Ўзбекистондаги биринчи чиқиндиларни ёқиш заводини қуриш бўйича China CAMC Engineering компанияси билан келишувга эришилди. Заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Хитойдан эксперт гуруҳ юборилади. Ўзбекистон чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси олишни мақсад қилган.
АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник Ўзбекистон фуқароларининг боғлар ва тоза ҳавони муҳофаза қилишдаги саъй-ҳаракатларини олқишлади. «Халқларимиз ўз ҳуқуқларини эркин ҳимоя қилиши ва сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этиши мумкин бўлса, мамлакатларимиз кучлироқ, атроф-муҳитимиз эса хавфсизроқ бўлади», — деди у.
Қатарда ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Япония ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон устидан ғалаба қозонди — 1:0.
Маҳаллаларда зўравонликка учраган аёлларга ижтимоий ёрдам берилмаяпти, дейилади президент билан учрашувда. Буни ўзгартириш режалаштирилмоқда. «Инсон» марказлари томонидан туман миқёсида ёрдам кўрсатилади. Зўравонликка қарши кураш таълим ва меҳнат муносабатлари соҳаларида ҳам кўриб чиқилади.
П️резидент тўқимачилик саноатини ривожлантиришга доир чора-тадбирларни белгилади. Жумладан, айрим импорт хомашёлар 2027 йилгача божхона божидан озод этилади. Юқори тоифадаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди. Made in Uzbekistan бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил этилади.
Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов нега ижара ҳақининг энг кам миқдори жорий этилганини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, агар бошқарув органи минимал тарифдан паст миқдорни белгиласа, уйни тегишли ҳолатда сақлаб туролмайди.
Тошкентда «танишиб, кейин турмуш қуриш» мақсадидаги эркак 17 ёшли қизга тегиниб, қаршилик кўрсатганида, юзига урди. Жабрланувчи бошқаларга ўрнак бўлиши учун унга энг қаттиқ жазони беришни сўради. Суд уни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Саудия Арабистонининг Vision Invest компанияси Андижон халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилиш ва келгусида бошқаришга қизиқиш билдирди.
Zamonaviy Himoya компанияси (Sovremennaya Zashchita МЧЖ) адвокатлар билан ҳамкорликда жисмоний шахснинг банкротлик тўғрисидаги ишини қўллаб-қувватлашга киришди.
ОПЕК жамғармаси ва Ўзбекистон ўртасида беш йиллик ҳадли битим имзоланди, унга кўра, мамлакатнинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар ажратилади.
Сўнгги 2 йилда Европа кутубхоналаридан рус ёзувчилари, асосан, Пушкиннинг 170 дан ортиқ нодир асарлари ўғирланди, деб ёзмоқда New York Times. Йўқолган китобларнинг умумий қиймати 2,6 млн доллардан ошади. Аксарият ҳолларда ўғирланган асарлар юқори сифатли қалбаки нусхалар билан алмаштириб кетилмоқда.
Чилонзор туманида энагаси болалар аравачасида олиб кетаётган 1 ёшли қизнинг устига дарахт қулади. Оқибатда бола воқеа жойида ҳалок бўлди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форуми доирасида Хитойнинг CAMCE, Goldwind, China Southern Power Grid ва Holley Group каби йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Унда Тошкент вилоятида технопарк қуриш ва лойиҳага Хитой компанияларини жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди.
Шавкат Мирзиёев таркибига Air Products, CNH Industrial ва Silverleaf компаниялари раҳбарлари кирувчи АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегация билан учрашди. Америка тадбиркорларининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш режалари муҳокама қилинди.
Тўққизта кинопремьера, кўргазмалар, жаз фестивали, «Мўъжизалар вақти» ярмаркаси, «Беном» гуруҳи концерти, театрлардаги спектакллар, болалар учун шоу-дастурлар, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида қўшма қўмитанинг биринчи йиғилиши Тошкентда ўтказилиши кутилмоқда. Унда Ўзбекистон фуқароларини Қатарда иш билан таъминлаш бўйича ўзаро музокаралар бўлиб ўтади.
Савдо Марказий Осиёда иқтисодий ўсишга сезиларли ҳисса қўшган бўлса-да, карбонат ангидрид чиқиндиларини ҳам оширди, дейди ОТБ. МО давлатлари декарбонизация ва углерод нархини белгилаш бўйича минтақавий сиёсатни мувофиқлаштириши керак, — деб таъкидлади банк экспертлари.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +20…+25 даража атрофида бўлади. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилади.
Тошкент шаҳри «Эски жўва» бозорида жойлашган заргарлик дўконидан 49 миллион сўмлик тилла буюмлар ўғирлаб кетишда гумонланган 12 ёшли бола ва унинг онаси қўлга олинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Бразилия ва Хитойда юз берган сув тошқинлари муносабати билан ҳамдардлик йўллади. 29 апрель куни бошланган ёмғирлар сабабли Бразилияда 29 киши ҳалок бўлган, 60 киши бедарак йўқолган. Хитойда эса юз минглаб аҳоли эвакуация қилинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг