судлар ўтган йил охирида жиноий гуруҳларни аниқлаш бўйича ўтказилган рейдлар доирасида ҳибсга олинган яна уч кишига ҳукм чиқарди. Булар Азлархон Мухамеджанов, Суннатулла Холмурадов ва Умиджон Ўринов.

Фарғонада мактаб директори рўмолини ечишни истамаган ўқувчи қизни калтаклади (+видео)
20 май 2024, 22:50

Фарғонада мактаб директори рўмолини ечишни истамаган ўқувчи қизни калтаклади (+видео)

Фарғонанинг Бувайда туманида мактаб директори рўмол ўраб келган 7-синф ўқувчисини калтаклади. Ҳолат туман ИИБ назоратига олинди, текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Ислом молияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёр» — МБ раиси ўринбосари
20 май 2024, 21:45

«Ислом молияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёр» — МБ раиси ўринбосари

Исломий банкинг тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, у жорий йилда парламентга киритилади, деди МБ раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев. Унинг айтишича, яқин вақт ичида микромолия ташкилотларида исломий молиявий хизматлар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар ҳам қабул қилиниши кутилмоқда.

Тошкентдаги КҲАЙ ва Қорасарой кўчасининг бир қисми кетма-кет икки кеча ёпилади
20 май 2024, 21:14

Тошкентдаги КҲАЙ ва Қорасарой кўчасининг бир қисми кетма-кет икки кеча ёпилади

Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг, шунингдек, Қорасарой кўчасининг бир қисми 21−22 май кечаси таъмирлаш ишлари туфайли ёпилади. Харита.

Тошкент вилоятида мамлакатга тўппонча ва ҳарбий анжомлар олиб киришга уринган шахс тўхтатилди
20 май 2024, 19:52

Тошкент вилоятида мамлакатга тўппонча ва ҳарбий анжомлар олиб киришга уринган шахс тўхтатилди

Божхоначилар Тошкент вилоятидаги чегара божхона постида транспорт воситаси юкхонасидан 1 дона Макаров пистолети, ҳарбий анжомлар ва тиғли совуқ қуроллар топди.

Тошкентдаги Ғалаба боғи қисқа муддатга ёпилди
20 май 2024, 19:46

Тошкентдаги Ғалаба боғи қисқа муддатга ёпилди

Олмазор туманидаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ва Шон-шараф давлат музейида 20 майдан янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилади. Шу сабабли боққа кириш кириш вақтинчалик тўхтатилди.

Диёра Келдиёрова яна жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди. Унинг финалгача бўлган йўли
20 май 2024, 18:26

Диёра Келдиёрова яна жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди. Унинг финалгача бўлган йўли

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова иккинчи марта жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди. У финалда азалий рақиби италиялик Одетт Гюффридага мағлуб бўлди. Диёранинг чемпионатдаги баҳслари ҳақида батафсил танишинг (фото, видео, статистика).


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг