Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига модернизм даврига оид янги 10 та бино киритилиши, 10 тасининг мақоми ўзгартирилиши кутилмоқда. Улар орасида «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, «Космонавтлар» метро бекати ва Авиасозлар саройи бор.
Ички ишлар органлари фаолиятида дронлардан фойдаланиш жорий этилади. Қайд этилишича, бу ИИОга фавқулодда вазият ҳақида тезкор маълумот олиш, вақт ва ресурсни тежаш, шунингдек, ЙТҲлар, йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаш, олиб қочилган ёки ўғирланган автомобилларни топиш имконини беради.
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 25−28 апрель кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Sello компаниясининг мутахассиси Мирзонажот Шодиев молиявий саводхонликни оширишга ёрдам берадиган олтита маслаҳат билан ўртоқлашди.
Бекобод шаҳрида «Ўзметкомбинат»нинг 53 ёшли ишчиси омборхонада ўзини осиб, жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан Давлат меҳнат назорат инспекциясига меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш талабномаси юборилди. Марҳум психиатр ва нарколог рўйхатида турмаслиги билдирилди.
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Аллаярон тоғида тунда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди. Улар денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан топилган.
Бўка туманида бир ойда 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» аниқланди. АГТКШда электрон ҳисобга олиш ускуналарига ташқи таъсир кўрсатиш орқали унинг хотира маълумотлари ўчирилган.
Chevrolet ҳамда «Бизнесни ривожлантириш банки» Chevrolet автомобилларини 15 фоизлик бошланғич тўлов билан беш йилга кредитга сотиб олишни таклиф қилмоқда.
Россия ҳарбийлари Украинанинг Харьков шаҳридаги телеминорага ракета ҳужуми уюштирди. Видеотасвирлардан телеминоранинг юқори қисми қандай қулаб тушганини кўриш мумкин.
Март ойида Ўзбекистонда 2023 йилнинг мартига нисбатан газ (-6,5 фоиз) ва нефть (-11,1 фоиз), шунингдек, бензин (-1,6 фоиз) қазиб олиш камайди. Кўмир қазиб олиш эса бироз ошди (+0,9 фоиз).
Қозоғистон президенти чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари ва электрон сигареталар, уларнинг суюқликларини олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни, шунингдек, реклама қилишни тақиқловчи қонунни имзолади.
Ҳафтанинг президент иштирокидаги асосий воқеаларига бағишланган «Махсус ракурс» лойиҳасини нафақат ўзбек ва рус, балки қорақалпоқ тилида ҳам намойиш этиш бошланди. Уни тайёрлаш учун Нукусда алоҳида гуруҳ тузилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 38 ёшли аёл ўзига таниш аёлни уйига чақириб, пул масаласида келиб чиққан жанжалда рўмол билан бўғиб ўлдириб қўйди. Марҳуманинг жасади гумонланувчининг ҳовлисидан топилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Сенати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартиришни ҳали кўриб чиққани йўқ. Конституцияга кўра, Сенат қонунни кўриб чиқиши, акс ҳолда ҳужжат тўғридан-тўғри президентга юборилиши керак эди.
Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларининг аҳолиси нисбатан тез ўсмоқда. Мамлакат аҳолиси эса бир йилда 2,1 фоизга кўпайган.
Ҳиндистонда 44 кун давом этадиган парламент сайловлари бошланди, унда салкам 1 млрд сайловчи иштирок этади. Сўровлар бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси ғалаба қозонишини башорат қилмоқда, шундай бўлса, Моди кетма-кет учинчи муддатга қайта сайланиши мумкин.
Энди TOK BOR станцияларида электромобилни қувватлантириш учун ҳисобда 10 минг сўмдан ортиқ исталган сумма бўлса бас. Шунингдек, компания бизнес эгаларига қулай шартларда ҳамкорлик таклиф қилмоқда.
Ўзгидромет 23−30 апрель кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.
Саудия Арабистонида ўтган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалга сазовор бўлди. Спортчилар 27−28 апрель кунлари Париж-2024 лицензион турнирида иштирок этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг