TOK BOR`да депозитсиз қувватланиш имконияти мавжуд
22 апрель 2024, 17:00

TOK BOR`да депозитсиз қувватланиш имконияти мавжуд

Энди TOK BOR станцияларида электромобилни қувватлантириш учун ҳисобда 10 минг сўмдан ортиқ исталган сумма бўлса бас. Шунингдек, компания бизнес эгаларига қулай шартларда ҳамкорлик таклиф қилмоқда.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
22 апрель 2024, 16:27

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 23−30 апрель кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Ўзбекистонлик ёш қиличбозлар жаҳон чемпионатида 4 та медаль олди
22 апрель 2024, 16:00

Ўзбекистонлик ёш қиличбозлар жаҳон чемпионатида 4 та медаль олди

Саудия Арабистонида ўтган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалга сазовор бўлди. Спортчилар 27−28 апрель кунлари Париж-2024 лицензион турнирида иштирок этади.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келади
22 апрель 2024, 15:10

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келади

Буюк Британия ташқи ишлар вазири ва собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга ташриф буюради. Унинг Ўзбекистондаги ҳамкасби билан музокараларида минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш режа қилинган.

VI BYD Тошкент халқаро югуриш марафонида 5000 иштирокчи қатнашди
22 апрель 2024, 15:00

VI BYD Тошкент халқаро югуриш марафонида 5000 иштирокчи қатнашди

21 апрель куни VI BYD Тошкент халқаро югуриш марафони ғолиблари аниқланди ва тақдирланди. Соврин фонди 720 млн сўмни ташкил қилди.

UzAuto Motors 23 апрель куни Damas учун контрактацияни очади
22 апрель 2024, 14:49

UzAuto Motors 23 апрель куни Damas учун контрактацияни очади

23 апрель куни соат 10:00 да UzAuto Motors белгиланган муддатда тўлов қилинмагани туфайли аввалги контрактациядан чиқарилган Damas автомобиллари контрактациясини қайта очади. Нархлар ўзгаришсиз қолади.

Прокуратура, тиббиёт муассасалари ва бошқа давлат идоралари флагман смартфонлар харид қилмоқда
22 апрель 2024, 14:22

Прокуратура, тиббиёт муассасалари ва бошқа давлат идоралари флагман смартфонлар харид қилмоқда

Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max смартфонларини харид қилди. Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max сотиб олди. Бошқа давлат идоралари ҳам смартфонлар харид қилмоқда.

АҚШ, Хитой ва Россия 2023 йилда ҳам энг кўп ҳарбий харажат қилган давлатлар бўлди — SIPRI
22 апрель 2024, 13:39

АҚШ, Хитой ва Россия 2023 йилда ҳам энг кўп ҳарбий харажат қилган давлатлар бўлди — SIPRI

2023 йилда дунё бўйича ҳарбий харажатлар 6,8 фоизга ўсиб, 2,44 трлн доллардан ортиқни ташкил этди, дейилади SIPRI ҳисоботида. АҚШ, Хитой ва Россия энг кўп ҳарбий харажат қилган давлатлар бўлди. Россиянинг харажатлари СССР парчаланганидан буён энг юқори даражага етди.

Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда — МҲТИ
22 апрель 2024, 13:06

Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда — МҲТИ

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтига кўра, Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархида февралга нисбатан 0,61 фоиз, тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижара нархида эса 0,76 фоиз тушиш кузатилди.

Термиздан Тошкентга келаётган автобусда ухлаб ётган аёлга шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди
22 апрель 2024, 12:47

Термиздан Тошкентга келаётган автобусда ухлаб ётган аёлга шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди

Шаҳарлараро автобусда ухлаб қолган аёлнинг кийимини ечиб, кўкрак қисмига тегинган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди. Эркак судда аёлга қўли тегиб кетганини айтган.

Хоразмда 3,3 млрд сўмлик газни яширин равишда ўғирлаган фермер хўжалиги аниқланди
22 апрель 2024, 12:06

Хоразмда 3,3 млрд сўмлик газни яширин равишда ўғирлаган фермер хўжалиги аниқланди

Урганч туманида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 3,3 млрд сўмлик 2 млн 249 минг метр куб газни яширин равишда ўғирлаган паррандачилик фермаси аниқланди.

Ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлади, жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
22 апрель 2024, 11:30

Ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлади, жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳафта давомида кўплаб ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Фақат 24 апрелда республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +13…+18, кундузи +24…+29 даража бўлади. Тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари ва қор кўчиши юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонда English Speaking Nation дастури якунланди. Тўрт йилда 18 мингдан ортиқ инглиз тили ўқитувчиси ўқитилди
22 апрель 2024, 11:22

Ўзбекистонда English Speaking Nation дастури якунланди. Тўрт йилда 18 мингдан ортиқ инглиз тили ўқитувчиси ўқитилди

Ўзбекистонда English Speaking Nation (Инглиз тилида сўзлашувчи миллат) дастури доирасида 18 мингдан ортиқ инглиз тили ўқитувчисининг билим ва малакалари оширилди. Тўрт йил давом этган, қиймати 7 млн доллар бўлган қўшма дастур АҚШ ташкилотлари кўмагида олиб борилди.

Қарши шаҳрида Damas 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди (видео)
22 апрель 2024, 10:49 1

Қарши шаҳрида Damas 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди (видео)

Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида Damas ҳайдовчиси 26 йўловчини — боғча ходими ва 25 нафар болани тегишли ҳужжатларсиз ташигани аниқланди. Боғча ходими кечга қолиб кетилгани учун болаларни бир машинага жойлаштиришга мажбур бўлинганини айтди. Автомобиль жарима майдонига қўйилди, ҳайдовчи жазоланди.

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди
22 апрель 2024, 10:07

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

Шавкат Мирзиёев 22 апрелдан қисқа муддатли таътилга чиқди. Олдинги сафар у 2023 йилнинг декабрида таътилга чиққанди.

Тошкентнинг Авлиё ота кўчаси 10 кунга ёпилди
22 апрель 2024, 09:44

Тошкентнинг Авлиё ота кўчаси 10 кунга ёпилди

Миробод туманидаги Авлиё ота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва КҲАЙ кўчалари билан кесишмалари 22 апрелдан бошлаб 10 кун муддатга ёпилди.

Туркиядаги ўзбекистонликлар фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирилди
22 апрель 2024, 09:20

Туркиядаги ўзбекистонликлар фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирилди

Истанбулдаги бош консулхона Туркиядаги ўзбекистонликларни телефон орқали ўзини адвокат, полиция ёки махсус кучлар ходими сифатида таништириб, ҳисобрақамга пул ўтказишни сўраётганлардан огоҳлантирди. Консуллик уларга маълумот бермаслик ва ўрнатилган тартибда чақирилишни талаб қилишни тавсия этди.

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди
22 апрель 2024, 09:06

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонаси очилди. Унга консул этиб Кянан Жалилов тайинланди.

Янги «Бизнес РБП» банк платформаси маҳсулотларни онлайнга олиб чиқишни тезлаштиради
22 апрель 2024, 09:00

Янги «Бизнес РБП» банк платформаси маҳсулотларни онлайнга олиб чиқишни тезлаштиради

«Бизнес РБП» — бу Fido-Biznes томонидан яратилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга масофадан хизмат кўрсатиш учун ечим.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллионга етди
22 апрель 2024, 06:52

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллионга етди

22 апрель куни Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллионга етди. Ой бошида бу кўрсаткич 36 963 262 млн нафарни ташкил этганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг