Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 91 мингтага етди ёки бир ярим баробарга ошди. Деярли барча моделлар орасида ишлаб чиқаришнинг ўсиши кузатилмоқда.
Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.
Yunusabad Residence ТЖМ замонавий талаблар асосида ва юқори технологиялар ёрдамида барпо этилган хонадон излаётганлар учун фоизсиз муддатли тўлов билан хонадон харид қилишни таклиф қилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 АҚШ доллари муомалага киритилиши олди олинди.
Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи илк марта араб тилига ўгирилиб, Мисрда «Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси» номи остида тақдим этилди. Уни араб тилида ўқишни истаганлар Тошкентдаги Абдулла Қодирий уй-музейига ёки Мисрдаги элчихонага мурожаат қилиши мумкин.
Янги Наманган туманидаги «Бўзчи мозор» археология ёдгорлигига 6,9 млрд сўмлик зарар етказилди. Фуқаро ҳудудда уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрларни бузган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki`нинг янги таклифига кўра, бренд автомобилларини тўрт йиллик кредит асосида 15% бошланғич тўлов билан сотиб олиш мумкин.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Вьетнамни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Жамоа чорак финалда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради (видео, фото).
АҚШ Хитойнинг бир қатор банкларини жаҳон молия тизимидан узиб қўйиши мумкин бўлган санкцияларни ишлаб чиқмоқда. Вашингтон бу Хитойни Россия ҳарбий саноатини қўллаб-қувватлашни тўхтатишга мажбур қилишига умид қилмоқда, деб ёзади Wall Street Journal.
Бойсунда тик баландлик пайтида тўхташ тизимида носозлик юзага келган Damas йўл четидаги молхонага урилди. Оқибатда машина салонидаги 3 нафар ёш бола ва 3 нафар аёл ҳалок бўлди. Ҳайдовчи машинани 8 нафар йўловчи билан бошқарган, дейилади туман ЙҲХБ хабарида.
Қозоғистон ҳукумати TikTok платформасини блоклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Уларнинг фикрича, ижтимоий тармоқлар орасида мамлакатда тарқатиш тақиқланган материаллар сони бўйича айнан TikTok етакчилик қилмоқда.
Гонконгда ўтказилган Осиё чемпионатида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7 та медални қўлга киритди: 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза яккалик дастурида, яна 1 та бронза аралаш жамоавий йўналишда қўлга киритилди.
Энергетика вазирлиги ва ЖБ жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасини тақдим этди. Келгуси беш йилда шифохоналар, мактаблар ва болалар боғчаларида термоизоляция, вентиляция, кондиционерлик яхшиланади, шунингдек, кўмир қозонлари қуёш коллекторини иситиш тизимларига алмаштирилади.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда бўлиб турган Дэвид Кэмеронни қабул қилди. Улар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилди.
Март ойида Ўзбекистон 1,35 млрд долларлик, йил бошидан буён эса 2,66 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.
Буюк Британия Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг қолган давлатларидан улар ҳамкорлик қиладиган шериклардан бирини танлашини сўрамайди, деди Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон. «Биз ҳамкорлик ўрнатиш учун бу ерда бўлишни хоҳлаймиз», — деди у.
Футзал бўйича 2024 йилги ФИФА жаҳон чемпионатига Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Тошкент, Бухоро ва Андижон мезбонлик қилади. Марказий Осиёда илк бор ўтадиган мазкур турнир 14 сентябрда бошланиб, 6 октябрда тугайди.
Тошкент шаҳри ҳокими томонидан гул кўчатлари харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 7,92 млрд сўм ажратиш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга ташрифи давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация, шунингдек, минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади.
Депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, йўл қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилиши керак. Шундан сўнг у 15 кун ичида жарима солиш ҳақида қарор чиқариши лозим. Акс ҳолда ишни кўриб чиқиш тугатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг