Иккита қўмита ва агентлик раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
20 апрель 2024, 20:45

Иккита қўмита ва агентлик раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Бош вазир қарори билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбарларига янги ўринбосарлар тайинланди.

Фарғонадаги ЙТҲда 21 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
20 апрель 2024, 19:49

Фарғонадаги ЙТҲда 21 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғонанинг Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган Spark Volkswagen билан тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга «Рақамли инклюзивлик» лойиҳаси учун 50 млн доллар ажратади
20 апрель 2024, 19:20

Жаҳон банки Ўзбекистонга «Рақамли инклюзивлик» лойиҳаси учун 50 млн доллар ажратади

ИМВ ва Жаҳон банки ўртасида «Рақамли инклюзивлик» лойиҳасини амалга ошириш учун 50 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида битим имзоланди. Жаҳон банкининг кредити мамлакат қишлоқларидаги минглаб ёшларнинг IT кўникмаларига эга бўлиш имкониятларини кенгайтириши кутилмоқда.

21 апрель санасида VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади
20 апрель 2024, 19:00

21 апрель санасида VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади

20 апрель куни Миллий олимпия қўмитасида VI BYD Тошкент халқаро марафонининг тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинди.

Қашқадарёда 4 кишини Никарагуага жўнатиш учун 35 минг доллар олган шахс ушланди
20 апрель 2024, 18:34

Қашқадарёда 4 кишини Никарагуага жўнатиш учун 35 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда фуқарони Исроилга ишга жўнатиш учун 18 минг доллар, Қашқадарёда 4 кишини Никарагуага жўнатиш учун 35 минг доллар сўраган шахслар қўлга олинди.

Ўзбекистоннинг топ-20 солиқ тўловчиси маълум бўлди. Рўйхатга кимлар кирди?
20 апрель 2024, 17:45

Ўзбекистоннинг топ-20 солиқ тўловчиси маълум бўлди. Рўйхатга кимлар кирди?

Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг биринчи чораги бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик 20 та солиқ тўловчиси номини маълум қилди. Давлат корхоналари орасида НКМК, ОКМК ва «Ҳудудгазтаъминот», хусусий сектор орасида эса UZBAT, Enter Engineering ва бошқалар етакчилик қилмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилоятида хориждан олиб келинган қарийб 20 кг наркотик модда мусодара қилинди
20 апрель 2024, 16:02

Тошкент шаҳри ва вилоятида хориждан олиб келинган қарийб 20 кг наркотик модда мусодара қилинди

ДХХнинг Тошкент вилояти ва шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларида 19,7 кг синтетик наркотик моддалар олиб қўйилди. Аниқланишича, Россия ва Қозоғистондан олиб ўтилган моддаларни интернет орқали сотиш режалаштирилган.

Қашқадарёда эркак фарзандининг ўлими хабарини етказган шифокорни калтаклади
20 апрель 2024, 14:52

Қашқадарёда эркак фарзандининг ўлими хабарини етказган шифокорни калтаклади

Қашқадарёда фуқаро шифохонадаги 2 ёшли фарзанди вафот этганини айтган жарроҳни урди. «Отаси тўғридан-тўғри юзимга мушт билан урди. Ҳушимни йўқотдим, қолганини тўлиқ эслолмайман», — дейди шифокор. Боланинг онаси эри бу ишни асабий ҳолатда қилганини айтиб, шифокордан «тўғри тушуниш»ни сўради.

ЕИ ва БМТТД Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашни қўллаб-қувватлайди
20 апрель 2024, 14:12

ЕИ ва БМТТД Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашни қўллаб-қувватлайди

ЕИ ҳомийлигидаги «Ўзбекистонда бошқарув тизимини такомиллаштириш» ташаббуси доирасида «Инклюзив равишда коррупциянинг олдини олиш» ва «Коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш» лойиҳалари ишга туширилди. Улар мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, умумий қиймати 7 млн евродан ошади.

Бир йилда тиббиёт ходимлари фаолиятига ноқонуний аралашган 87 нафар шахс жазоланди
20 апрель 2024, 13:07

Бир йилда тиббиёт ходимлари фаолиятига ноқонуний аралашган 87 нафар шахс жазоланди

Бир йил ичида судлар томонидан тиббиёт ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган ёки уларга қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатган 87 нафар шахсга нисбатан жарима ёки қамоққа олиш жазоси тайинланди. Ушбу қоидабузарлик учун қамоққа олиш мансабдор шахсларга нисбатан қўлланади.

Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Қозоғистон аҳолисига ёрдам юборди (фото)
20 апрель 2024, 11:02

Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Қозоғистон аҳолисига ёрдам юборди (фото)

Ўзбекистон Қозоғистоннинг сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлари аҳолиси учун 15 та юк машинасида гуманитар ёрдам жўнатди. «Газета.uz» манбасининг хабар беришича, 10 млрд сўмлик 100 тонна юк юборилган. Фото.

БААдаги кучли ёмғирлар сабаб 52 нафар Ўзбекистон фуқароси Дубай аэропортида қолиб кетди
20 апрель 2024, 00:50

БААдаги кучли ёмғирлар сабаб 52 нафар Ўзбекистон фуқароси Дубай аэропортида қолиб кетди

БААда ёққан кучли ёғингарчилик оқибатида кўплаб муассасалар, хусусан, аэропортлар фаолияти тўхтатилганди. Шу сабабли 52 нафар Ўзбекистон фуқароси 1 кун давомида Дубай аэропортининг кутиш залида қолиб кетди. Музокаралардан сўнг улар Uzbekistan Airways самолётида Тошкентга қайтарилди.

«Менинг аёл ва инсон сифатидаги ҳуқуқларимга дахл қилинди». Хонанда Лола — тармоқлардаги ҳақоратлар ҳақида
19 апрель 2024, 23:00

«Менинг аёл ва инсон сифатидаги ҳуқуқларимга дахл қилинди». Хонанда Лола — тармоқлардаги ҳақоратлар ҳақида

Хонанда Лолани интернетда ҳақоратлашди — баъзи фойдаланувчилар унинг либосида кўкрак шакли ҳаддан ортиқ сезилиб турибди, демоқда. «Жирканч нарсаларни ёзишяпти, ҳақоратлашяпти, камситишяпти», — деди у «Газета.uz»га. Қўшиқчи «Ўзбекконцерт»дан «суҳбат» эмас, балки ҳимоя истаганди.

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У ОАВдаги хабарларни асоссиз деб атади
19 апрель 2024, 21:46

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У ОАВдаги хабарларни асоссиз деб атади

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тадбиркор ва Зулфия мукофоти совриндори фирибгарлик ва пора беришга шерикликда гумонланмоқда. У ОАВ хабарларини асоссиз деб атади.

ЖССТ парранда гриппи одамлар орасида тарқалиши мумкинлигидан хавотирланмоқда
19 апрель 2024, 21:30

ЖССТ парранда гриппи одамлар орасида тарқалиши мумкинлигидан хавотирланмоқда

ЖССТнинг таъкидлашича, парранда гриппи вирусининг сутэмизувчилар, жумладан, одамлар орасида тарқалиши жиддий муаммо туғдиради. Инфекция одамдан одамга юқмайди, лекин уни юқтирган одамлар орасида ўлим даражаси юқори ҳисобланади.

Тошкентда Халқаро мусиқали театрлар форуми бўлиб ўтади
19 апрель 2024, 21:05

Тошкентда Халқаро мусиқали театрлар форуми бўлиб ўтади

26−28 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия театрида Operetta.uz II Халқаро мусиқали театрлар форуми бўлиб ўтади. Тадбирда Беларусь, Озарбайжон, Россия ва Қозоғистон мусиқали театрлари вакиллари иштирок этади.

Тошкент шаҳри аҳолиси Бектемир туманидаги кўчаларни номлашда овоз бериши мумкин
19 апрель 2024, 20:42

Тошкент шаҳри аҳолиси Бектемир туманидаги кўчаларни номлашда овоз бериши мумкин

Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолидан Бектемир туманидаги 270 дан ортиқ кўча, йўлак ва боши берк кўчаларга ном бериш ва номларини ўзгартириш бўйича овоз беришда иштирок этишни сўради. Овоз бериш жараёни geonom.tashkent.uz сайтида 27 апрелга қадар давом этади.

Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтади
19 апрель 2024, 17:09

Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтади

20 апрель куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг тантанали пиёда юришлари бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар қўшиқларни ижро этаётган оркестр садолари остида пойтахтнинг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланади (харита).

Қонун бузилиши сабабли қиймати 14 млрд сўмдан ортиқ 9 та давлат хариди бекор қилинди
19 апрель 2024, 16:48

Қонун бузилиши сабабли қиймати 14 млрд сўмдан ортиқ 9 та давлат хариди бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жами қиймати 14 млрд сўмдан ортиқ бўлган 9 та давлат хариди бўйича баённомаларни бекор қилдирди. Хусусан, «Шўртан газ кимё мажмуаси» буюртмачилигидаги 9,4 млрд сўмлик давлат харидида аффилланган шахслар ғолибликни қўлга киритган.

Apple Хитой талабига биноан WhatsApp, Telegram ва Signal’ни хитойча App Store’дан олиб ташлади
19 апрель 2024, 16:09

Apple Хитой талабига биноан WhatsApp, Telegram ва Signal’ни хитойча App Store’дан олиб ташлади

Хитой ҳукумати талаби билан Apple WhatsApp, Telegram, Signal, Line ва Threads мессенжерларини App Store’дан олиб ташлади. The Wall Street Journal’нинг таъкидлашича, иловалар уларда ХХР етакчисига нисбатан «шубҳали» ҳаволалар борлиги сабаб ўчирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг