Муборак туманида Isuzu автобусининг газ баллони портлаб, 4 киши ўрта оғир даражада жароҳат олди. Ҳодиса сабабли ҳеч ким ҳалок бўлмаган, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти, Ботир Ашуров эса Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бошлиқ этиб тайинланди.
Сингапурда ўтган First Global Challenge робототехника чемпионатида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари бронза медалини қўлга киритди.
Президент 17−18 октябрь кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши, ХХР раиси, шунингдек, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси билан учрашиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Tashkent City ҳудудида қурилиши 15 кун ичида якунланиши режалаштирилган опера театри лойиҳаси билан танишди. Дастлаб опера театри бизнес маркази лойиҳаларига киритилмаган, объект Миллий боғдаги қуритилган кўл ўрнида қурилиши режалаштирилган эди.
Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди. Улар ўқишни онлайн давом эттиришади.
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Сумо федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Камол Усмонов унинг раиси этиб сайланди.
Ўзбекистон президенти ўтган қишдан буён «қандай хулосалар чиқарилганини кўриш» мақсадида Тошкентдаги қатор янги ва янгиланган иссиқлик таъминоти объектларида бўлди. Уйлар ва бошқа объектлар иссиқ бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. «Энергияни тежаш маданиятини оширишимиз ҳам керак», — деди у.
Ўзбекистон президенти Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши билан танишди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманида ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши керак бўлган янги подстанцияни кўздан кечирди.
Президент маҳаллийлаштиришга мўлжалланган фармацевтика маҳсулотларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кафолатли харид қилиш муддатини 3 йилдан 10 йилгача оширди. Ушбу механизм маҳаллий дори воситаларининг чиқарилишини рағбатлантиришга қаратилган.
«Газета.uz» эътибор қаратган Қашқадарёдан 60 тонна чигит олиб чиқишда тақиққа учраган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман маълум қилди. Аввалроқ депутатлар шу масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборганди.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет олтинчи ойда камайиб, 2020-йил апрелидан бери энг паст кўрсаткичга — 31,04 миллиард долларга етди. Сентябрь ойида захиралар 1,65 миллиард долларга камайди, йил бошидан эса мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 4,7 миллиард долларга камайди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари июль ойи охирида товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган блогер Олимжон Ҳайдаров устидан терговни якунлаб, ишни судга юборган. Унга туҳмат ва ҳақорат каби янги айбловлари қўйилган.
Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида 18 ёшли Spark ҳайдовчиси Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди. Пиёдалар турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.
UzAuto Motors Chevrolet Captiva 5 автомобили нархларини эълон қилди. Автомобиль LT1 , LT 2, ва Premier комплектацияларида тақдим этилади.
Сосиска ва пишлоқли ёки помидор ва мол гўштидан қилинган ветчинали пицца, ёпиқ «Салзоне», «Сезар», «Маргарита» ҳамда «Пепперони» ва бошқалар — ZIra.uz мазали пицца тайёрлаш рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учрагани ҳақида ёзгандик. Ҳолат юзасидан ЎзЛиДеП депутатлари Тўлқинжон Каримов ва Батирбек Тўразода Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ички ишлар вазирлигига депутатлик сўрови юборди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида Spark ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 70 ёшли аёлни уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Антарктидаги шельф музликлари сўнгги 25 йил ичида 40 фоиз ҳажмини йўқотди ва уларнинг қарийб ярмида «қайта тикланиш аломатлари йўқ». Тадқиқотчилар буни иқлим инқирозининг натижаси деб ҳисобламоқда.
2021 йилдан 2023 йилгача АҚШ ҳукумати томонидан «алоҳида қизиқиш уйғотувчи шахслар» сифатида таснифланган ўн минглаб муҳожирлар Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга ҳаракат қилишган. Қўлга олинганларнинг 13 мингдан ортиғи Ўзбекистон фуқароларидир.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг