Ўзбекистон ҳукумати 2024 йилда Қозоғистон орқали Россия гази импортини уч баравар оширишни режа қилмоқда, деб ёзмоқда «ТАСС».
Тошкент шаҳридаги Темур Малик кўчасининг (ҳалқа йўли) «Локомотив» истироҳат боғи яқинидаги қисмида 28 март соат 21:00 дан 29 март соат 6:00 га қадар транспорт ҳаракати тўхтатилади.
Қирғизистон махсус хизматлари божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни жиноий даромадларни легаллаштиришда гумонлаб қўлга олди. Собиқ амалдор Бокудан Бишкекка экстрадиция қилинди. Матраимовнинг «қонундаги ўғри», марҳум Қамчи Кўлбоев билан алоқаси бўлгани даъво қилинмоқда.
Президенти Наманган вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирларини кўриб чиқди. Вилоятда Туркия тажрибаси асосида заргарлик маркази қуриш, тоғ туризми ва йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, Қамчиқ довони ёнида логистика маркази очиш ва бошқалар режалаштирилмоқда.
Ангрен шаҳрида 2008 йилда туғилган ўсмир ўзидан икки ёш катта бола билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Психолог ва иқтисодчи, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори, хулқ-атвор иқтисодиёти асосчиларидан бири Даниэль Канеман 90 ёшида вафот этди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ангор тумани ҳокими сотиб олган Captiva автомобилининг нархи туман ҳокимлари учун белгиланган лимитдан юқори эканини аниқлади. Автомобиль Сурхондарё вилояти ҳокимлиги балансига ўтказилди. Собиқ депутат Расул Кушербаев бу муаммонинг ечими эмас, деб ҳисобламоқда.
Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд долларга (+10,5 фоиз) етди. 2,66 млрд долларни ташкил этган импорт ва экспорт ўртасидаги фарқ февралда 1,3 млрд долларлик олтин сотилиши ҳисобига бироз қисқарди. Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди.
29 март, жума куни Тошкентда «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади. Президентнинг февраль ойидаги фармонида шу куни раҳбарлар ва бошқа давлат хизматчилари ишга жамоат транспортида етиб келиши белгилаб қўйилган эди.
Шавкат Мирзиёев 27 март куни АҚШ сенатори Стивен Дэйнс ва Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари — таълим, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноатини муҳокама қилди.
Учтепа туманида тенгдоши билан уришаётган ўғлини жанжални давом эттиришга мажбурлаган ота 10 суткага қамалди. Шунингдек, у 3,4 млн сўм жаримага ҳам тортилди. Аввалроқ ҳолатни туман ҳокими шахсий назоратига олганди.
Тошкентда автобус йўналишларида йўловчилар ҳисобини юритиш, ҳайдовчилар ишини ва пул тушумларини назорат қилиш, автобуслар техник ҳолатини мониторинг қилиш, ажратилган йўлакларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш бўйича жамоат транспортини бошқаришнинг интеллектуал тизими жорий этилади.
14 апрель куни Тошкентдаги Алоқа тарихи музейида халқаро посткроссерлар йиғини бўлиб ўтади. Тадбир арафасида UzPost посткроссинг фаолияти, унинг Ўзбекистонда ривожланиши ва қандай қилиб посткроссер бўлиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.
Қарши шаҳрида яшовчи 16 ёшли қиз болалар омбудсманига онасининг вафотидан кейин ўзи ва синглисига отасининг қилган зўравонликлари ҳақида айтди. Ўсмирлар бир неча бор уйдан ҳам қочиб кетган. Ҳозирда прокуратура томонидан тергов олиб борилмоқда, вазият болалар омбудсмани назоратида.
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов ташаббуси билан WBA чемпиони Исроил Мадримовга икки хонали уй совға қилинди. Бунгача унга чемпионлик учун президент совғаси — Tahoe автомобили, шунингдек, ички ишлар вазири томонидан майор махсус унвони берилганди.
28 мартдан 2 апрелгача Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидаги айрим ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжуд. Шунингдек, 27−31 мартда тоғолди ва тоғли жойларда сел-сув тошқини ҳам юзага келиши мумкин.
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич тўрт ва ундан юқори тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойлари, мактаблар яқини ва бошқа жойларда йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи камераларни ўрнатиш бошланади. Ҳукумат автоматлаштирилган тизимларни ўрнатиш тартиби ва талабларини тасдиқлади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Истанбул аэропортида, асосан, 20−35 ёшдаги хорижликлар учун хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ҳақида хабар берди. Январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг 163 нафар фуқароси Туркияга киритилмаган, улардан 54 нафарига мамлакатга кириш тақиқланган бўлган.
Тошкентдан Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳарларига микроавтобус қатнови ташкил этилади. Шу муносабат билан Транспорт вазирлиги очиқ тендер ўтказилишини маълум қилди.
26−28 март кунлари бўлиб ўтаётган 23-халқаро UzFood 2024 кўргазмасида Made in Moscow стенди 16 та озиқ-овқат саноати ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини тақдим қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг